02.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2029
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 02.11.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2029
Кучга кириш санаси
12.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ИЛМИЙ ХОДИМЛАРНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УНИНГ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 2 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2029]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й. 34-сон, 370-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари М. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 29 сентябрь,

12-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-ҚҚ-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2009 йил 29 сентябрдаги 12, 97, 60-ҚҚ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) мувофиқ, илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси (бундан кейинги ўринларда жамғарма деб юритилади) маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жамғарма фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари илмий-техник дастурлари лойиҳаларини бюджет маблағлари ҳисобига амалга ошириш учун календарь йилда молиялаштиришга эришган илмий-тадқиқот, таълим муассасалари ҳамда илмий-техник дастурларни бажарувчи-ташкилотларда (бундан кейинги ўринларда — бажарувчи-ташкилотлар деб юритилади) ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма маблағлари илмий-техник дастурлар бўйича лойиҳаларни амалга оширишга аниқ меҳнат ва илмий ҳиссасини қўшган алоҳида фарқланган илмий ходимларни уларга бир марталик мукофот белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тайинланган бир марталик мукофотларнинг суммаси уларга қонунчилик томонидан ўрнатилган тартибда ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаш йўли билан бажарувчи-ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларнинг жамғарма маблағлари ҳисобидан олган даромадларини солиққа тортиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Жамғармани шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишларининг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи бажарувчи-ташкилотлар учун календарь йилда кўзда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 5 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаалари ҳисобланади. Шу билан бирга фақат илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ходимларга бир марталик мукофотларни тайинлаш ва тўлаш йиллик иш натижалари бўйича, одатда жорий йилнинг декабрь ойида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир марталик мукофотларни тайинлаш ва тўлаш календарь йил учун Жамғармада кўзда тутилган маблағлар чегарасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳисобот йилининг охирги иш куни якунида фойдаланилмаган жамғарма маблағлари Республика бюджетига қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Мукофотларни белгилаш тартиби ва кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Илмий ходимларга бир марталик мукофотлар тўлаш тўғрисидаги қарор бажарувчи-ташкилот қошидаги илмий кенгаш ёки бунга мутасадди бўлган коллегиал орган (бундан кейинги ўринларда Илмий кенгаш деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Илмий кенгашнинг бир марталик мукофотлар тўлаш тўғрисидаги қарори кенгаш аъзолари йиғилишидаги иштирокчилар сонидан келиб чиқиб, очиқ муҳокама қилиш шароитида оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Агар унинг қабул қилинишида илмий кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган бўлса, қарор кучга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгашнинг аъзоси ҳисобланадиган илмий ходимни мукофотлаш масаласини кўриб чиқишда у тўғрисидаги қарор ўша ходим овозини ҳисобга олмаган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарувчи-ташкилотдаги раҳбар ходимларни бир марталик мукофотлаш агар улар илмий-техник дастурни амалга оширишда илмий ходим сифатида қатнашган бўлсаларгина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Илмий ходимларга бир марталик мукофот бажарувчи-ташкилотдаги раҳбарнинг буйруғи билан илмий кенгашнинг қарори асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Илмий ходимларни мукофотлаш учун асосий кўрсаткичлар бўлиб илмий-техник дастурларни ишлаб чиқиш доирасида улар эришган алоҳида натижалар ва уларнинг аниқ қўшган ҳиссасининг даражаси ҳисобланади, шу қаторда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги йирик илмий натижаларга эришишда (янги қонуниятлар, эффектлар, ҳодисаларни кашф қилиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги салмоқли амалий натижаларга эришишда (янги материаллар, технологиялар, ускуналар, машиналар, қурилмалар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида айтилган тадқиқот натижаларини иқтисодиёт тармоғида амалда жорий қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган илмий натижалар халқаро тан олинганида (олинган илмий натижаларнинг тан олингани халқаро нашриётларда чоп этилиши, олинган илмий натижалар бўйича халқаро патентларни олиш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Илмий-техник дастурларни амалга оширишда қатнашадиган бажарувчи-ташкилотлар санаб ўтилган асосий кўрсаткичлар асосида ва ўз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб у ёки бу кўрсаткичларнинг салмоғини аниқлаш, уларни аниқ деталлаштириш ва миқдорий баҳолашда индивидуал ёндашувга амал қилинишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Илмий ходимларга белгиланадиган мукофотлар миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бажарувчи-ташкилотларнинг илмий ходимларини бир марталик мукофотлаш мазкур Низомнинг 11-бандида кўзда тутилган кўрсаткичларга мослигига қараб 2 дан 5 гача базавий лавозим маоши миқдорида уларга мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Илмий ходимга тўланадиган мукофотнинг аниқ миқдори бажарувчи-ташкилотнинг илмий кенгаши қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Жамғарма маблағларини сарфлаш бўйича жавобгарлик ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жамғарма ҳисобидан бир марталик мукофотлар тўлашни белгилашнинг объективлиги ва тўғрилиги учун Илмий кенгашлар раислари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш қонунчилик билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 484-модда)