Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЭНГ ҚУЛАЙ РЕЖИМ ЯРАТГАН ҲОЛДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМЛАР ИМЗОЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда 426-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 29 июндаги 2020/31-4, 33, 01-02/8-33-сонли «Энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхати, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 426-8, 30.06.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент шаҳрида 2008 йил 13 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида Савдо Битими 2009 йил 30 сентябрдан кучга кирганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 1998 йил 1 апрелда, Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 апрелда 23-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 3 апрелда 02/19-2-сон билан тасдиқланган Энг қулай режим яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхатига (рўйхат рақами 426, 1998 йил 8 апрель) иловага* мувофиқ қўшимча киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 ноябрь,
ЭГ-01/10-7262-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 ноябрь,
109-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 ноябрь,
01-02/18-28-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 520-модда)