Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 24.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2048
Кучга кириш санаси
04.12.2009
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 19.08.2025 санаси ҳолатига | Жорий версия |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг |
буйруғи | буйруғи |
МАТБААЧИЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА | МАТБААЧИЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА |
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда 2048-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди] | [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 ноябрда 2048-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди] |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» ижросини таъминлаш мақсадида буюраман: |
1. Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. | 1. Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. | 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради. |
Вазир в.б. А.Хаитов | Вазир в.б. А.Хаитов |
Тошкент ш., | Тошкент ш., |
2009 йил 28 октябрь, | 2009 йил 28 октябрь, |
64-Б-сон | 64-Б-сон |
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 64-Б-сонли буйруғига ИЛОВА | Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 64-Б-сонли буйруғига ИЛОВА |
Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш | Матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш |
Мазкур Қоидалар матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди. | Мазкур Қоидалар матбаачилик ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди. |
I. Умумий қоидалар | I. Умумий қоидалар |
1. Мазкур Қоидалар матбаачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир. | 1. Мазкур Қоидалар матбаачилик ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир. |
2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим. | 2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим. |
3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди. | 3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди. |
4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади. | 4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади. |
II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар | II. Хавфсизлик бўйича умумий талаблар |
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш | 1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш |
7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади: | 7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади: |
меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома; | меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома; |
тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари; | тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари; |
меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари; | меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари; |
ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари; | ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари; |
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат); | меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат); |
ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури; | ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури; |
ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари. | ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари. |
8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. | 8. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади. |
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади. | Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади. |
9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас. | 9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас. |
10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим. | 10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим. |
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш | 2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш |
11. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак. | 11. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак. |
13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади. | 13. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади. |
14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади. | 14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари ишлаб чиқилади ва ходимлар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади. |
15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим. | 15. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим. |
16. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим. | 16. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг Санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим. |
17. Ташкилотлар ходимларига хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг қуйидаги гуруҳлари таъсир этиши мумкин: | 17. Ташкилотлар ходимларига хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг қуйидаги гуруҳлари таъсир этиши мумкин: |
а) жисмоний хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи: | а) жисмоний хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи: |
ҳаракатланувчи машиналар ва механизмлар; | ҳаракатланувчи машиналар ва механизмлар; |
иш зонасининг ҳавосидаги миқдори юқори бўлган чанг ва газ; | иш зонасининг ҳавосидаги миқдори юқори бўлган чанг ва газ; |
ускуналар ва материалларнинг ҳарорати юқори бўлган юзаси; | ускуналар ва материалларнинг ҳарорати юқори бўлган юзаси; |
иш зонасининг ҳарорати юқори бўлган ҳавоси; | иш зонасининг ҳарорати юқори бўлган ҳавоси; |
иш жойидаги даражаси юқори бўлган шовқин; | иш жойидаги даражаси юқори бўлган шовқин; |
юқори даражали тебранма; | юқори даражали тебранма; |
намлик даражаси юқори бўлган ҳаво; | намлик даражаси юқори бўлган ҳаво; |
одам бадани орқали уланиши содир бўлиши мумкин бўлган электр занжиридаги даражаси хавфли бўлган кучланиш; | одам бадани орқали уланиши содир бўлиши мумкин бўлган электр занжиридаги даражаси хавфли бўлган кучланиш; |
юқори даражали статик электр; | юқори даражали статик электр; |
табиий ёруғлик мавжуд эмаслиги; | табиий ёруғлик мавжуд эмаслиги; |
б) кимёвий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи: | б) кимёвий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи: |
нафас олиш йўллари ва тери қопламаси орқали таъсир этувчи зарарли суюқ, қаттиқ, буғсимон моддалар ва аэрозоллар; | нафас олиш йўллари ва тери қопламаси орқали таъсир этувчи зарарли суюқ, қаттиқ, буғсимон моддалар ва аэрозоллар; |
в) психофизиологик зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи: | в) психофизиологик зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи: |
сезги органларининг ҳаддан ташқари кучланиши; | сезги органларининг ҳаддан ташқари кучланиши; |
меҳнат монотонлиги. | меҳнат монотонлиги. |
18. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим. | 18. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим. |
4-§. Касбий танлов | 4-§. Касбий танлов |
19. Ташкилотларда касбига кўра танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим. | 19. Ташкилотларда касбига кўра танлов ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим. |
20. Ташкилот мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим. | 20. Ташкилот мутахассислари, ишлаб чиқариш участкаларининг раҳбарлари тегишли маълумотга ва иш тажрибасига эга бўлиши лозим. |
21. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт. | 21. Босим остида ишловчи ускуналар ва хавфи юқори бўлган бошқа ишларда хизмат кўрсатувчи ходимлар махсус курсларда тайёргарликдан ўтган ва тегишли гувоҳномага эга бўлиши шарт. |
22. Хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади. | 22. Хавфли ишларга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади. |
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим. | 23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим. |
5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш | 5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш |
25. Ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. | 25. Ташкилотларда зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсирини камайтириш ёки уларни бартараф этиш учун жамоа ва якка тартибдаги ҳимоя воситалари қўлланилиши лозим. |
26. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради: | 26. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради: |
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар); | ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар); |
ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар); | ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар); |
шовқин, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари; | шовқин, электр токи уриши, статик электр, ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари; |
механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари. | механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари. |
27. Ташкилотлар ходимлари белгиланган меъёрларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим. | 27. Ташкилотлар ходимлари белгиланган меъёрларда якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим. |
28. Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидаги турларга бўлинади: | 28. Якка тартибдаги ҳимоя воситалари қуйидаги турларга бўлинади: |
махсус кийим-кечак; | махсус кийим-кечак; |
махсус пойабзал; | махсус пойабзал; |
махсус бош кийим; | махсус бош кийим; |
нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари; | нафас аъзоларининг ҳимоя воситалари; |
қўлни ҳимоялаш воситалари; | қўлни ҳимоялаш воситалари; |
бош учун ҳимоя воситалари; | бош учун ҳимоя воситалари; |
юзни ҳимоялаш воситалари; | юзни ҳимоялаш воситалари; |
эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари; | эшитиш аъзоларини ҳимоя қилиш воситалари; |
кўзни ҳимоя қилиш воситалари. | кўзни ҳимоя қилиш воситалари. |
29. Ташкилот маъмурияти, ишчи ва хизматчиларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан Нашриёт, матбаа ва китоб савдоси ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1926, 2009 йил 18 март) мувофиқ таъминлаши шарт. | 29. Ташкилот маъмурияти, ишчи ва хизматчиларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан Нашриёт, матбаа ва китоб савдоси ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1926, 2009 йил 18 март) мувофиқ таъминлаши шарт. |
6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш | 6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишига рухсат бериш |
7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш | 7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш |
32. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим. | 32. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим. |
33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим. | 33. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим. |
Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас. | Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас. |
34. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт. | 34. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт. |
35. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт. | 35. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт. |
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим. | 36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим. |
37. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим. | 37. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим. |
38. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг маъмурияти зиммасига юкланади. | 38. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг маъмурияти зиммасига юкланади. |
39.Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади. | 39.Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади. |
8-§. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарига қўйиладиган талаблар | 8-§. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарига қўйиладиган талаблар |
40. Ишлаб чиқариш бинолари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. | 40. Ишлаб чиқариш бинолари ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. |
41.Ўтиш, чиқиш йўллари, коридор, тамбур, нарвонлар турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим. | 41.Ўтиш, чиқиш йўллари, коридор, тамбур, нарвонлар турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим. |
42. Поллар текис, ёриқларсиз, тешикларсиз ва шишиб чиққан жойлари бўлмаслиги, ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бажарилган бўлиши лозим. | 42. Поллар текис, ёриқларсиз, тешикларсиз ва шишиб чиққан жойлари бўлмаслиги, ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бажарилган бўлиши лозим. |
43. Бошқариш пультлари зарарли ва портлаш хавфи бўлган буғ, газ ва чанглар ажралиб, шунингдек юқори тебранишга эга бўлган технологик асбоб-ускуналар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши мумкин эмас. | 43. Бошқариш пультлари зарарли ва портлаш хавфи бўлган буғ, газ ва чанглар ажралиб, шунингдек юқори тебранишга эга бўлган технологик асбоб-ускуналар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши мумкин эмас. |
9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар | 9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар |
44. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. | 44. Шамоллатиш ва иситиш ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. |
45. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим. | 45. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваН 0294-11 «Иш жойлари ҳавосидаги зарарли моддалар рухсат этилган миқдорининг гигиена нормативлари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим. |
46. Ўтиш жойларида (галереяларда, зиналар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларини энини камайтирмаслиги керак. | 46. Ўтиш жойларида (галереяларда, зиналар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларини энини камайтирмаслиги керак. |
47. Ишчи жойларида ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишларда 21°C, ўрта оғир ишларда 17°C ва оғир ишларда 16°C дан паст бўлмаслиги керак. | 47. Ишчи жойларида ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишларда 21°C, ўрта оғир ишларда 17°C ва оғир ишларда 16°C дан паст бўлмаслиги керак. |
48. Ходимларни исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак. | 48. Ходимларни исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°C дан кам бўлмаслиги керак. |
49. Биноларда жойлашган ишчи майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак. | 49. Биноларда жойлашган ишчи майдонларидан, ходимларни исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак. |
10-§. Сув таъминоти ва оқова сувлар тизимига қўйиладиган талаблар | 10-§. Сув таъминоти ва оқова сувлар тизимига қўйиладиган талаблар |
50. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак. | 50. Сув билан таъминлаш ва оқова сувлар тизими ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак. |
51. Ташкилотни ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи оқова сувлар тизимига етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши керак. | 51. Ташкилотни ишлаб чиқариш оқова сувлари, ташқи оқова сувлар тизимига етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши керак. |
52. Тозаланган сувда зарарли моддалар таркиби санитар нормаларига асосан чегараланган концентрациясидан ошиб кетиши керак эмас. | 52. Тозаланган сувда зарарли моддалар таркиби санитар нормаларига асосан чегараланган концентрациясидан ошиб кетиши керак эмас. |
53. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериладиган сувнинг сифати технологик талабларга мос бўлиши керак. | 53. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериладиган сувнинг сифати технологик талабларга мос бўлиши керак. |
54. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим. | 54. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлганда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим. |
55. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак. | 55. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак. |
56. Ичимлик сувининг ҳарорати 8оС дан 20°C гача бўлиши керак. | 56. Ичимлик сувининг ҳарорати 8оС дан 20°C гача бўлиши керак. |
57. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим. | 57. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва оқова сувлар тизимига уланган бўлиши лозим. |
58. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади. | 58. Ташкилотда оқова сувлар тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш оқова сувларига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади. |
11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар | 11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар |
59. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак. | 59. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак. |
60. Ёритиш ускуналарини ўрнатишда қандилларнинг турлари, лампаларнинг қуввати ва уларнинг жойлашиши тасдиқланган лойиҳага мос бўлиши керак. | 60. Ёритиш ускуналарини ўрнатишда қандилларнинг турлари, лампаларнинг қуввати ва уларнинг жойлашиши тасдиқланган лойиҳага мос бўлиши керак. |
61. Ишлаб чиқариш цехларидаги, хом ашё омборлари ва юк тушириш-ортиш майдонларидаги технологик ускуналар умумийга қўшимча равишда кўчма ёритиш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак. | 61. Ишлаб чиқариш цехларидаги, хом ашё омборлари ва юк тушириш-ортиш майдонларидаги технологик ускуналар умумийга қўшимча равишда кўчма ёритиш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак. |
62. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларини созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим. | 62. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларини созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим. |
63. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим. | 63. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим. |
64. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди. | 64. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларни бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди. |
65. Юқори хавфли хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. | 65. Юқори хавфли хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритқичлар ишлатилиши керак. |
66. Ўта хавфли хоналарда, хоналардан ташқари, ҳамда ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ёритиш учун кўчма электр ёритқичларни кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак. Барча кўчма ёритқичларни металл ҳимояланиш тўри ҳамда шиша қалпоғи бўлиши керак. | 66. Ўта хавфли хоналарда, хоналардан ташқари, ҳамда ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ёритиш учун кўчма электр ёритқичларни кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак. Барча кўчма ёритқичларни металл ҳимояланиш тўри ҳамда шиша қалпоғи бўлиши керак. |
