Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.12.2009 йилдаги 311-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 — 2012 ЙИЛЛАРДА ҚЎҚОН ШАҲРИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенг ривожлантириш ҳамда шу асосда ички бозорни товар ва хизматлар билан тўлдиришни таъминлаш, янги иш ўринлари, шу жумладан саноат корхоналари билан кооперациялаш йўли билан касаначиликни ривожлантириш ҳисобига ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қўқон шаҳрини саноат жиҳатидан ривожлантириш ҳамда уни ободонлаштириш ва инфратузилмасини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 19 октябрдаги Ф-3283-сон фармойишига мувофиқ тузилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фарғона вилояти ва Қўқон шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳрида саноат ишлаб чиқариши, хизматлар ва сервис соҳасида янги кичик бизнес корхоналари ташкил этиш параметрларини 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўқон шаҳрида хизматлар ва сервис соҳасида кичик бизнесни, шунингдек бандлик йўналишлари бўйича касаначиликни ривожлантириш ҳисобига иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрларини 2-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 октябрдаги Ф-3283-сон фармойишига мувофиқ тузилган Ишчи комиссия (Р.С. Азимов)га вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар, маҳаллий ҳокимият органларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни белгиланган муддатларга мувофиқ амалга ошириш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи (Х.Х. Неъматов)га, Қўқон шаҳар ҳокими (Ш.У. Собиров)га ушбу қарорда белгиланган 2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури параметрларини сифатли ва ўз вақтида бажариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўқон шаҳар ҳокимлиги шаҳар корхоналари ва ташкилотлари, тижорат банклари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига зарур таъсис ҳужжатларини тайёрлашда, ер участкалари, турар жой бўлмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини ажратишда, шунингдек бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун зарур бўлган рўйхатдан ўтказиш тартиботларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ иш ўринлари ташкил этиш бўйича белгиланган параметрларнинг бажарилишини таъминлашга йўналтирилган касаначиликнинг турли шаклларини, биринчи навбатда, саноат корхоналари билан кооперациялаш асосида кенгайтириш бўйича аниқ тадбирлар комплексини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар дастурининг белгиланган параметрлари бажарилиши юзасидан мониторинг ташкил этсин, унинг натижаларини ҳар ойда кўриб чиқсин ҳамда муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 — 2012 йилларда Қўқон шаҳрида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тижорат банкларига Қўқон шаҳридаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, энг аввало, бошланғич (дастлабки) капитални шакллантириш, уларнинг фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш, замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар сотиб олиш, айланма маблағларни тўлдириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредитлар ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
311-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 539-модда)