Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2012 15.12.2009 йилдаги 315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.02.2012
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ — ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРИ — ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ, ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ КОМПЛЕКСИ РАҲБАРИНИНГ МАҚОМИ ВА ВАЗИФАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги 48-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорлари)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1226-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг мақоми ва вазифалари тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 декабрдаги 315-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг мақоми ва вазифалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1226-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда янгидан жорий этилаётган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири лавозимининг мақоми ва вазифаларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Мақоми ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми таркибига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида бевосита иштирок этади. Ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари комплексига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг лавозим вазифаларини сўзсиз бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ташқи иқтисодий сиёсатнинг ўтказилишини, биринчи навбатда, ташқи савдо айланмасининг балансланганлигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматлар импорти ҳажмлари ва таркибини мақбуллаштириш бўйича таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи вазирликлар, идоралар, тижорат тузилмалари, компаниялар, уюшмалар, фирмалар, корхоналар ва ташкилотлар ишларининг мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва преференциялар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва жаҳон бозоридаги конъюнктуранинг ўзгариши таҳлилидан келиб чиққан ҳолда хорижий давлатлар, халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари, хорижий компаниялар, фирмалар ва банклар билан ташқи иқтисодий ҳамда ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор вазифалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз олдида турган стратегик вазифаларга эришиш ишларида ўтказилаётган ташқи иқтисодий сиёсатнинг ролини кучайтириш ва самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо айланмаси таркибини янада мақбуллаштириш ва ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилишини чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция ва ташқи савдо шартномалари (контрактлари) лойиҳалари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, маълумотларнинг тизимлаштирилган банки шакллантирилишини ва юритилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари, шунингдек хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар бошлиқларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланган инвестиция ва ташқи савдо шартномалари мониторингини олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралараро божхона — тариф Кенгаши (ИБТК)нинг, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг, шунингдек бошқа комиссияларнинг ишларини бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш юзасидан таклифларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ташқи иқтисодий фаолиятига мутасаддилик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида хорижий мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар экспорти бўйича белгиланган вазифаларни бажариш, ташқи савдо айланмасини кўпайтириш ва унинг таркибини мақбуллаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича якуний ва мунтазам йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг алоҳида олинган минтақаларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устувор вазифалари ва дастурларининг, иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўз тасарруфидаги масалалар бўйича топшириқларининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 543-модда)