12-§. Маиший ва қўшимча хоналарга, уларнинг сони, ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган талаблар | 12-§. Маиший ва қўшимча хоналарга, уларнинг сони, ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган талаблар |
67. Ҳар бир ташкилотда ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим. | 67. Ҳар бир ташкилотда ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим. |
68. Маиший ва қўшимча хоналарни (биноларни) лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. | 68. Маиший ва қўшимча хоналарни (биноларни) лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим. |
69. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур. | 69. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур. |
70. Махсус кийим-кечак ва баданнинг катта даражада ифлосланишини юзага келтирадиган муҳитдаги иш участкаларида ишловчи ходимлар учун махсус маиший хоналар жиҳозланиши лозим. | 70. Махсус кийим-кечак ва баданнинг катта даражада ифлосланишини юзага келтирадиган муҳитдаги иш участкаларида ишловчи ходимлар учун махсус маиший хоналар жиҳозланиши лозим. |
71. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим. | 71. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим. |
72. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа шу каби қурилмаларнинг сони, кўпчиликни ташкил этадиган сменада ишловчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим. | 72. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа шу каби қурилмаларнинг сони, кўпчиликни ташкил этадиган сменада ишловчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим. |
73. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим. | 73. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим. |
74. Ҳар бир ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим. | 74. Ҳар бир ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим. |
75. Ювиниш хоналарида электр қуритгичлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар кўзда тутилиши лозим. | 75. Ювиниш хоналарида электр қуритгичлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар кўзда тутилиши лозим. |
76. Махсус кийимни ювиш учун ташкилотларда кир ювиш хоналари бўлиши лозим. | 76. Махсус кийимни ювиш учун ташкилотларда кир ювиш хоналари бўлиши лозим. |
77. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим. | 77. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим. |
13- §. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари | 13- §. Ташкилот майдонларига бўлган хавфсизлик талаблари |
78. Ташкилот майдонлари ва биноларни жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак. | 78. Ташкилот майдонлари ва биноларни жойлашуви ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак. |
79. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши лозим. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш, ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак. | 79. Ташкилотда транспорт воситаларини ва пиёдаларни ташкилот ҳудудида ҳаракатланиш чизмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган бўлиши лозим. Транспорт воситалари ва ташкилот ҳудудида пиёдаларнинг ҳаракати чизмаси ташкилотга кириш ва чиқиш, ҳамда иш участкалари ва цехларнинг кўринарли жойларига осиб қўйилиши керак. |
80. Ташкилотда автойўллар ёки пиёда йўлкалари билан туташган ички ташкилот темир йўллари учрашган жойларда автойўллар ва пиёдалар учун ўтиш йўллари бўлиши лозим. | 80. Ташкилотда автойўллар ёки пиёда йўлкалари билан туташган ички ташкилот темир йўллари учрашган жойларда автойўллар ва пиёдалар учун ўтиш йўллари бўлиши лозим. |
81. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак. Қурилиш майдонида ишчилар учун дам олиш жойлари бўлиши лозим. | 81. Ташкилот майдонлари кўкаламзорлаштирилган ва сув қуйиш қувурлари тармоқлари билан таъминланган бўлиши керак. Қурилиш майдонида ишчилар учун дам олиш жойлари бўлиши лозим. |
Сутканинг қоронғу вақтларида ҳудудларнинг ёритилиши ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак. | Сутканинг қоронғу вақтларида ҳудудларнинг ёритилиши ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб бериши керак. |
82. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозлангани бўлиши керак. | 82. Ташкилот майдонидаги ўтиш жойлари мустаҳкам ёпқичлар, сувлар оқиб кетадиган иншоотлар билан жиҳозлангани бўлиши керак. |
83. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак. | 83. Йилнинг ёз вақтида йўлкалар ва ўтиш жойларига сув сепилган, қишда қордан тозаланиб, қум сепилган бўлиши керак. |
14-§. Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар омборхоналарига қўйиладиган талаблар | 14-§. Хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар омборхоналарига қўйиладиган талаблар |
84. Барча омборлар учун ташкилот маъмурияти томонидан материалларни хавфсиз сақлаш қўлланмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. | 84. Барча омборлар учун ташкилот маъмурияти томонидан материалларни хавфсиз сақлаш қўлланмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши керак. |
85. Очиқ омбордаги майдон юзасидан сувларни ва жала сувларини четга чиқарилиши таъминланган бўлиши керак. | 85. Очиқ омбордаги майдон юзасидан сувларни ва жала сувларини четга чиқарилиши таъминланган бўлиши керак. |
86. Қиш пайтида омборхона жойлашган майдонда қор, музлардан тозаланган ва қум, кул ёки шлак сепилган бўлиши керак. | 86. Қиш пайтида омборхона жойлашган майдонда қор, музлардан тозаланган ва қум, кул ёки шлак сепилган бўлиши керак. |
87. Тахламлар ва стеллажлар орасидаги йўлкаларнинг эни 1 м дан кам бўлмаслиги керак. Омборда транспорт воситасидан фойдаланилганда йўлкаларга қўшимча ўтиш йўлларининг эни 3 м дан кам бўлмаслиги кўрсатилиши керак. Тахламлар қатори ва транспорт воситаси ўлчамлари оралиқ эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. | 87. Тахламлар ва стеллажлар орасидаги йўлкаларнинг эни 1 м дан кам бўлмаслиги керак. Омборда транспорт воситасидан фойдаланилганда йўлкаларга қўшимча ўтиш йўлларининг эни 3 м дан кам бўлмаслиги кўрсатилиши керак. Тахламлар қатори ва транспорт воситаси ўлчамлари оралиқ эни 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. |
88. Омборларни умумий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим. | 88. Омборларни умумий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим. |
89. Тахлаш учун омборлар ва майдонлардаги юкларни юклаш, юк тушириш ва бошқа жойга кўчириш жараёнлари механизациялаштирилган бўлиши керак. | 89. Тахлаш учун омборлар ва майдонлардаги юкларни юклаш, юк тушириш ва бошқа жойга кўчириш жараёнлари механизациялаштирилган бўлиши керак. |
90. Хом ашё, ёқилғи, материаллар ва тайёр маҳсулотларни электр тармоқлари остига ва кран йўлларига тахлаш тақиқланади. | 90. Хом ашё, ёқилғи, материаллар ва тайёр маҳсулотларни электр тармоқлари остига ва кран йўлларига тахлаш тақиқланади. |
III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар | III. Ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган талаблар |
1- §. Ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган умумий талаблар | 1- §. Ишлаб чиқариш жараёнига қўйиладиган умумий талаблар |
91. Ташкилотлар ўз тузилмасига кўра ҳарф териш, фотомеханик ва тезкор матбаа цехларини ўз ичига олади. | 91. Ташкилотлар ўз тузилмасига кўра ҳарф териш, фотомеханик ва тезкор матбаа цехларини ўз ичига олади. |
92. Ташкилотнинг ҳарф териш цехида: | 92. Ташкилотнинг ҳарф териш цехида: |
компьютерда ҳарф териш, фотоусулда териш ва суратларни кўринадиган қилиш машиналари; | компьютерда ҳарф териш, фотоусулда териш ва суратларни кўринадиган қилиш машиналари; |
ҳарф теришни дастурлаштириш аппаратлари; | ҳарф теришни дастурлаштириш аппаратлари; |
фотоқолипларни монтаж қилиш; | фотоқолипларни монтаж қилиш; |
таъмирлаш устахонаси; | таъмирлаш устахонаси; |
мусаҳҳиҳлар участкалари жойлаштирилади. | мусаҳҳиҳлар участкалари жойлаштирилади. |
93. Фотоусулда ва компьютерда ҳарф териладиган ЭҲМ, ҳарф теришни дастурлаш машиналари, фотоқолипларни монтаж қилиш участкалари ва лабораторияларининг ҳар бири алоҳида хоналарда жойлаштирилиши лозим. | 93. Фотоусулда ва компьютерда ҳарф териладиган ЭҲМ, ҳарф теришни дастурлаш машиналари, фотоқолипларни монтаж қилиш участкалари ва лабораторияларининг ҳар бири алоҳида хоналарда жойлаштирилиши лозим. |
94. Ҳарф теришни дастурлаш ва бошқа машиналарда меҳнатни ташкил қилишда тартибга солинган меҳнат ва дам олиш режими ҳисобга олиниши керак. | 94. Ҳарф теришни дастурлаш ва бошқа машиналарда меҳнатни ташкил қилишда тартибга солинган меҳнат ва дам олиш режими ҳисобга олиниши керак. |
95. Ҳарф теришни дастурлаш машиналар хоналари, ЭҲМ машина залларини товушютгич материаллар билан қоплаш, мазкур участкалар ходимларини шовқиндан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш керак. | 95. Ҳарф теришни дастурлаш машиналар хоналари, ЭҲМ машина залларини товушютгич материаллар билан қоплаш, мазкур участкалар ходимларини шовқиндан ҳимояловчи воситалар билан таъминлаш керак. |
96. Дераза ўринларида табиий ёруғликнинг тўғри тушишидан сақланиш учун қуёш нуридан ҳимоялайдиган дарпардалар осиб қўйилиши керак. | 96. Дераза ўринларида табиий ёруғликнинг тўғри тушишидан сақланиш учун қуёш нуридан ҳимоялайдиган дарпардалар осиб қўйилиши керак. |
97. Фотоқолипни монтаж қилиш участкалари умумий сунъий ёритилганда бир текис ёруғлик шифтдан ёйилиб қайтиши керак. | 97. Фотоқолипни монтаж қилиш участкалари умумий сунъий ёритилганда бир текис ёруғлик шифтдан ёйилиб қайтиши керак. |
