Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 22.04.1999 йилдаги 193-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999—2003 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасида маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида ишлаб чиқилган 1999—2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш дастури иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва корхоналар Маълумотлар узатиш миллий тармоғи билан биргаликда ишлаш учун зарур бўлган маҳаллий ахборот-компьютер тармоқларининг Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда Фан ва техника давлат қўмитасининг техник шартлари бўйича модернизация қилинишини ва уларнинг кенгайтирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2000—2002 йиллар учун бюджетни шакллантиришда техник-иқтисодий асослар ва техник лойиҳага мувофиқ Маълумотлар узатиш миллий тармоғининг ахборотларни муҳофаза қилиш узелини ташкил этишга марказлаштирилган маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига маълумотларни узатиш хизматларидан фойдаланиш жамоа пунктларини жойлаштириш учун хоналар ажратишда кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Л.А. Ахметов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 апрелдаги 193-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999—2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Мазкур Дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат органлари, фуқаролар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш мақсадида электрон ахборотни айирбошлашларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг ягона ахборот макони транспорт-коммуникация асосларини ва унинг жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика маълумотлар узатиш операторлари (провайдерлари) тармоқларининг маълумотларни узатиш жаҳон тармоқларига, шу жумладан, Интернетга марказлаштирилган тартибда улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳужжатлари айланишини марказлаштирилган электрон воситасида таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишга мўлжалланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғи ишлаб турган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг маълумотларни узатиш республика тармоғи (кейинги ўринларда UzPAK дейилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хўжалик ҳисобидаги «UzNet» ахборот-компьютер хизматининг идоралараро ахборот-компьютер тармоғи базасида яратилган.
(1.3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғи миллий оператори (провайдери), шу жумладан, Интернет функцияси UzPAKка юкланган. Хўжалик ҳисобидаги «UzNet» ахборот-компьютер хизмати юридик шахс ҳуқуқи билан шуъба корхонаси сифатида (кейинги ўринларда «UzNet» дейилади) UzPAK таркибига киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси маълумотлар узатиш тармоқлари барча операторлари (провайдерлари) халқаро тармоқларга фақат Маълумотларни узатиш миллий тармоғи орқали чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат ўз эҳтиёжлари учун, дипломатик ва халқаро ваколатхоналар, шунингдек, ихтисослаштирилган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (банк тизимлари, аэронавигация ва ҳаво транспорти ҳаракатини бошқариш тизимлари ва шу кабилар) учун шаҳарлараро ва халқаро маълумотлар узатиш каналлари, шу жумладан, йўлдош тизимлари орқали каналлар ташкил этилиши ва улардан фойдаланилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ДАСТУРНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида — 1999—2001 йилларда, туман марказларида — 2000—2003 йилларда тармоқларни кенгайтиришни таъминлаш учун 1999—2003 йилларда Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантириш бўйича асосий ташкилий-техник чоралар ва тадбирларни белгилаш Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2 Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни узатиш миллий тармоғини қуриш ва уни ташкил этиш бўйича асосий техник талабларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник воситаларни, республиканинг ягона ахборот макони коммуникация асосларини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ахборот маконига кириши имкониятларини кенгайтириш йўлларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика маълумотларни узатиш тармоғи операторлари (провайдерлари)нинг жаҳон ахборот тармоқларига, шу жумладан, Интернетга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг шаҳарлараро тармоқларига марказлаштирилган ҳолда улашга доир чора-тадбирларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларни модернизация қилиш ва уларни ривожлантиришнинг йўналишлари ҳамда босқичларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
