Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 30.12.2000 йилдаги 518-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ХИВА КАРПЕТ» ЎЗБЕКИСТОН — ГЕРМАНИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвестицияларни жалб қилиш асосида жаҳон ва ички бозорларда талаб катта бўлган жун гиламлар ва ерга солинадиган палослар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасининг Хоразм вилояти Хива шаҳрида «Хива гилами» акциядорлик жамияти томонидан Германиянинг «Геко ГмбХ Фертрибсгезеллшафт» ва «Проматекс Индустрианлаген ГмбХ» фирмалари билан биргаликда йилига 2321,7 минг кв. метр жун жаккар гиламлар ва ерга солинадиган палослар ишлаб чиқарувчи «Хива карпет» Ўзбекистон — Германия қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Хива карпет» қўшма корхонасининг устав жамғармаси 20547,6 минг Германия маркаси миқдорида қуйидаги йўл билан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий муассислар — 10273,8 минг Германия маркаси (50 фоиз), улардан «Геко ГмбХ Фертрибсгезеллшафт» — 8219,04 минг Германия маркаси, «Проматекс Индустрианлаген ГмбХ» — 2054,76 минг Германия маркасини айланма маблағларни шакллантириш, асбоб-ускуналар контракт қийматининг 15 фоизини олдиндан тўлаш, шунингдек фоизларни тўлаш ва инвестиция даври мобайнида кредитни ташкил этганлик учун харажатларни қоплаш учун пул маблағлари сифатида қўшадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонлик муассис «Хива гилами» акциядорлик жамияти — 10273,8 минг Германия маркасига тенг миқдорда (50 фоиз) сўмларда ишлаб чиқариш майдонлари, айланма ва пул маблағларини қўшади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Хива гилами» акциядорлик жамиятига, истисно тариқасида, «Хива карпет» қўшма корхонаси устав жамғармасига ўз улушини 1921,5 минг Германия маркасининг сўмдаги тенг миқдорида пул маблағлари билан уни фойдаланишга топшириш вақтидан бошлаб қўшма корхона фаолиятидан олинадиган фойдани қайта молиялаштириш йўли билан қўшишни икки йил мобайнида тугаллаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива карпет» қўшма корхонаси хорижий муассислари маркетингни ва қўшма корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 70 фоизини ташқи бозорда жаҳон нархлари бўйича сотилишини таъминлаш мажбуриятини олганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хива карпет» қўшма корхонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 1-иловага* мувофиқ схема бўйича умумий қиймати 72543,2 минг Германия маркаси бўлган инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, унда Германиянинг «Текспроект ГмбХ» фирмаси билан технология асбоб-ускуналари, уларни монтаж қилишни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш, ишга тушириш ва кадрларни ўқитиш учун қиймати 56312,0 минг Германия маркаси бўлган контракт тузиш назарда тутилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контрактни маблағ билан таъминлаш «Хива карпет» қўшма корхонасининг 8446,8 минг Германия маркаси суммасидаги устав жамғармаси ва Германиянинг «Банкгезельшафт Берлин АГ» банкининг 47865,2 минг Германия маркаси суммасидаги кредити ҳисобига амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш учун икки йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга бериладиган «Банкгезельшафт Берлин АГ» Германия банки кредити бўйича асосий қарзни, фоизлар ва хизмат кўрсатиш харажатларини узиш «Хива карпет» қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобига 2-иловага* мувофиқ амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий инвестициялар иштирокида йирик ва стратегик жиҳатдан муқим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Исаев А.Н.) «Хива карпет» қўшма корхонаси лойиҳасини хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 2001 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ дастурига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки контракт қиймати (47865,2 минг Германия маркаси)нинг 85 фоизини маблағ билан таъминлаш учун «Гермес» (Германия) жамиятининг суғурта қопламаси остида «Банкгезельшафт Берлин АГ» банки билан қарз битимини белгиланган тартибда тузсин ва кредит ресурсларини «Хива карпет» қўшма корхонасига қайта молиялаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг «Банкгезельшафт Берлин АГ» банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига «Хива карпет» қўшма корхонасининг мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур лойиҳа бўйича «Банкгезельшафт Берлин АГ» банки ва «Гермес» суғурта жамияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловлар манбаи бўлган норезидентлардан ундириладиган даромадларга солиқлар тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
518-сон