98. Шахсий компьютер экрани ҳарф терувчининг кўзи нормал тушадиган чизиққа перпендикуляр текисликда мослаштирилади. Шахсий компьютернинг клавиатурали пульти ва экрани бир-биридан ажралган ва ҳар бир ҳарф терувчининг индивидуал хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қулай жойда ўрнатилиши керак. | 98. Шахсий компьютер экрани ҳарф терувчининг кўзи нормал тушадиган чизиққа перпендикуляр текисликда мослаштирилади. Шахсий компьютернинг клавиатурали пульти ва экрани бир-биридан ажралган ва ҳар бир ҳарф терувчининг индивидуал хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қулай жойда ўрнатилиши керак. |
99. Алоҳида фотомеханик ишлаб чиқариш хоналарида: | 99. Алоҳида фотомеханик ишлаб чиқариш хоналарида: |
ретушь; | ретушь; |
фотоқолип монтажи асосларини тозалаш; | фотоқолип монтажи асосларини тозалаш; |
нусха кўчириш; | нусха кўчириш; |
кимёвий моддалар омборчаси; | кимёвий моддалар омборчаси; |
кумушни қайта тиклаш участкалари жойлаштирилиши керак. | кумушни қайта тиклаш участкалари жойлаштирилиши керак. |
100. Суратни кўринадиган қилувчи машиналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: | 100. Суратни кўринадиган қилувчи машиналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: |
эритма ва конденсатларнинг электр-шкаф, машина сирти ва цех хоналарига тўкилиб кетишига йўл қўймаслиги; | эритма ва конденсатларнинг электр-шкаф, машина сирти ва цех хоналарига тўкилиб кетишига йўл қўймаслиги; |
қуритиш бўлинмасидаги электриситиш қурилмалари тўсилган бўлиши; | қуритиш бўлинмасидаги электриситиш қурилмалари тўсилган бўлиши; |
машина конструкцияси тортиб олувчи вентиляция тизимига улаш учун маҳаллий сўриб олувчи қурилмаларни назарда тутиши; | машина конструкцияси тортиб олувчи вентиляция тизимига улаш учун маҳаллий сўриб олувчи қурилмаларни назарда тутиши; |
машина материалда ҳосил бўладиган статик электр токини қайтариш ёки зарарсизлантириш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши; | машина материалда ҳосил бўладиган статик электр токини қайтариш ёки зарарсизлантириш қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши; |
машиналарда эритмалар айланиши ёки вентиляциянинг ўчирилган ҳолатида электр иситгичга кучланиш узатилишига йўл қўймайдиган тўсиқлар ўрнатилиши назарда тутилган бўлиши керак. | машиналарда эритмалар айланиши ёки вентиляциянинг ўчирилган ҳолатида электр иситгичга кучланиш узатилишига йўл қўймайдиган тўсиқлар ўрнатилиши назарда тутилган бўлиши керак. |
101. Ретушь участкаларидаги деразалар ўрни қуёш нурини тўсувчи дарпардалар билан жиҳозланиши кўзда тутилиши зарур. | 101. Ретушь участкаларидаги деразалар ўрни қуёш нурини тўсувчи дарпардалар билан жиҳозланиши кўзда тутилиши зарур. |
102. Ретушь пульти ишчининг кўзини қўшимча ёруғлик қамаштиришидан сақловчи ён тўсиқларга эга бўлиши керак. | 102. Ретушь пульти ишчининг кўзини қўшимча ёруғлик қамаштиришидан сақловчи ён тўсиқларга эга бўлиши керак. |
103. Қуритиш учун қўлланиладиган стол усти шамоллатгич парраклари тўсиққа эга бўлиши керак. | 103. Қуритиш учун қўлланиладиган стол усти шамоллатгич парраклари тўсиққа эга бўлиши керак. |
104. Ишлаб чиқариш хоналарида кимёвий моддалар, спиртлар, эфир мойи, фото-тасма бир смена эҳтиёжидан ошмайдиган миқдорда ва идишда, таркиби тўғрисидаги ёзувлари бўлган ҳолда сақлашга рухсат этилади. Кимёвий моддалар қулфланадиган металл қутилар ёки қопқоқли қутиларда сақланиши лозим. | 104. Ишлаб чиқариш хоналарида кимёвий моддалар, спиртлар, эфир мойи, фото-тасма бир смена эҳтиёжидан ошмайдиган миқдорда ва идишда, таркиби тўғрисидаги ёзувлари бўлган ҳолда сақлашга рухсат этилади. Кимёвий моддалар қулфланадиган металл қутилар ёки қопқоқли қутиларда сақланиши лозим. |
105. Жорий ишларга мўлжалланган фототасмаларни, шунингдек тайёр фотоқолипларни (негативлар, диапозитивлар, ва уларнинг монтажини) сақлаш учун металл қутилар, сейфлар ёки шкаф-жавонлар кўзда тутилган бўлиши лозим. | 105. Жорий ишларга мўлжалланган фототасмаларни, шунингдек тайёр фотоқолипларни (негативлар, диапозитивлар, ва уларнинг монтажини) сақлаш учун металл қутилар, сейфлар ёки шкаф-жавонлар кўзда тутилган бўлиши лозим. |
Хар куни смена тугагандан сўнг фототасма чиқиндиларини иш хоналаридан чиқариб ташлаш зарур. | Хар куни смена тугагандан сўнг фототасма чиқиндиларини иш хоналаридан чиқариб ташлаш зарур. |
106. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ёйсимон фонарлар, симоб-кварцли ва инерт газли лампалар билан ишлашда ёритгич фильтрли ҳимоя кўзойнагини тақишлари шарт. | 106. Хизмат кўрсатувчи ходимлар ёйсимон фонарлар, симоб-кварцли ва инерт газли лампалар билан ишлашда ёритгич фильтрли ҳимоя кўзойнагини тақишлари шарт. |
107. Монтаж қиладиган столлар уларнинг иш зонасига ҳар қайси томондан ёндашиши учун камида 1 м, ишланмайдиган зонасига камида 0,6 м масофа қолдириб ўрнатилиши керак. | 107. Монтаж қиладиган столлар уларнинг иш зонасига ҳар қайси томондан ёндашиши учун камида 1 м, ишланмайдиган зонасига камида 0,6 м масофа қолдириб ўрнатилиши керак. |
108. Фото ва нусха кўчириш ускуналари, босма қолипларга ишлов бериш ванналари (столлар, фотоқоғоз ювиладиган ванначалар) ёритиш мосламалари ва маҳаллий ҳаво сўрувчи қурилма билан жиҳозланиши лозим. | 108. Фото ва нусха кўчириш ускуналари, босма қолипларга ишлов бериш ванналари (столлар, фотоқоғоз ювиладиган ванначалар) ёритиш мосламалари ва маҳаллий ҳаво сўрувчи қурилма билан жиҳозланиши лозим. |
109. Тезкор матбаанинг алоҳида хоналарида: | 109. Тезкор матбаанинг алоҳида хоналарида: |
ҳарф териш-ёзиш машиналари ва автоматлар; | ҳарф териш-ёзиш машиналари ва автоматлар; |
фотожамлагич; | фотожамлагич; |
макетлаштириш, ёруғлик воситасида нусха кўчириш; | макетлаштириш, ёруғлик воситасида нусха кўчириш; |
микро фильмлаш; | микро фильмлаш; |
электрография; | электрография; |
босма қолипларни тайёрлаш; | босма қолипларни тайёрлаш; |
босма машиналар; | босма машиналар; |
сифатни назорат қилиш; | сифатни назорат қилиш; |
мусаҳҳиҳлик участкалари ва омборхона жойлашиши зарур. | мусаҳҳиҳлик участкалари ва омборхона жойлашиши зарур. |
110. Ҳарф териш-ёзиш машиналари, нусха кўчириш столлари дераза олдида уларга ёруғлик ён томондан тушиб турадиган тарзда жойлаштирилиши керак. Столлар орасидан ўтиш жойлари 1м. дан кам бўлмаслиги лозим. | 110. Ҳарф териш-ёзиш машиналари, нусха кўчириш столлари дераза олдида уларга ёруғлик ён томондан тушиб турадиган тарзда жойлаштирилиши керак. Столлар орасидан ўтиш жойлари 1м. дан кам бўлмаслиги лозим. |
111. Электрография ва ёруғлик воситасида нусха кўчириш аппаратлари, шунингдек тезкор матбаа бўлимининг бошқа ускуналари, уларга ҳар тарафлама қулай ёндашиш мумкин бўладиган тарзда ўрнатилиши зарур. | 111. Электрография ва ёруғлик воситасида нусха кўчириш аппаратлари, шунингдек тезкор матбаа бўлимининг бошқа ускуналари, уларга ҳар тарафлама қулай ёндашиш мумкин бўладиган тарзда ўрнатилиши зарур. |
112. Ускуналарни жойлаштирилишидаги энг кам масофа: | 112. Ускуналарни жойлаштирилишидаги энг кам масофа: |
машиналар орасидаги 1,5 м; | машиналар орасидаги 1,5 м; |
девор, устунлар яқинидаги иш зонасида 1,2 м; | девор, устунлар яқинидаги иш зонасида 1,2 м; |
ишлашда фойдаланилмайдиган зона 1,0 м бўлиши керак. | ишлашда фойдаланилмайдиган зона 1,0 м бўлиши керак. |
113. Матбаа ташкилотларида таҳририятлар хоналарини товушютгич материаллар билан қоплаш зарур. | 113. Матбаа ташкилотларида таҳририятлар хоналарини товушютгич материаллар билан қоплаш зарур. |
Иш столлари бир-биридан камида 0,8 м масофада жойлаштирилиш; стол қаторлари орасидаги масофа 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. | Иш столлари бир-биридан камида 0,8 м масофада жойлаштирилиш; стол қаторлари орасидаги масофа 1,5 м дан кам бўлмаслиги керак. |
2- §. Электр хавфсизлигига талаблар | 2- §. Электр хавфсизлигига талаблар |
114. Истеъмолчиларнинг янгидан қуриладиган ва таъмирланадиган барча электр қурилмалари «Электр қурилмалар тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ)»га мувофиқ бажарилиши керак. | 114. Истеъмолчиларнинг янгидан қуриладиган ва таъмирланадиган барча электр қурилмалари «Электр қурилмалар тузилиши қоидалари (ЭҚТҚ)»га мувофиқ бажарилиши керак. |
115. Мазкур талаблар истеъмолчиларнинг ишлаб турган электр қурилмалари ва улар жойлашадиган бино ва иншоотларга ҳам тааллуқли. | 115. Мазкур талаблар истеъмолчиларнинг ишлаб турган электр қурилмалари ва улар жойлашадиган бино ва иншоотларга ҳам тааллуқли. |
116. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш зарур. | 116. Электр қурилмаларини ва тармоқларини монтаж қилиш ва ишлатиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига риоя қилиш зарур. |
117. Ишлаб турган электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, уларда электр токини тезкор узиш, таъмир, монтаж ёки созлаш ишлари ҳамда синовларни ташкил этиш ва бажариш махсус тайёрланган, тиббий кўрикдан ўтган электротехник ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим. | 117. Ишлаб турган электр қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш, уларда электр токини тезкор узиш, таъмир, монтаж ёки созлаш ишлари ҳамда синовларни ташкил этиш ва бажариш махсус тайёрланган, тиббий кўрикдан ўтган электротехник ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим. |
118. Мазкур Қоидалар талабларининг электротехник ходимлари томонидан бажарилиши учун масъулиятни нашриёт раҳбарияти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган лавозим йўриқномалари ва низомлари белгилайди. | 118. Мазкур Қоидалар талабларининг электротехник ходимлари томонидан бажарилиши учун масъулиятни нашриёт раҳбарияти томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган лавозим йўриқномалари ва низомлари белгилайди. |
119. Ҳар бир матбаа ташкилотида раҳбарият буйруғи билан энергохизмат муҳандис-техник ходимлари таркибидан электр хўжалигининг умумий ҳолати ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилишига жавоб берадиган масъул шахс тайинланиши керак. | 119. Ҳар бир матбаа ташкилотида раҳбарият буйруғи билан энергохизмат муҳандис-техник ходимлари таркибидан электр хўжалигининг умумий ҳолати ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилишига жавоб берадиган масъул шахс тайинланиши керак. |
120. Ташкилотда бош энергетик лавозими мавжуд бўлса, мазкур ташкилотда электр хўжалигига жавоб бериш учун масъулият шу шахсга юклатилади. Электр хўжалик учун жавобгар шахс (меҳнат таътили, касаллик, хизмат сафари туфайли) узоқ вақт бўлмаганида, унинг вазифасини ижро этиш раҳбар буйруғи билан раҳбарнинг ўринбосарига ёки энергохизмат бўйича билими текширувдан ўтган бошқа шахсга юклатилиши лозим. | 120. Ташкилотда бош энергетик лавозими мавжуд бўлса, мазкур ташкилотда электр хўжалигига жавоб бериш учун масъулият шу шахсга юклатилади. Электр хўжалик учун жавобгар шахс (меҳнат таътили, касаллик, хизмат сафари туфайли) узоқ вақт бўлмаганида, унинг вазифасини ижро этиш раҳбар буйруғи билан раҳбарнинг ўринбосарига ёки энергохизмат бўйича билими текширувдан ўтган бошқа шахсга юклатилиши лозим. |
121. Электр хўжалик учун масъул шахс: | 121. Электр хўжалик учун масъул шахс: |
а) электр қурилмалардан ишончли фойдаланиш ва уларнинг хавфсиз ишлашини; | а) электр қурилмалардан ишончли фойдаланиш ва уларнинг хавфсиз ишлашини; |
б) электр ускуналар, аппаратуралар ва тармоқларнинг режали-огоҳлантириш таъмири ва профилактик синовларини ташкил этиш ва ўз вақтида ўтказишни: | б) электр ускуналар, аппаратуралар ва тармоқларнинг режали-огоҳлантириш таъмири ва профилактик синовларини ташкил этиш ва ўз вақтида ўтказишни: |
в) энергохизмат ходимлари ўқувини, уларга йўл-йўриқ берилишини ва билими мунтазам текширилишини; | в) энергохизмат ходимлари ўқувини, уларга йўл-йўриқ берилишини ва билими мунтазам текширилишини; |
г) ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши асбоб-анжомлар мавжудлигини ва ўз вақтида текширилишини; | г) ҳимоя воситалари ва ёнғинга қарши асбоб-анжомлар мавжудлигини ва ўз вақтида текширилишини; |
д) электр қурилмалар ишидаги авариялар ва яроқсиз ҳолатларнинг, шунингдек электр токидан шикастланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида текширилишини; | д) электр қурилмалар ишидаги авариялар ва яроқсиз ҳолатларнинг, шунингдек электр токидан шикастланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида текширилишини; |
е) техник ҳужжатлар юритилишини, зарур йўриқнома ва низомлар ишлаб чиқилишини таъминлаши лозим. | е) техник ҳужжатлар юритилишини, зарур йўриқнома ва низомлар ишлаб чиқилишини таъминлаши лозим. |
122. Мустақил ишга тайинлангунга қадар ёки электр қурилмаларидан қайта фойдаланиш вақтида, шунингдек электро техник ходим сифатида ишда 1 йилдан ортиқ танаффус бўлганда, ходим янги иш жойида ишлаб чиқариш таълимини ўтиб, кейин билими малака комиссияси текширувидан ўтказилиши ва унга белгиланган тартибда электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака берилиши керак. | 122. Мустақил ишга тайинлангунга қадар ёки электр қурилмаларидан қайта фойдаланиш вақтида, шунингдек электро техник ходим сифатида ишда 1 йилдан ортиқ танаффус бўлганда, ходим янги иш жойида ишлаб чиқариш таълимини ўтиб, кейин билими малака комиссияси текширувидан ўтказилиши ва унга белгиланган тартибда электр хавфсизлиги бўйича тегишли малака берилиши керак. |
123. Ташкилотларда фойдаланиладиган электр ускуналар, электр тармоқлар, электр асбоблар ва қўл электр машиналари белгиланган муддатларда синовдан ўтказилиши керак. | 123. Ташкилотларда фойдаланиладиган электр ускуналар, электр тармоқлар, электр асбоблар ва қўл электр машиналари белгиланган муддатларда синовдан ўтказилиши керак. |
124. Таъмирдан сўнг қайта ишга тушириладиган ускуна белгиланган тартибда синовдан ўтказилиши керак. | 124. Таъмирдан сўнг қайта ишга тушириладиган ускуна белгиланган тартибда синовдан ўтказилиши керак. |
125. Тақсимлаш қурилмаларининг кабель каналларини зарурат туғилганда олинадиган, ёнмайдиган плиталар билан ёпиш ва тоза сақлаш керак. | 125. Тақсимлаш қурилмаларининг кабель каналларини зарурат туғилганда олинадиган, ёнмайдиган плиталар билан ёпиш ва тоза сақлаш керак. |
126. Аппаратларнинг ток ўтказадиган қисмлари бехосдан тегиб кетишдан ҳимояланган бўлиши керак. | 126. Аппаратларнинг ток ўтказадиган қисмлари бехосдан тегиб кетишдан ҳимояланган бўлиши керак. |
127. Тақсимлаш қурилмаларининг ташқи эшикларида уларнинг номи кўрсатилиши лозим. | 127. Тақсимлаш қурилмаларининг ташқи эшикларида уларнинг номи кўрсатилиши лозим. |
128. Тақсимловчи қурилма деворлари оч тусга бўялиши, уларнинг олди ва орқа томонларига алоҳида огоҳлантириш вазифасини кўрсатувчи аниқ ёзувлар туширилиши керак. | 128. Тақсимловчи қурилма деворлари оч тусга бўялиши, уларнинг олди ва орқа томонларига алоҳида огоҳлантириш вазифасини кўрсатувчи аниқ ёзувлар туширилиши керак. |
129. Тақсимловчи қурилма 3 ойда камида бир марта кўрикдан ўтказилиши ва чанг, ахлатлардан тозаланиб турилиши керак. | 129. Тақсимловчи қурилма 3 ойда камида бир марта кўрикдан ўтказилиши ва чанг, ахлатлардан тозаланиб турилиши керак. |
130. Истеъмолчилар электр ускуналарининг ерга уланадиган қурилмалари бўлиши керак. | 130. Истеъмолчилар электр ускуналарининг ерга уланадиган қурилмалари бўлиши керак. |
131. Очиқ ҳолатда ётқизилган ерга уланувчи симлар бир-биридан фарқланиб турувчи рангда бўлиши керак. | 131. Очиқ ҳолатда ётқизилган ерга уланувчи симлар бир-биридан фарқланиб турувчи рангда бўлиши керак. |
132. Ерга уланувчи қурилманинг қаршилик қиймати ЭҚТҚ талабларида белгиланган даражада сақлаб турилиши ва амалдаги меъёрлар асосида кучланишини таъминлаш мақсадида мунтазам синовдан ўтказилиши керак. | 132. Ерга уланувчи қурилманинг қаршилик қиймати ЭҚТҚ талабларида белгиланган даражада сақлаб турилиши ва амалдаги меъёрлар асосида кучланишини таъминлаш мақсадида мунтазам синовдан ўтказилиши керак. |
133. Хавфлилик даражаси юқори ва ўта хавфли хоналарда ишлаш вақтида кучланиши 42 В дан баланд бўлмаган қўл электр ёритгичларидан фойдаланиш ва ўта ноқулай шароитларда ишлашда кучланиш 12 В дан баланд бўлмаган қўл электр ёритгичлари қўлланилиши керак. | 133. Хавфлилик даражаси юқори ва ўта хавфли хоналарда ишлаш вақтида кучланиши 42 В дан баланд бўлмаган қўл электр ёритгичларидан фойдаланиш ва ўта ноқулай шароитларда ишлашда кучланиш 12 В дан баланд бўлмаган қўл электр ёритгичлари қўлланилиши керак. |
3-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари | 3-§. Ёнғин хавфсизлиги талаблари |
134. Бино, ишлаб чиқариш, маиший-хўжалик хоналари, омборлар, шунингдек муҳандислик иншоотлари, электр хўжалигида ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгарлик ташкилот раҳбари буйруғига биноан тегишли хизматлар раҳбарлари ёки бошқа мансабдор шахслар зиммасига юклатилади. | 134. Бино, ишлаб чиқариш, маиший-хўжалик хоналари, омборлар, шунингдек муҳандислик иншоотлари, электр хўжалигида ёнғин хавфсизлиги бўйича жавобгарлик ташкилот раҳбари буйруғига биноан тегишли хизматлар раҳбарлари ёки бошқа мансабдор шахслар зиммасига юклатилади. |
135. Ташкилот бинолари, маиший-хўжалик хоналари, муҳандислик иншоотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари асосида ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар ишлаб чиқилиши зарур. | 135. Ташкилот бинолари, маиший-хўжалик хоналари, муҳандислик иншоотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари асосида ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар ишлаб чиқилиши зарур. |
136. Йўл-йўриқларда қуйидаги масалалар: | 136. Йўл-йўриқларда қуйидаги масалалар: |
ҳудуд, иншоот ва биноларни тарк этиш йўлларини сақлаш тартиби; | ҳудуд, иншоот ва биноларни тарк этиш йўлларини сақлаш тартиби; |
ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишлар (пайвандлаш, электр жиҳозларидан фойдаланиш, таъмирлаш ва ҳ.к.)ни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар; | ёнғин хавфи мавжуд бўлган ишлар (пайвандлаш, электр жиҳозларидан фойдаланиш, таъмирлаш ва ҳ.к.)ни бажаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар; |
портлаш, тез алангаланиш, ёниш хавфи бўлган материалларни сақлаш ҳамда ташиш тартиби; | портлаш, тез алангаланиш, ёниш хавфи бўлган материалларни сақлаш ҳамда ташиш тартиби; |
чекиш жойлари, очиқ оловдан фойдаланиш ва олов билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби; | чекиш жойлари, очиқ оловдан фойдаланиш ва олов билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби; |
ёнувчи маҳсулотлар ва материалларни сақлаш, йиғиш ва ташкилот биносидан олиб чиқиш тартиби; | ёнувчи маҳсулотлар ва материалларни сақлаш, йиғиш ва ташкилот биносидан олиб чиқиш тартиби; |
назорат-ўлчов асбоблари (манометр, термометр ва бошқалар)нинг чегаравий қийматлари; | назорат-ўлчов асбоблари (манометр, термометр ва бошқалар)нинг чегаравий қийматлари; |
