27.01.2005 йилдаги 34-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДА «САЛОМАТЛИК-2» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш жараёнини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик доирасида 1999 — 2004 йилларда Фарғона, Сирдарё, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилишга йўналтирилган «Саломатлик-1» лойиҳаси умуман тугалланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банки директорлар Кенгаши «Саломатлик-2» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларидан кредит ва грант берилишини маъқуллаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик-2» лойиҳаси доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғини тизимини мустаҳкамлаш ва ислоҳ қилиш ҳамда республика бўйича умумий врачлик амалиётини жорий этиш, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Гулистон ва Марғилон шаҳарларида дастлабки тиббий ёрдамнинг шаҳар моделини синовдан ўтказиш кўзда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг умумий қиймати 118,1 млн АҚШ доллари миқдорида ҳамда уни молиялаштиришда томонларнинг иштироки схемаси, шу жумладан Халқаро тараққиёт уюшмасининг ўн йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 1-иловага* асосан маблағ билан таъминлаш режасига мувофиқ 35 йил муддатда қайтариладиган 39,5 млн АҚШ долларига тенг миқдордаги кредити белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасида 2004 йил 3 октябрда «Ривожлантириш мақсадларида молиялаштириш тўғрисида»ги кредит битими имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 30 ноябрда 16-13170/1-сон юридик хулоса берилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳани молиялаштириш учун Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган кредитни қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Саломатлик-1) ва Халқаро тараққиёт уюшмаси (Саломатлик-2) кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловлари билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сонли Қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Саломатлик-2» (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва «Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш» (Осиё тараққиёт банки) лойиҳалари олдида турган умумий йўналиш ва мақсадларни, шунингдек бу лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва бошқаришнинг ягона механизмини яратиш тўғрисида Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё тараққиёт банки тавсияларини ҳисобга олиб, кўрсатиб ўтилган лойиҳаларга умумий раҳбарлик қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлигига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг «Саломатлик-2» (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва «Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш» (Осиё тараққиёт банки) лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюрони 3-иловага мувофиқ ташкилий тузилмаси билан ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар соғлиғини мустаҳкамлаш» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюронинг таъминоти харажатларини молиялаштиришни Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағларидан улушли фойдаланиш ҳисобига амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «Саломатлик-2» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоблари ишлаб чиқилишини ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, қўшма бюро билан биргаликда мазкур лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика «Ўзтиббиётэкспорт» ташқи иқтисодиёт корхонаси билан — харид қилиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтибтехника» акциядорлик компанияси билан — қабул қилиш, омборларга жойлаштириш ва етказиб бериш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дори воситалари ва тиббиёт техникасининг сифатини назорат қилиш бош бошқармаси билан — экспертиза қилиш ва сертификациялаш тўғрисида кўп томонлама битимлар тузсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма бюро билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик-2» (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» (Осиё тараққиёт банки) лойиҳаларининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳалар доирасида ажратиладиган маблағлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорли устидан доимий назоратни ташкил этиш учун жавобгарликни соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органлари зиммасига юкласинлар;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик-2» (Халқаро тараққиёт уюшмаси) ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» (Осиё тараққиёт банки) лойиҳалари амалга оширилиши учун жавобгарликни ҳудудий даражада Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаларига юкласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу лойиҳалар доирасида зарур жиҳозларни харид қилиш бошлангунга қадар қишлоқ врачлик пунктларида, туман марказий касалхоналари лабораторияларида, шаҳар поликлиникаларида, ўқув ва ахборот марказларида таъмирлаш-қурилиш ишларининг ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ҳар йили «Саломатлик-2» лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси улушини молиялаштириш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар берилишини ва визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки берадиган қарз доирасида соғлиқни сақлашнинг бошланғич бўғинини ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 1 июндаги 236-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 34-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саломатлик-2» ва «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма бюронинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш