01.12.2009 йилдаги ПҚ-1236-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда бозор принциплари ва механизмларини янада чуқурлаштириш, биржа ва ярмарка савдоларининг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантиришдаги ролини ошириш, шунингдек маҳаллий хом ашё ҳамда саноат кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантириш чора-тадбирларини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмлари ва турларини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг йўналишлари ҳамда аниқ рўйхатлари бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг таклифлари асосида республика тармоқлари ва минтақалари бўйича мамлакатимиз корхоналарида маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар (хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришни амалга оширади, Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантиради, уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторингни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини умумий мувофиқлаштиришни Ҳукумат қарори билан ташкил этиладиган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича махсус идоралараро комиссия бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича махсус идоралараро комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 сентябргача бўлган муддатда «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси очиқ акциядорлик жамиятининг иккита павильонини реконструкция қилсин, умумий кўргазма майдонини 14,5 минг квадрат метргача етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этишга доир ҳар бир лойиҳа бўйича мукофотларнинг аниқ миқдорлари ва мукофотланадиган мансабдор шахсларнинг рўйхати тегишли тузилмалар тақдимига кўра Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда аниқлаштирилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги — «Ўзинфоинвест»ни ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 6 февралдаги ПҚ-578-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши ва қарорга 1-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасига грантли беғараз техник кўмакни жалб этишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1236-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) тузиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини назорат қилиш тартибини, шунингдек ушбу жараёнда унинг асосий қатнашчилари — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллийлаштириш дастурини тузиш унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар ташаббус кўрсатган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган маҳсулотларнинг ҳажми, таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилиш, ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида ишлаб чиқилган Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг таклифлари асосида Иқтисодиёт вазирлиги томонидан жойлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, хизматлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополиялаштириш даражасини ва рақобат муҳити ривожланишини, товарлар (хизматлар)нинг ўзаро бир-бирининг ўрнини босиши ва нарх омилини ҳисобга олган ҳолда товарлар (хизматлар) билан ички бозорнинг тўлдирилганлигини баҳолашдан келиб чиқиб Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таклифлари асосида тузиладиган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг янги турларини ўзлаштириш лойиҳаларини киритиш йўли билан амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб юритилади) хулосалари асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллийлаштириш дастурини тузиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш учун Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича махсус идоралараро комиссия (кейинги ўринларда махсус комиссия деб юритилади) ташкил этилади. Махсус комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Махсус комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади. Унинг ходимларидан котиб бошчилик қиладиган Махсус комиссия Котибияти тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллийлаштириш дастурига янги лойиҳаларни киритиш, шунингдек тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари параметрларига тузатишлар киритиш юзасидан — Махсус комиссия томонидан, маҳаллийлаштиришнинг белгиланган даражасини пасайтириш бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг таклифлари бўйича маҳаллийлаштириш лойиҳалари параметрлари ва рўйхатига ўзгартиришлар киритиш юзасидан -Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ишлаб чиқариш қувватлари доирасида Махсус Идоралараро комиссия ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилмаган ҳолда лойиҳалар ташаббускорлари томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 15-сон, 163-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маҳаллийлаштириш дастурини тузиш бўйича давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг асосий функциялари ва ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ва уни амалга оширишнинг сифатли мониторингини ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳаларнинг ташаббускорлари — вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббус кўрсатилаётган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ҳужжатларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлайдилар ҳамда маҳаллийлаштириш лойиҳаларини Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ҳужжатларни белгиланган тартибда Махсус комиссия Котибиятига тақдим этадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг мамлакатимиздаги потенциал харидорларини ва хорижий харидорларни ҳамкорликка жалб қилиш ҳамда ички ва ташқи бозорларда талаб қилинган товарларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга буюртмачиларни фаоллик билан излайдилар, ҳамкорликни ривожлантириш шартларини муҳокама қиладилар ва шартнома билан расмийлаштириш бўйича улар билан музокаралар ташкил этадилар ва олиб борадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш дастурларини самарали ва ўз вақтида амалга оширадилар ва белгиланган параметрларга эришадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контрактлари бўйича электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқади ва юритади ҳамда шу асосда республика тармоқлари ва корхоналари бўйича импорт қилинадиган маҳсулотлар (хизматлар) таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинадиган маҳсулотлар таркиби ва турларини чуқур таҳлил қилиш, ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг йўналишлари ва аниқ рўйхатлари бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга доир таклифларни, шу жумладан экспортга етказиб беришни кенгайтириш учун ишлаб чиқади, кейинчалик ушбу таклифларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «б» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «б» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий компаниялар ва ташкилотларнинг таклифлари ва салоҳиятини ўрганиш асосида импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг энг кўп талаб қилинадиган турларини ўзлаштириш бўйича хорижий шерикларни саноат кооперациясига жалб этишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва Махсус комиссия Котибиятига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ҳолатларда маҳаллийлаштириш лойиҳаларини баҳолаш натижалари бўйича экспертиза ўтказади ва хулосалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «б» кичик банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импортнинг ўрнини босадиган маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таклифларини республиканинг хўжалик бирлашмалари ва корхоналари билан биргаликда батафсил ўрганади ҳамда импортнинг ўрнини босадиган маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг янги турларини мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқаришга буюртмаларни жойлаштириш, шу жумладан янги корхоналар ташкил этиш, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади;
(7-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз иқтисодиётини комплекс ва мувозанатли ривожлантиришни таъминлашни, табиий, минерал-хом ашё, ишлаб чиқариш, илмий-техник ва меҳнат салоҳиятидан, шунингдек тегишли инфратузилмадан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқаришни иқтисодиётнинг муайян тармоқларида ва минтақаларида жойлаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқарувига тегишли органлари, саноат корхоналари билан биргаликда бир нечта ташкилотлар ва корхоналарни жалб этишни талаб қиладиган маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларнинг янги мураккаброқ турларини ўзлаштириш учун узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг самарали схемаларини, шунингдек ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш тадбирларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қувватлари ва технологик жиҳатдан қайта тақсимлаш, маҳсулотларнинг ишлаб чиқариладиган турлари электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқади ва юритади ҳамда шу асосда саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган холларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини баҳолаш натижалари бўйича экспертиза ўтказади ва хулосалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомаларини, тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхатлари бўйича Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг таклифлари бўйича республика корхоналарида жойлаштирилган буюртмаларни кўриб чиқиш асосида Маҳаллийлаштириш дастурини тузади;
(7-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишнинг, шу жумладан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар билан белгиланган параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб боради, уларни амалга ошириш давомида муаммоли масалаларни аниқлайди ҳамда тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси:
(7-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополиялаштириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш даражасини, товарлар (хизматлар)нинг ўзаро ўрнини босишини ва нарх омилини ҳисобга олган ҳолда бозорнинг товарлар (хизматлар) билан тўлдирилганлигини баҳолайди ҳамда тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг аниқ рўйхати билан бирга товарлар (хизматлар)ни мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Иқтисодиёт вазирлигига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган ҳолларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини баҳолаш натижалари бўйича экспертиза ўтказади ва хулосалар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд бўш ётган ишлаб чиқариш қувватлари, бинолар ва иншоотлар, шу жумладан бепул харид қиймати бўйича аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига таклиф этилаётган қувватлар, бинолар ва иншоотлар маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқаришларни ўзлаштиришни ташкиллаштириш учун улар тўғрисида Иқтисодиёт вазирлигига ҳар чоракда ахборот бериб бориш.
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўзлаштиришга тавсия қилинаётган маҳсулотлар рўйхатини технологик қайта тақсимлаш, асбоб- ускуналар ва республика саноат корхоналари салоҳиятини, фойдаланилаётган ишлаб чиқариш технологияларини ўрганиш асосида янги самарали технологияларни ва илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини, бир нечта ташкилотлар ва корхоналарни жалб этишни талаб қиладиган маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларнинг янги мураккаброқ турларини ўзлаштириш учун узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни жойлаштиришнинг оқилона ва энг мақбул схемаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «Ўзстандарт» агентлиги ишлаб чиқариладиган маҳсулотни сифати ва дизайни бўйича замонавий талаблар ва стандартлар даражасига етказиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Махсус комиссия Котибиятига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш таклиф қилинаётган лойиҳалар амалга оширилган тақдирда иқтисодий самарадорликни келишиш юзасидан ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини баҳолаш натижалари бўйича экспертиза ўтказади ва хулосалар беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташаббус кўрсатилган лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритувчи субъектлар — маҳаллийлаштириш лойиҳалари ташаббускорлари (кейинги ўринларда лойиҳа ташаббускори деб юритилади) лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган шакл бўйича Махсус комиссия Котибиятига «бир дарча» принципи бўйича киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича электрон шаклда таклифлар бериш ҳуқуқига эга.