ёнғин вақтида ишчи ва хизматчиларнинг вазифалари ва ҳаракати ёритилиши керак. | ёнғин вақтида ишчи ва хизматчиларнинг вазифалари ва ҳаракати ёритилиши керак. |
137. Маъмурий бинонинг барча хоналари, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларнинг кўринарли жойларида ёнғиндан сақланишнинг асосий қоидалари ва ўт ўчириш хизматининг телефон рақамлари ёзилган эслатма ёзувлари бўлиши керак. | 137. Маъмурий бинонинг барча хоналари, ишлаб чиқариш, омборхона ва ёрдамчи биноларнинг кўринарли жойларида ёнғиндан сақланишнинг асосий қоидалари ва ўт ўчириш хизматининг телефон рақамлари ёзилган эслатма ёзувлари бўлиши керак. |
138. Ташкилот ҳудудлари ҳамиша саранжом-саришта, озода тутилиши, мунтазам равишда қуриган ўт-ўлан, шох-шабба, барглардан ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа ёнувчи материаллардан тозаланиб турилиши керак. Енгил ёнувчи чиқиндилар алоҳида ажратилган майдончадаги қутиларга йиғилиши ва муассаса ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши шарт. | 138. Ташкилот ҳудудлари ҳамиша саранжом-саришта, озода тутилиши, мунтазам равишда қуриган ўт-ўлан, шох-шабба, барглардан ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндилари ва бошқа ёнувчи материаллардан тозаланиб турилиши керак. Енгил ёнувчи чиқиндилар алоҳида ажратилган майдончадаги қутиларга йиғилиши ва муассаса ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши шарт. |
139. Бинолар, ишлаб чиқариш, маиший-хўжалик хоналари, йўлаклар ва омборхоналар бирламчи ўт ўчириш воситалари ҳамда ёнғиндан хабар бериш техник воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши лозим. | 139. Бинолар, ишлаб чиқариш, маиший-хўжалик хоналари, йўлаклар ва омборхоналар бирламчи ўт ўчириш воситалари ҳамда ёнғиндан хабар бериш техник воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши лозим. |
140. Архив, омборхона, ҳаво алмаштириш ускуналари ўрнатилган хоналар, хўжалик ва ёнғин насослари хоналарини эшиклари ёнғинга чидамли қилиб ишланган бўлиши керак. | 140. Архив, омборхона, ҳаво алмаштириш ускуналари ўрнатилган хоналар, хўжалик ва ёнғин насослари хоналарини эшиклари ёнғинга чидамли қилиб ишланган бўлиши керак. |
141. Ёнғин насослари двигателлари ҳамда ёнғиндан хабар бериш автоматика тизими мосламаларига электр токи трансформатор подстанцияларидан алоҳида тортилган сим орқали келтирилиши лозим. | 141. Ёнғин насослари двигателлари ҳамда ёнғиндан хабар бериш автоматика тизими мосламаларига электр токи трансформатор подстанцияларидан алоҳида тортилган сим орқали келтирилиши лозим. |
142. Ташкилотларнинг ёнғин насослари двигателлари ҳамда ёнғинни ўчириш тизими мосламаларининг ёқилиши автоматлашган тарзда ҳаво алмаштириш ва совутиш тизимларининг ўчирилиши билан боғлиқ равишда амалга оширилиши зарур. | 142. Ташкилотларнинг ёнғин насослари двигателлари ҳамда ёнғинни ўчириш тизими мосламаларининг ёқилиши автоматлашган тарзда ҳаво алмаштириш ва совутиш тизимларининг ўчирилиши билан боғлиқ равишда амалга оширилиши зарур. |
143. Ташкилот биноларининг ҳар бир қаватида ёнғин содир бўлганида, ходимларни кўчириш чизмаси ўрнатилиши шарт. Чизмада хоналар, йўлаклар, бирламчи ёнғинни ўчириш воситалари, телефон жойлашуви, ходимларни фавқулодда ҳолатда захира чиқиш йўлларидан ҳаракат қилиш йўналишлари кўрсатилиши керак. | 143. Ташкилот биноларининг ҳар бир қаватида ёнғин содир бўлганида, ходимларни кўчириш чизмаси ўрнатилиши шарт. Чизмада хоналар, йўлаклар, бирламчи ёнғинни ўчириш воситалари, телефон жойлашуви, ходимларни фавқулодда ҳолатда захира чиқиш йўлларидан ҳаракат қилиш йўналишлари кўрсатилиши керак. |
144. Захира чиқиш йўлларида, қаватларда, зинапоя ва ўтиш жойларида навбатчи ёритиш чироқлари ўрнатилиши лозим. | 144. Захира чиқиш йўлларида, қаватларда, зинапоя ва ўтиш жойларида навбатчи ёритиш чироқлари ўрнатилиши лозим. |
145. Захира чиқиш эшиклари ташқари томонга очилиши керак. | 145. Захира чиқиш эшиклари ташқари томонга очилиши керак. |
146. Бинонинг ҳар бир қаватидан эвакуация чиқиш жойлари сони иккитадан кам бўлмаслиги шарт. | 146. Бинонинг ҳар бир қаватидан эвакуация чиқиш жойлари сони иккитадан кам бўлмаслиги шарт. |
147. Бино, иншоотларда қуйидагилар тақиқланади: | 147. Бино, иншоотларда қуйидагилар тақиқланади: |
ертўлада ёнувчи суюқликлар, газ сиғимлари, портлаш хавфи бўлган молларни сақлаш; | ертўлада ёнувчи суюқликлар, газ сиғимлари, портлаш хавфи бўлган молларни сақлаш; |
чордоқларда, техник қаватларда, венткамералар ва бошқа техник хоналарда ускуналарни ва бошқа асбобларни сақлаш; | чордоқларда, техник қаватларда, венткамералар ва бошқа техник хоналарда ускуналарни ва бошқа асбобларни сақлаш; |
зинапоя майдончалари, зинапоялар, лифт холлари, захира чиқиш йўлакларини ҳар хил мебеллар, шкаф, ускуна ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш ҳамда чиқиш эшикларини муҳрлаб қўйиш; | зинапоя майдончалари, зинапоялар, лифт холлари, захира чиқиш йўлакларини ҳар хил мебеллар, шкаф, ускуна ва бошқа нарсалар билан тўсиб қўйиш ҳамда чиқиш эшикларини муҳрлаб қўйиш; |
захира чиқиш йўллари деворларига, шифт ва полларига енгил ёнувчи материаллар билан ишлов бериш, бўяш, шунингдек зинапоялар ва улар олдидаги холларга ёнувчи қурилиш материалларидан ишлов бериш, ёғоч панеллар билан безаш, турли қўшимча хизмат хоналарини қуриш; | захира чиқиш йўллари деворларига, шифт ва полларига енгил ёнувчи материаллар билан ишлов бериш, бўяш, шунингдек зинапоялар ва улар олдидаги холларга ёнувчи қурилиш материалларидан ишлов бериш, ёғоч панеллар билан безаш, турли қўшимча хизмат хоналарини қуриш; |
захира чиқиш йўлларига енгил ёнувчи сунъий поёндозларни тўшаш; | захира чиқиш йўлларига енгил ёнувчи сунъий поёндозларни тўшаш; |
ёнувчи, енгил ёнувчи суюқликларни хоналарга олиб кириш ҳамда бошқа мақсадларда очиқ оловдан фойдаланиш; | ёнувчи, енгил ёнувчи суюқликларни хоналарга олиб кириш ҳамда бошқа мақсадларда очиқ оловдан фойдаланиш; |
хоналардаги электр иситкич асбоблар, компьютер ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни электр тармоғига уланган ҳолда қолдириш; | хоналардаги электр иситкич асбоблар, компьютер ва ёрдамчи асбоб-ускуналарни электр тармоғига уланган ҳолда қолдириш; |
электр ускуна ва жиҳозлардан фойдаланишдан аввал уларни ишлаб чиқарган ташкилот томонидан берилган тавсия ва йўриқномада келтирилган фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқмасдан ишлатиш; | электр ускуна ва жиҳозлардан фойдаланишдан аввал уларни ишлаб чиқарган ташкилот томонидан берилган тавсия ва йўриқномада келтирилган фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқмасдан ишлатиш; |
электр тармоғида қисқа туташувни келтириб чиқарувчи, саноат ташкилотларида ишлаб чиқарилмаган ясама сақлагичлардан, носоз розетка, электр узгич (рубильник) ва бошқа электр ускуналаридан, шунингдек қобиқларининг ҳимоялаш даражаси йўқолган ёки зарарланган электр кабеллар ва симлардан фойдаланиш. | электр тармоғида қисқа туташувни келтириб чиқарувчи, саноат ташкилотларида ишлаб чиқарилмаган ясама сақлагичлардан, носоз розетка, электр узгич (рубильник) ва бошқа электр ускуналаридан, шунингдек қобиқларининг ҳимоялаш даражаси йўқолган ёки зарарланган электр кабеллар ва симлардан фойдаланиш. |
148. Ташкилот ҳудудида пайвандлаш ёки ёнғин чиқадиган бир марталик бошқа ишлар бўйича ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш, ушбу ишлар олиб бориладиган иш жойи раҳбарининг зиммасига юклатилиши лозим. | 148. Ташкилот ҳудудида пайвандлаш ёки ёнғин чиқадиган бир марталик бошқа ишлар бўйича ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлаш, ушбу ишлар олиб бориладиган иш жойи раҳбарининг зиммасига юклатилиши лозим. |
149. Пайвандлаш ва олов билан олиб бориладиган ишларни бажариш учун бир марталик рухсатнома жорий иш кунига берилади. Ишлар бир неча кун давом эттириладиган бўлса, иш жойи маъмурият томонидан қайта текширувдан ўтказилгандан сўнг, ушбу рухсатнома муддати узайтирилади. | 149. Пайвандлаш ва олов билан олиб бориладиган ишларни бажариш учун бир марталик рухсатнома жорий иш кунига берилади. Ишлар бир неча кун давом эттириладиган бўлса, иш жойи маъмурият томонидан қайта текширувдан ўтказилгандан сўнг, ушбу рухсатнома муддати узайтирилади. |
150. Пайвандлаш ва олов билан олиб бориладиган ишларга ёнғин хавфсизлиги бўйича билимлари тегишли тартибда синалган ва бир марталик рухсатномага эга бўлган шахслар қўйилади. | 150. Пайвандлаш ва олов билан олиб бориладиган ишларга ёнғин хавфсизлиги бўйича билимлари тегишли тартибда синалган ва бир марталик рухсатномага эга бўлган шахслар қўйилади. |
151. Ташкилотларда ички гидрант тармоғи жойлардаги сув тармоғига уланган бўлиб, сув қувурларига ўрнатилган ёнғин жўмраклари, енг ва дастаклар махсус ёнғин қутилари ичида жойлаштирилади. Енг ва дастак ёнғин жўмрагига улаб қўйилган бўлиши керак. | 151. Ташкилотларда ички гидрант тармоғи жойлардаги сув тармоғига уланган бўлиб, сув қувурларига ўрнатилган ёнғин жўмраклари, енг ва дастаклар махсус ёнғин қутилари ичида жойлаштирилади. Енг ва дастак ёнғин жўмрагига улаб қўйилган бўлиши керак. |
152. Ёнғин жўмракларининг ишга яроқлилиги ҳар 6 ойда жўмракларидан сув чиқариб, у неча метр масофага отилиб чиқиши текшириб кўрилиши ва далолатнома асосида расмийлаштирилиши лозим. | 152. Ёнғин жўмракларининг ишга яроқлилиги ҳар 6 ойда жўмракларидан сув чиқариб, у неча метр масофага отилиб чиқиши текшириб кўрилиши ва далолатнома асосида расмийлаштирилиши лозим. |