UzPAK корхонасининг ўз маблағларидан, кредитлар ва грантлар сифатидаги хорижий инвестициялардан, марказлаштирилган манбалардан олинган маблағлардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда тармоқларни модернизация қилиш ва уларни кенгайтиришни маблағ билан таъминлаш манбалари ва механизмларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш, конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилувчи ахборотлар тарқатилишига, уруш, зулм ва порнографияни тарғиб қилишга, диний ва миллий низоларни қўзғашга, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини поймол қилишга ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари билан тарқатилиши тақиқланган бошқа ахборотларнинг тарқатилишига йўл қўймасликка доир ташкилий-техник чора-тадбирларни белгилаш Дастурнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ АҲВОЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикасида «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг маълумотларни узатиш давлат тармоғи, ихтисослаштирилган ишлаб-чиқариш-технология тармоқлари ва турли провайдерларнинг умумий фойдаланиладиган тармоқлари фаолият кўрсатмоқда (1-жадвал*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-жадвал берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланувчиларнинг умумий сони қарийб 2500 тани ташкил этади. Бунда, асосан, маълумотларни узатиш тармоқлари узеллари ва улардан фойдаланувчилар Тошкент шаҳрида жойлашгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган тармоқларда узатишнинг турли тезликлари (9,6 дан 256 кбит/секундгача) ва маълумотлар узатиш протоколлари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. «UzPAK» маълумотларни узатиш давлат тармоғи пакетларни коммутация қилиш технологиясига ва телефон коммутациясига эга бўлади. Пакетларни коммутация қилиш тармоғи Х.25 уяли протоколдан фойдаланишни таъминловчи «Нортел» фирмасининг DP№-100 асбоб-ускунаси билан ташкил этилган. Вилоят марказларининг барча узеллари бир-бирлари билан тонал частотанинг стандарт каналлари билан бирлаштирилган, улар 14,4 кбит/сек маълумотлар узатиш тезлигини таъминлайдилар. «Искра» телефон коммутацияси тармоғида «Нортел» фирмасининг DRX тизими асбоб-ускунаси фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш тармоғининг йиғилган ҳажми турли интерфейсларнинг 385 портини, телефон тармоқлари — 1928 линияни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzNet» идоралараро ахборот-компьютер тармоғи республика вазирликлари ва идоралари фойдаланувчиларининг, Ўзбекистон Республикасидаги бир қатор халқаро ташкилотлар ва ваколатхоналарнинг ахборот айирбошлашини, уларнинг Интернет тармоғига чиқишларини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzNet» тармоғи 15 та маршрутлаштирувчидан иборат бўлади, 60 та рақамли портлар (64 кбит/с—2Мбит/с)га эга ва 256 кбит/с тезлик билан йўлдош линияси бўйича Интернет тармоғига ўзича чиқа олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. 1997—1999 йилларда қурилган Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги (ТАЕ ВОЛС, ВОЛС ва ОЕСҒ лойиҳаси бўйича қурилган радиорелели линиялар) шаҳарлараро ва халқаро магистрал тармоқлар (рақамли линиялар ва узатиш тизими) Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республиканинг вилоят марказлари орасида, Термиз шаҳри бундан мустасно шунингдек, хорижий мамлакатларнинг ахборот тармоқлари билан юқори тезликдаги маълумотлар узатиш каналлари (64 кбит/секунддан 2048 кбит/секундгача)ни ташкил этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, ажратилган йўлдош каналларни вилоятлар ва туманлар бўлинмаларигача етказган ҳолда, маълумотлар узатиш тармоқлари қурилиши олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ишлаб турган маълумотларни узатиш тармоқлари кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва номенклатураси, тармоқларнинг ишончлилиги, ахборот хавфсизлиги бўйича замонавий талабларга жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ МИЛЛИЙ ТАРМОҒИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Ўзбекистон Республикаси Маълумотлар узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва уни ривожлантиришни қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга ошириш мўлжалланмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқнинг иш бажариш қобилиятини ва унинг ишончлилигини оширишни таъминловчи маълумотлар узатишнинг замонавий технологияларини жорий этиш, давлат органлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, республика аҳолисининг маълумотлар узатиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, телетиббиёт, мультимедиа, видеоконференция-алоқа, Интернет-кафе ва шу кабиларнинг ҳужжатлари электрон воситасида айланишини ўзлаштириш ва ривожлантириш учун хизматларнинг янги турларини ва шарт-шароитларни жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотларни узатиш жаҳон тармоқларидан, шу