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 июлдаги ПҚ-2213-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 366-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳа ташаббускори тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лойиҳа ташаббускоридан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган қўшимча маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус комиссия Котибияти лойиҳанинг мақсадидан, уни молиялаштириш манбаларидан келиб чиққан ҳолда тушган таклифларни кўриб чиқиш учун икки кун муддатда ваколатли органларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Таклифлар бир вақтнинг ўзида қуйидаги ваколатли органлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг Маҳаллийлаштириш дастури мақсадлари ва вазифаларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштиришнинг таклиф этилаётган даражасига эришиш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ёки лойиҳа параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлиги баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетингнинг таклиф этилаётган концепцияси, шу жумладан маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни сотиш истиқболлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ташқи бозорда сотиш нархлари параметрлари (лойиҳа ташаббускори томонидан маҳсулотни экспорт қилиш назарда тутилган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунга ўхшаш маҳсулот импортини таҳлил қилиш (ТИФ ТН коди бўйича 10 белги даражасида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш ёки лойиҳа параметрларини ўзгартиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосида лойиҳани амалга ошириш самарадорлиги ва имконияти баҳоланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан — рақобат муҳитини, монополия қилиб олиш даражасини, товарларнинг ўзаро бир-бирининг ўрнини босишини ҳисобга олган ҳолда бозорни тўлдириш ва нарх белгилаш баҳоланади;
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан (лойиҳа молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ёки Ҳукумат кафолати остидаги кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилган тақдирда) — лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Иқтисодиёт вазирлигида ваколатли органлар мутахассисларидан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли органлар лойиҳа ташаббускорларининг таклифларини кўриб чиқиш натижалари бўйича асосланган хулосаларни ҳужжатлар тушган пайтдан бошлаб ўн кундан кеч бўлмаган муддатда Махсус комиссия Котибиятига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосанинг нусхаси ваколатли орган томонидан лойиҳа ташаббускорига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда ҳужжатлар ваколатли органлар томонидан лойиҳа ташаббускорига пухта ишлаш учун қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пухта ишланган ҳужжатлар лойиҳа ташаббускорлари томонидан ваколатли органларга тақдим этилади. Ҳужжатларни такрорий кўриб чиқиш ва тегишли хулосаларни Махсус комиссия Котибиятига тақдим этиш ваколатли органлар томонидан илгари билдирилган фикр-мулоҳазалар лойиҳа ташаббускорлари томонидан бартараф этиш шарти билан бир ҳафта муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пухта ишланган лойиҳани кўриб чиқишда ваколатли органлар томонидан янги фикр-мулоҳазалар билдирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус комиссия Котибияти икки ҳафта муддатда ваколатли органларнинг тушган ижобий хулосаларини умумлаштиради ва махсус Комиссия Протоколи лойиҳасини, зарурият бўлганда, Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлайди, белгиланган тартибда унинг келишилишини таъминлайди ва Вазирлар Маҳкамаси киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ёки бир нечта ваколатли органнинг салбий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда лойиҳани Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш тўғрисидаги қарор Махсус комиссия мажлисида тегишли хулосалар асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ҳар бир лойиҳа бўйича лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвали ишлаб чиқилади. Жадвалда лойиҳа орқали Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиладиган аниқ белгиланган муддатларда белгиланган параметрларга эришиш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт вазирлиги тармоқ жадвали асосида Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишнинг, шу жумладан Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳаларда белгиланган параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб боради, уларни амалга ошириш давомида муаммоли масалаларни аниқлайди ва тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳаларининг ташқи иқтисодий кўрсаткичлар, шунингдек бажарилиши мониторингини олиб боради, уларни амалга ошириш давомида муаммоли масалаларни аниқлайди ва тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш мониторингини олиб боришда аниқланган муаммолар ва тўсиқларни бартараф этиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, барча вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштиради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПФ-5223-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича идоралараро махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Азимов Р.С.‎ —‎ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси‎
Б.И. Закиров —‎ Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари
Э.М. Ғаниев ‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
Хўжаев Б.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари‎
Бекенов С.Х.‎ —‎ Иқтисодиёт вазири‎
Носиров С.Х.‎ —‎ Давлат божхона қўмитаси раиси‎
Қудратов Ғ.С.‎ —‎ Давлат статистика қўмитаси раиси‎
Нажимов Н.Э.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари‎
Ғуломов Р.А.‎ —‎ Молия вазирининг биринчи ўринбосари‎
Гадоев Э.Ф.‎ —‎ Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Шайхов А.Э.‎ —‎ Савдо-саноат палатаси раиси‎
Абдувалиев А.А.‎ —‎ «Ўзстандарт» агентлиги бош директори‎
Абдукаримов Р.М.‎ —‎ Марказий банк раисининг ўринбосари‎
Юсупов Ш.Ф.‎ —‎ «Ўзавтосаноат» АК бошқаруви раисининг ўринбосари‎
Ибрагимов Ғ.И.‎ —‎ «Ўзкимёсаноат» ДАК бошқаруви раиси‎
Зарипов Б.К.‎ —‎ «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бошқаруви раиси‎
Избосаров А.Ф.‎ —‎ «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси‎
Саидаминов С.С.‎ —‎ «Тошкент трактор заводи» ОАЖ бош директори в.б.‎
Файзуллаев Ш.Н.‎‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, комиссия котиби‎‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Идоралараро махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 49-сон, 522-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 7-8-сон, 56-модда; 2012 й., 8-9-сон, 78-модда; 2013 й., 15-сон, 200-модда, 36-сон, 477-модда; 2014 й., 15-сон, 163-модда, 30-сон, 366-модда; 2016 й., 50-сон, 565-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2017 й., 06/17/5223/0198-сон; 03.03.2018 й., 06/18/5329/0846-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)