153. Гидрант қутиларига жўмракларининг белгиси, қутининг тартиб рақами ва яқинда жойлашган ўт ўчириш қисми телефон рақамлари ёзиб қўйилиши зарур. | 153. Гидрант қутиларига жўмракларининг белгиси, қутининг тартиб рақами ва яқинда жойлашган ўт ўчириш қисми телефон рақамлари ёзиб қўйилиши зарур. |
154. Гидрант тармоғи ўтказилмаган ёки ўтказилган тақдирда ҳам сув босими етарли бўлмаган жойларда, яъни ҳар қаватга тўғри келадиган сув босими 1,5 атм дан кам бўлган ҳолатларда, бино яқинида сув ҳавзаси бўлиши ва у сувни босим остида бинонинг юқори қаватларига етказиб бериш мосламаси — мотопомпа ёки электр насос билан жиҳозланган бўлиши лозим. | 154. Гидрант тармоғи ўтказилмаган ёки ўтказилган тақдирда ҳам сув босими етарли бўлмаган жойларда, яъни ҳар қаватга тўғри келадиган сув босими 1,5 атм дан кам бўлган ҳолатларда, бино яқинида сув ҳавзаси бўлиши ва у сувни босим остида бинонинг юқори қаватларига етказиб бериш мосламаси — мотопомпа ёки электр насос билан жиҳозланган бўлиши лозим. |
155. Ёнғин жиҳозларидан хўжалик мақсадларида фойдаланиш қатъиян ман этилади. | 155. Ёнғин жиҳозларидан хўжалик мақсадларида фойдаланиш қатъиян ман этилади. |
156. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда бўлиши, ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим. | 156. Ёнғинга қарши сув ҳавзалари доимо соз ҳолатда бўлиши, ичидаги сув ҳажми ёнғинни ўчириш учун етарли бўлиши керак. Сув ҳавзаларининг ишга яроқлилиги йилига камида икки маротаба, баҳор ва куз мавсумларида текширилиши лозим. |
157. Ташкилот бинолари, хоналари амалдаги меъёр талаблари асосида бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши керак. | 157. Ташкилот бинолари, хоналари амалдаги меъёр талаблари асосида бирламчи ўт ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши керак. |
158. Бино қаватларида ўрнатилган ўт ўчиргичлар бир турда бўлиши, уларда асосий кўрсаткичлар ҳамда фойдаланиш қоидалари битилган ёрлиқ бўлиши керак. | 158. Бино қаватларида ўрнатилган ўт ўчиргичлар бир турда бўлиши, уларда асосий кўрсаткичлар ҳамда фойдаланиш қоидалари битилган ёрлиқ бўлиши керак. |
160. Ҳар 10 кунда биноларда ўрнатилган ўт ўчиргичлар қўйилган тамғалар, манометр кўрсаткичлари рухсат этилган чегаравий қийматдан тушиб кетмаганлиги кўздан кечирилиши зарур. | 160. Ҳар 10 кунда биноларда ўрнатилган ўт ўчиргичлар қўйилган тамғалар, манометр кўрсаткичлари рухсат этилган чегаравий қийматдан тушиб кетмаганлиги кўздан кечирилиши зарур. |
161. Карбонат ангидрид гази асосидаги ОУ русумли ўт ўчиргичларни ҳаддан ташқари қизиб кетишдан ва қуёш нурлари тушишдан сақлаш керак. | 161. Карбонат ангидрид гази асосидаги ОУ русумли ўт ўчиргичларни ҳаддан ташқари қизиб кетишдан ва қуёш нурлари тушишдан сақлаш керак. |
162. Ўт ўчиргич баллонларининг юқори босимга чидамлилиги ҳар беш йилда текширувдан ўтказилиши лозим. Агар ўт ўчиргичларни қайта текширувдан ўтказиш муддати баллон сиртига ўйиб ёзилган муддатдан ўтиб кетса ёки унга қўйилган тамға (пломба) бузилган бўлса, ўт ўчиргичлар алмаштирилиши зарур. | 162. Ўт ўчиргич баллонларининг юқори босимга чидамлилиги ҳар беш йилда текширувдан ўтказилиши лозим. Агар ўт ўчиргичларни қайта текширувдан ўтказиш муддати баллон сиртига ўйиб ёзилган муддатдан ўтиб кетса ёки унга қўйилган тамға (пломба) бузилган бўлса, ўт ўчиргичлар алмаштирилиши зарур. |
163. Кўпикли ўт ўчиргичларнинг кимёвий таркиби ҳар йили камида бир маротаба текширилиши лозим. | 163. Кўпикли ўт ўчиргичларнинг кимёвий таркиби ҳар йили камида бир маротаба текширилиши лозим. |
164. Кўпикли ўт ўчиргичлар қишки мавсумда (ҳаво ҳарорати 10° С даражадан паст бўлганда) иситилган хоналарга олиб кирилиши ва ўт ўчиргич олинган жойга ўт ўчиргич қўйилган хонанинг тартиб рақами осиб қўйилиши лозим. | 164. Кўпикли ўт ўчиргичлар қишки мавсумда (ҳаво ҳарорати 10° С даражадан паст бўлганда) иситилган хоналарга олиб кирилиши ва ўт ўчиргич олинган жойга ўт ўчиргич қўйилган хонанинг тартиб рақами осиб қўйилиши лозим. |
IV.Ишлаб чиқариш ускунасига қўйилган талаблар | IV.Ишлаб чиқариш ускунасига қўйилган талаблар |
165. Барча қўзғалмас ускуналар, агрегат ва дастгоҳлар ишлаб чиқарган завод кўрсатмасига биноан мустаҳкам асосларга ва пойдеворларга ўрнатилиши лозим. | 165. Барча қўзғалмас ускуналар, агрегат ва дастгоҳлар ишлаб чиқарган завод кўрсатмасига биноан мустаҳкам асосларга ва пойдеворларга ўрнатилиши лозим. |
166. Барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлар (валларнинг чиқиб турган учлари, ҳаракат узатувчи тасмалар ва бошқалар) тўсилган бўлиши керак. | 166. Барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлар (валларнинг чиқиб турган учлари, ҳаракат узатувчи тасмалар ва бошқалар) тўсилган бўлиши керак. |
167. Тўсиқлар мустаҳкам, енгил, ишончли равишда маҳкамланган бўлиши ва қисиб қолувчи тирқишлари, кесиб олувчи ва ўткир бурчаклари бўлмаслиги керак. | 167. Тўсиқлар мустаҳкам, енгил, ишончли равишда маҳкамланган бўлиши ва қисиб қолувчи тирқишлари, кесиб олувчи ва ўткир бурчаклари бўлмаслиги керак. |
168. Оғирлиги 5 кг дан ортиқ бўлган тўсиқлар ушлаш учун қулай дастакларга эга бўлиши керак. | 168. Оғирлиги 5 кг дан ортиқ бўлган тўсиқлар ушлаш учун қулай дастакларга эга бўлиши керак. |
169. Ўзидан чангли ҳаво чиқарувчи ишлаб чиқариш ускуналари зичлаб беркитилиши ва чанг ҳавони сўриш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак. | 169. Ўзидан чангли ҳаво чиқарувчи ишлаб чиқариш ускуналари зичлаб беркитилиши ва чанг ҳавони сўриш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак. |
170. Янги ўрнатилган ёки капитал созлашдан чиққан ускуналарни хавфсизлик техникаси муҳандиси иштирокида далолатнома тузилгандан кейин ишлатишга рухсат берилиши лозим. | 170. Янги ўрнатилган ёки капитал созлашдан чиққан ускуналарни хавфсизлик техникаси муҳандиси иштирокида далолатнома тузилгандан кейин ишлатишга рухсат берилиши лозим. |
171. Машинани созлаш, тозалаш, мойлаш ва камчиликларини бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни бажариш электр таъминотидан узиб қўйилган, бутунлай ҳаракатдан тўхтаган ва огоҳлантирувчи белги осиб қўйилган ҳолатда бажарилиши лозим. Машинани юргазиш белгини осиб қўйган шахс томонидан амалга оширилиши керак. | 171. Машинани созлаш, тозалаш, мойлаш ва камчиликларини бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни бажариш электр таъминотидан узиб қўйилган, бутунлай ҳаракатдан тўхтаган ва огоҳлантирувчи белги осиб қўйилган ҳолатда бажарилиши лозим. Машинани юргазиш белгини осиб қўйган шахс томонидан амалга оширилиши керак. |
172. Тўсиқларнинг ва ҳимояловчи мосламаларнинг ҳамда асбобларнинг созлиги цех (бўлинма) раҳбарияти томонидан мунтазам текшириб турилиши керак. | 172. Тўсиқларнинг ва ҳимояловчи мосламаларнинг ҳамда асбобларнинг созлиги цех (бўлинма) раҳбарияти томонидан мунтазам текшириб турилиши керак. |
173. Монтаж ва демонтаж вақтида қўлланадиган тагликлар ва кўтариш механизмлари иш бошлашдан аввал синаб кўрилиши керак. | 173. Монтаж ва демонтаж вақтида қўлланадиган тагликлар ва кўтариш механизмлари иш бошлашдан аввал синаб кўрилиши керак. |
174. Ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланишда: | 174. Ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланишда: |
а) механизациялаш, автоматлаштириш ва масофадан бошқаришни қўллаш; | а) механизациялаш, автоматлаштириш ва масофадан бошқаришни қўллаш; |
б) эргономик талабларни қўллаш; | б) эргономик талабларни қўллаш; |
в) фойдаланиш, таъмирлаш, йиғиш, транспортда ташиш ва сақлаш бўйича хавфсизлик талабларига амал қилиш лозим. | в) фойдаланиш, таъмирлаш, йиғиш, транспортда ташиш ва сақлаш бўйича хавфсизлик талабларига амал қилиш лозим. |
175. Ишлаб чиқариш ускунасини тозалаш ишлари махсус асбоблар ёрдамида (шётка, қирғич, илмоқ ва бошқалар) амалга оширилиши лозим. Ишлаб турган ускунада тозалаш ва йиғиштириш ишларини бажариш тақиқланади. | 175. Ишлаб чиқариш ускунасини тозалаш ишлари махсус асбоблар ёрдамида (шётка, қирғич, илмоқ ва бошқалар) амалга оширилиши лозим. Ишлаб турган ускунада тозалаш ва йиғиштириш ишларини бажариш тақиқланади. |
176. Ускуна ишлаб турган вақтда унинг ҳаракатланувчи қисмларини қўлда мойлаш тақиқланади. | 176. Ускуна ишлаб турган вақтда унинг ҳаракатланувчи қисмларини қўлда мойлаш тақиқланади. |
V. Таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари | V. Таъмирлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги талаблари |
1-§.Таъмирлаш ишларини ташкил этишда хавфсизлик талаблари | 1-§.Таъмирлаш ишларини ташкил этишда хавфсизлик талаблари |
177. Ташкилот ҳудудида ишлаб чиқаришни (цех) ёки цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб-ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун ташкилот (цех) бўйича буйруқ (фармойиш) чиқарилиши лозим. Буйруқда пудратчилардан бевосита иш раҳбари, шунингдек кўрсатилган ишларга ускуналар ва объектни тўлиқ тайёрлаш, ишларни хавфсиз амалга ошириш ва пудратчилар ёки буюртмачининг таъмирлаш хизмати билан тезкор алоқалар учун жавобгар шахслар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланади. | 177. Ташкилот ҳудудида ишлаб чиқаришни (цех) ёки цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб-ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун ташкилот (цех) бўйича буйруқ (фармойиш) чиқарилиши лозим. Буйруқда пудратчилардан бевосита иш раҳбари, шунингдек кўрсатилган ишларга ускуналар ва объектни тўлиқ тайёрлаш, ишларни хавфсиз амалга ошириш ва пудратчилар ёки буюртмачининг таъмирлаш хизмати билан тезкор алоқалар учун жавобгар шахслар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланади. |