жумладан, Интернет тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш ва кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот ресурсларини бошқариш протоколларини ва транспорт тармоғининг ўзаро ҳаракат қилиш протоколларини бирхиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғи каналларини ташкил этиш учун радиочастота спектридан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш-технология тармоғининг идоравий линияларидан кўпроқ фойдаланиш мақсадида йўлдош технологиялар қўлланилишини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzPAK» корхонасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Маълумотлар узатиш миллий тармоғи тузилмасини 3 даражада ташкил этиш назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-даража — республика даражаси — Миллий тармоқни маълумотларни узатиш халқаро ва шаҳарлараро тармоқларига улашни, тармоқни бошқариш ва ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминловчи Тошкент шаҳридаги Марказий коммутация узели.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги провайдерларнинг маълумотларни узатиш тармоқлари Марказий узелга бевосита ёки унинг шаҳар ҳудудида жойлашган ташқи концентраторлари орқали уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-даража — вилоят даражаси — Самарқанд, Бухоро, Наманган шаҳарларидаги минтақавий коммутация узелларидан иборат, улар магистрал йўналишларда тармоқ ресурсларидан ва амал қилиш зонасига кирувчи вилоят марказлари маълумотларни узатиш тармоқлари трафикасини жамлаш ва вилоят марказларида жойлашган фойдаланувчиларни ва туман коммутация узелларини тармоққа улашни таъминловчи вилоят коммутация узелларидан энг кўп фойдаланиш учун мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-даража — туман даражаси — туман коммутация узеллари туманлар фойдаланувчиларининг тармоқлардан фойдаланишларини таъминлаш учун хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш тармоқларидан фойдаланувчилар ва провайдерларни Миллий тармоққа улашни барча уч даражада ажратилган ва коммутация қилинган каналлар бўйича улаш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 ва 2-даражаларда АТМ, ҒR, X.25 транспорт протоколлари, 3-даражада - FR ва X.25 протоколларидан фойдаланилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Мультипротокол коммуникация ва автоматик маршрутлаштириш, турли хил трафика учун хабарларни жўнатишнинг қулай тизимини, шунингдек, трафик кўпайиб кетишининг олдини олиш алгоритмларининг қўлланилиши тармоқнинг иш унумдорлигини оширишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1997—1999 йилларда модернизация қилинган умумий фойдаланишдаги халқаро ва шаҳарлараро магистрал телекоммуникация тармоқлари, уларда хорижий мамлакатларнинг ахборот тармоқлари билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ва республиканинг вилоят марказлари ўртасида, Термиз шаҳри бундан мустасно, ташкил этилиши 2000 йилда назарда тутилаётган рақамли каналларда маълумотларни узатишнинг тезлиги катта рақамли каналлари (64кбит/секунддан 2Мбит/секундгача)ни ташкил этиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида провайдерлар ва фойдаланувчилар узелларини Маълумотларни узатиш миллий тармоғига улашнинг маълумотларни узатиш каналларини ташкил этиш учун Тошкент телефон тармоқларининг SДН тармоқлари ва каналлари, «UzPAK» ва «UzNet» тармоқларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида туман даражасида маълумотларни узатишнинг жуда тез юрадиган каналларини ташкил этиш учун рақамли каналлар мавжуд. Бундай каналларни ташкил этишнинг имкони бўлмаган бошқа вилоятларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар узатишнинг йўлдош тармоғи ҳажмларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика вилоятларида телекоммуникация тармоқларининг рақамлаштирилишига қараб маълумотларни узатиш каналларини ташкил этиш янги рақамли линиялар ва узатиш тизимларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Дастурни амалга оширишни уч босқичда таъминлаш назарда тутилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I - босқич — 1999 йил — UzPAKнинг мавжуд тармоқларини модернизация қилиш, маълумотларни узатиш провайдерлари тармоқларининг жаҳон ахборот тармоқларига, шу жумладан, Интернетга марказлаштирилган ҳолда чиқишини, шунингдек, алоқа каналлари, шу жумладан, йўлдош каналларидан фойдаланишни тартибга солишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II - босқич — 1999—2001 йиллар — тармоқнинг минтақавий узелларини ўрнатиш ва барча вилоят марказларини тармоққа улаш, республика маркази — вилоят марказлари даражасида электрон айирбошлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III - босқич — 2000—2003 йиллар — барча туман марказларини тармоққа улаш, республика маркази — вилоят марказлари — туман марказлари даражасида электрон айирбошлашни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир босқич тармоқнинг қувватини, ўтказиш қобилиятини, унинг ишончлилиги ва ҳимояланганлигини назарда тутади (2-жадвал*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-жадвал берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Миллий тармоқнинг прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I босқич (1999 йил)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тошкент, Нукус шаҳарлари ва унинг вилоятлари марказлари ўртасида интернет-провайдер билан тезлиги 256 кбит/с бўлган тез юрадиган халқаро канал ва тезлиги 64-256 кбит/с бўлган шаҳарлараро каналлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг ишлаб турган тармоқларини Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг Марказий узели орқали халқаро тармоқларга қайта улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтиришнинг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш, замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни ўрганиб чиқиш асосида базавий технологияни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини кенгайтириш мақсадида асбоб-ускуналар етказиб бериш ва дастурий таъминлаш учун тендерлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
UzPAK мавжуд тармоқларини реконструкция қилиш ва модернизация қилиш, бу тармоқларнинг ўтказиш қобилиятини 2 баравар оширишни, алоқалар коммутацияси технологиясининг шунга ўхшаш технологиядан рақамлисига ўтказишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини бошқариш марказини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник топшириқ ва техник лойиҳани ишлаб чиқиш, фойдаланувчи ва провайдернинг тармоқдан фойдаланишини назорат қилишни ва текширишни таъминловчи Маълумотларни узатиш миллий тармоғи ахборотини муҳофаза қилиш узелини ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар етказиб бериш ва дастурий таъминлашга буюртмани жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II босқич (1999—2001 йиллар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқларнинг реал трафикасига қараб Интернет-провайдерлар билан бирга халқаро каналларда маълумотлар узатиш тезлигини 2Мбит/сек кача кўпайтириш, шунингдек, каналларни захиралаштиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболда 650 портга эга бўлган АТМ технологиясига ўтадиган Frame Relay замонавий тармоқ технологияларини қўллаш орқали Тошкент шаҳридаги маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболда қуввати 950 порт бўлган АТМ технологиясига ўтадиган Frame Relay тармоқ технологиялари бўйича Самарқанд, Бухоро, Наманган шаҳарларида тармоқларнинг регионал узелларини ўрнатиш орқали вилоят даражасида маълумотларни узатиш тармоқларини модернизация қилиш. Бунда UzPAKнинг мавжуд тармоғидан алоқаларни захиралаштириш мақсадида параллел ҳолда фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчилар билан ҳисоб-китобларнинг автоматлаштирилган тизимини ҳамда UzPAK корхонасини ва «UzNet» хизматини техник қўллаб-қувватлаш (Неlр Desk) тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzNet» идоралараро ахборот-компьютер тармоғини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини муҳофаза қилиш узелини ишга тушириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III босқич (2000—2003 йиллар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4800 порт ташкил этиш шарти билан Frame Relay ва Х.25 тармоқ технологияларидан фойдаланган ҳолда туманлар марказлари даражасидаги маълумотлар узатиш тармоқларини ташкил этиш (3-жадвал*).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-жадвал берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларни узатиш миллий тармоғини модернизация қилиш ва ривожлантиришга доир чора-тадбирларнинг йиғма рўйхати 3-жадвалда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Технология ва асбоб-ускуналарни танлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ танлов савдолари (тендерлар) натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Республикада маълумотларни узатиш бозори маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашни, тармоқларнинг ишлаши мониторингини, тариф сиёсатини такомиллаштиришни ва Миллий тармоқни ривожлантиришга қаратилган бошқа чора-тадбирларни ўтказиш мўлжалланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Дастурни маблағ билан таъминлашни, асосан, хорижий кредитларни, UzPAK корхонасининг ўз маблағларини, шунингдек, республиканинг марказлаштирилган манбаларидан олинган маблағларни жалб қилиш ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Дастурни амалга ошириш маълумотлар узатиш хизматлари ҳажмини 4 йил ичида 20 баравар ўсишини, фойдаланувчилар сонининг эса 11,8 баравар кўпайтиришни таъминлаш имконини беради.