Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 13.05.1999 йилдаги 243-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999—2001 ЙИЛЛАРДА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1999—2001 йилларда Хоразм вилоятида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи бирлашмалар кўрсатиб ўтилган Дастурни рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хоразм вилояти ҳокимлиги Дастур қоидаларининг белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича мукаммал чора-тадбирлар кўрсин, бунда қуйидаги вазифаларни ҳал этишга алоҳида эътибор берсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш, истиқболсиз, иқтисодий жиҳатдан ночор, зарар кўриб ишлаётган хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— меҳнатга лаёқатли аҳолини, биринчи навбатда ёшларни ва таркибий қайта ўзгартиришлар натижасида бўшаб қолган ходимларни иш билан таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, қурилиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, касаначилик меҳнати соҳаларида кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— туризм ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, халқ ҳунармандчилигининг, шу жумладан заргарлик, бадиий буюмлар ва шу кабиларни ишлаб чиқариш бўйича, тарихий анъаналарини қайта тиклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ижтимоий инфратузилмани, биринчи навбатда қишлоқ жойларда, ривожлантириш ҳисобига аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатишни яхшилаш, ёшлар ўртасида маърифий, маданий-тарбиявий ва спорт-оммавий ишларни кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда тегишли йиллар учун инвестиция дастурларини шакллантиришда бюджетдан капитал қўйилмаларнинг зарур лимитларини, шунингдек бюджетдан ташқари жамғармалар, ташкилотлар ва корхоналар, хорижий инвестициялар ҳамда бошқа манбалар маблағларининг ушбу Дастурнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлайдиган миқдорларда жалб этилишини белгиланган тартибда назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— амалдаги қонун ҳужжатларига ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, мулкий пайлар ва оила пудратини жорий этиш асосида жамоа хўжаликларини қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)га айлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— истиқболсиз, зарар кўриб ишлаётган хўжаликлар негизида, янгидан ўзлаштирилаётган ва ўзларига ажратилаётган ер участкаларида уй-жойлар қуриш ҳуқуқисиз қўшимча равишда ажратилаётган ерлар ҳисобига деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— шу йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ва янги ташкил қилинаётган деҳқон ва фермер хўжаликлари учун қайта тақсимланаётган ер ресурсларини хатловдан ўтказиш бўйича жадвални ва чора-тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнес-фонд манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта, кичик ва микробизнесни ривожлантириш бўйича муфассал чора-тадбирлар кўрсинлар, бунинг учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бюджетдан ташқари жамғармалар ва тижорат банклари томонидан ажратиладиган маблағларнинг 2-иловага* мувофиқ ўз вақтида ажратилишини ва ўзлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан ва бошқа соҳалардан бўшаб қолган ходимларни, уларни кичик, ўрта ва микробизнес соҳаларига ишга жойлаштириш учун, бизнес-мактабларда ҳамда бизнес-инкубаторларда ўқитиш ва қайта тайёрлашни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтосаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда, бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларни жалб қилган ҳолда, Питнак шаҳридаги Хоразм автомобиль заводининг ишлаб чиқариш қувватларидан келгусида фойдаланиш масаласини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999-2000 йилларда Урганч тузатиш-экскаватор заводида экскаваторлар ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси 2000 йил инвестиция дастурига киритиш учун «Клаас» (Германия), «Кейс» (АҚШ) ва «Лемкен» (Германия) фирмалари билан ташкил этилаётган қўшма корхоналарда ишлаб чиқариш мўлжалланаётган мураккаб импорт техникасига бутловчи буюмларни «Урганчозуқамаш» акциядорлик жамиятида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг техник-иқтисодий асосларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида минтақада енгил ва қайта ишлаш саноатини, кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда Урганч давлат университетида кадрлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Урганч давлат университети ҳузурида Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари таркиби малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш марказини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хоразм вилояти ҳокимлиги мазкур қарорнинг мониторинг тизимини ташкил этсин ва жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб ҳар чорак якуни бўйича унинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда зарар кўриб ишлаётган қишлоқ хўжалиги корхоналарини тугатиш тартибини ҳамда улар негизида ташкил этиладиган деҳқон ва фермер хўжаликларига сервис хизмати кўрсатиш масалалари бўйича таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Б.М. Олимжонов, шунингдек Хоразм вилояти ҳокими И.О. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 13 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
243-сон