178. Барча ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали таъмирлаш ишлари ўтказилади. | 178. Барча ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали таъмирлаш ишлари ўтказилади. |
179. Таъмирлаш ишларида банд бўлган пудратчининг барча ходимлари таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, ушбу цехда ишларни хавфсиз олиб бориш учун ходимлар хавфсизлик техникаси бўйича кириш йўриқномасидан ўтказилиши лозим. Йўриқномадан ўтказиш ишлари буюртмачи томонидан амалга оширилади. | 179. Таъмирлаш ишларида банд бўлган пудратчининг барча ходимлари таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, ушбу цехда ишларни хавфсиз олиб бориш учун ходимлар хавфсизлик техникаси бўйича кириш йўриқномасидан ўтказилиши лозим. Йўриқномадан ўтказиш ишлари буюртмачи томонидан амалга оширилади. |
180. Режалаштирилган ишларни бажаришдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан ўтказиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан ўтказилиши лозим. | 180. Режалаштирилган ишларни бажаришдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан ўтказиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан ўтказилиши лозим. |
181. Пудратчи ишлаётган ҳудудда буюртмачи томонидан зарарли ва ёниш хавфи бўлган моддаларни пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши керак. | 181. Пудратчи ишлаётган ҳудудда буюртмачи томонидан зарарли ва ёниш хавфи бўлган моддаларни пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши керак. |
182. Асбоб-ускуна ва коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга оширишдан олдин, қуйидагилар бажарилиши лозим: | 182. Асбоб-ускуна ва коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга оширишдан олдин, қуйидагилар бажарилиши лозим: |
а) электр энергия таъминотидан ўчириш; | а) электр энергия таъминотидан ўчириш; |
б) асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб-ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ маҳсулотларидан бўшатиш; | б) асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб-ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ маҳсулотларидан бўшатиш; |
в) таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи, заҳарли газлар ва кислород миқдорини тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш. | в) таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи, заҳарли газлар ва кислород миқдорини тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш. |
183. Баландликдаги ишларда фақат таянч ёки резинали қопламалар билан таъминланган соз нарвонлардан фойдаланиш лозим. | 183. Баландликдаги ишларда фақат таянч ёки резинали қопламалар билан таъминланган соз нарвонлардан фойдаланиш лозим. |
184. Ташкилот ҳудудида қазиш ишларини бажаришда буюртмачи пудратчига наряд-рухсатнома билан бирга тегишли цех ва хизматлар билан келишилган рухсатномани ёзма тарзда топшириши керак. | 184. Ташкилот ҳудудида қазиш ишларини бажаришда буюртмачи пудратчига наряд-рухсатнома билан бирга тегишли цех ва хизматлар билан келишилган рухсатномани ёзма тарзда топшириши керак. |
185. Пудратчининг эҳтиёжлари учун электр энергияни улаш, шунингдек иш тугаганидан кейин узиш, цех бошлиғининг рухсати бўйича буюртмачининг бош энергетик хизмати томонидан бажарилади. | 185. Пудратчининг эҳтиёжлари учун электр энергияни улаш, шунингдек иш тугаганидан кейин узиш, цех бошлиғининг рухсати бўйича буюртмачининг бош энергетик хизмати томонидан бажарилади. |
186. Таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг асбоб-ускуна ва коммуникацияларни қабул қилиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ушбу асбоб-ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш ҳақида фармойиш чиққандан сўнг, фойдаланишга қабул қилиниши лозим. | 186. Таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг асбоб-ускуна ва коммуникацияларни қабул қилиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ушбу асбоб-ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш ҳақида фармойиш чиққандан сўнг, фойдаланишга қабул қилиниши лозим. |
2-§.Ускуна ва мосламани таъмирлашга топшириш ва уни фойдаланишга қабул қилиш тартиби | 2-§.Ускуна ва мосламани таъмирлашга топшириш ва уни фойдаланишга қабул қилиш тартиби |
187. Бажариладиган иш хусусиятига мувофиқ соз асбоб ва мосламалар жамламаси билан таъминланиши лозим. | 187. Бажариладиган иш хусусиятига мувофиқ соз асбоб ва мосламалар жамламаси билан таъминланиши лозим. |
188. Асбоб ва мосламалар ҳолати бир ойда бир мартадан кам бўлмаган даврда текширилиши лозим. | 188. Асбоб ва мосламалар ҳолати бир ойда бир мартадан кам бўлмаган даврда текширилиши лозим. |
189. Техник хизмат кўрсатиш, даврий ва капитал таъмир бўйича ишларни бажариш тартибида, ишлаб чиқарувчи завод тасдиқлаган таъмирлаш ва фойдаланиш ҳужжатида белгиланган зарур иш ҳажмини кўрсатиш лозим. | 189. Техник хизмат кўрсатиш, даврий ва капитал таъмир бўйича ишларни бажариш тартибида, ишлаб чиқарувчи завод тасдиқлаган таъмирлаш ва фойдаланиш ҳужжатида белгиланган зарур иш ҳажмини кўрсатиш лозим. |
190. Технологик ускуна таъмирлангандан сўнг синовдан ўтказилиши ва ишлатиб кўрилиши зарур. | 190. Технологик ускуна таъмирлангандан сўнг синовдан ўтказилиши ва ишлатиб кўрилиши зарур. |
191. Ишлатиб кўриш учун механизмларни ёқишдан олдин, уларни тармоқлари тўғри йиғилганлигига, бегона жисмлар йўқлигига, ҳаво узатиш пневматик тизими тўғри уланганлиги ва мустаҳкам қотирилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. | 191. Ишлатиб кўриш учун механизмларни ёқишдан олдин, уларни тармоқлари тўғри йиғилганлигига, бегона жисмлар йўқлигига, ҳаво узатиш пневматик тизими тўғри уланганлиги ва мустаҳкам қотирилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. |
192. Агрегатни ҳаракатлантирувчи электродвигателларни ёқишдан олдин, йирик аралов ва фуговал дастгоҳ вентилятори патрубкаларини кўздан кечириш лозим. | 192. Агрегатни ҳаракатлантирувчи электродвигателларни ёқишдан олдин, йирик аралов ва фуговал дастгоҳ вентилятори патрубкаларини кўздан кечириш лозим. |
193. Синов ва ишлатиб кўриш даврида таъмирланган тармоқ ва агрегатларни барча йиғиш дефекти, электродвигател ва тармоқ подшипникларини қизиш даражаси, мой оқиши бартараф қилиниши керак. | 193. Синов ва ишлатиб кўриш даврида таъмирланган тармоқ ва агрегатларни барча йиғиш дефекти, электродвигател ва тармоқ подшипникларини қизиш даражаси, мой оқиши бартараф қилиниши керак. |
194. Ускуна йиғилгандан ёки таъмирлангандан сўнг фойдаланиш учун ёқишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур: | 194. Ускуна йиғилгандан ёки таъмирлангандан сўнг фойдаланиш учун ёқишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур: |
а) одамларни хавфсиз жойга ўтказиш; | а) одамларни хавфсиз жойга ўтказиш; |
б) машина ташқариси ва ичидан бегона буюмларни олиб ташлаш; | б) машина ташқариси ва ичидан бегона буюмларни олиб ташлаш; |
в) ҳимоя тўсиқлари мавжудлиги ва мустаҳкамлигини текшириш; | в) ҳимоя тўсиқлари мавжудлиги ва мустаҳкамлигини текшириш; |
г) ҳаракатланувчи қисмларни мойлаш ва созлаш; | г) ҳаракатланувчи қисмларни мойлаш ва созлаш; |
д) ҳимоя сақловчи ва назорат ўлчов асбобларини созлигини текшириш; | д) ҳимоя сақловчи ва назорат ўлчов асбобларини созлигини текшириш; |
е) ускуна йиғилишини тўғрилигини текширишда, ўзаро боғлиқ ҳаракатланувчи механизмларни тўлиқ циклида уни ҳаракатланувчи қисмини айлантириш; | е) ускуна йиғилишини тўғрилигини текширишда, ўзаро боғлиқ ҳаракатланувчи механизмларни тўлиқ циклида уни ҳаракатланувчи қисмини айлантириш; |
ж) ускунани бўш ҳаракатда ва иш юклови остида синаш. | ж) ускунани бўш ҳаракатда ва иш юклови остида синаш. |
195. Ускунани таъмирдан сўнг фойдаланишга яроқлилиги, қабул қилувчи комиссия томонидан далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим. | 195. Ускунани таъмирдан сўнг фойдаланишга яроқлилиги, қабул қилувчи комиссия томонидан далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим. |
VI.Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларни бузганлиги учун жавобгарлик | VI.Меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларни бузганлиги учун жавобгарлик |
196. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади. | 196. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади. |
197. Мансабдор шахслар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. | 197. Мансабдор шахслар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар. |
VII.Якуний қоида | VII.Якуний қоида |
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси билан келишилган. | Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши, «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси ва «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси билан келишилган. |
Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Б. АЛИМОВ | Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Б. АЛИМОВ |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ | Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ | Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ | Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА | Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ | «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |
«Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ | «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи А. НИМАТУЛЛАЕВ |
2009 йил 7 октябрь | 2009 йил 7 октябрь |