Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.05.2008 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 ЙИЛДА МЕВА-САБЗАВОТ, ПОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЗУМ РЕСУРСЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари, картошка ва узум ресурсларидан оқилона фойдаланиш, улар билан биринчи навбатда ички бозорни тўлдириш, мамлакатимизнинг қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжларини таъминлаш, шунингдек маҳсулотларни экспортга етказиб беришни пухта ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш, биринчи навбатда улар билан ички истеъмол бозорини тўлдиришни ҳисобга олган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳўл мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум экспорти — «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси, «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлган бўлинмалари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуритилган ва музлатилган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум, шунингдек дуккакли маҳсулотлар экспорти— мулкчилик шаклидан қатъи назар юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш контракт асосида, эркин конвертация қилинадиган валютада, валютани тартибга солиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, уларнинг бажарилишини қатъий назоратга олган ҳолда, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республиканинг ички бозорида мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари, картошка, узум ва дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек уларни экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш учун иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, картошка ва узум етиштириш ва улардан фойдаланишнинг 2008 йил учун тасдиқланган асосий прогноз параметрлари бажарилишини танқидий кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички истеъмол бозорини мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, картошка, узум ва дуккакли маҳсулотлар билан зарур ҳажмда ва ассортиментда барқарор равишда ва узлуксиз тўлдириш масалаларини ҳал этиш, шунингдек мазкур маҳсулотларга нархлар мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт учун тавсия этилаётган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум ҳажмлари ва ассортиментини белгилаш, шунингдек «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг ва «Матлуботсавдо» ҳудудий компанияларининг маҳсулотларни четга чиқариш бўйича таклифларини маҳсулотлар ҳажмлари, турлари ва нарх омили асосланганлигини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга юклаб жўнатиш учун вагонлар ва рефрижераторларни ўз вақтида ажратиш, божхонада расмийлаштириш ва улар бўйича ҳисоботлар тақдим этишни ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳ (Ш.М.Мирзиёев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар режасини ҳамда жорий йилнинг май — декабрь ойларида мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва дуккакли маҳсулотларни экспортга етказиб беришни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш механизмини бир ҳафта муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пайдо бўладиган барча масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳ мажлислари ҳар ўн кунда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ҳар ҳафтада «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компанияларига, шунингдек бошқа манфаатдор корхоналарга асосий импорт қилинадиган мамлакатлар ва мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум номенклатураси бўйича экспорт нархларининг қуйи чегараларини белгилаб берсин ва уларга етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари бўлинмаларига Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларидан ортиқ бўлмаган ставкалар бўйича кредит ресурслари, шунингдек кейинчалик экспорт қилиш учун аҳолидан мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш учун зарур ҳажмда нақд маблағларнинг тезкорлик билан берилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ишчи гуруҳ қабул қилган қарорларга мувофиқ «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари ва бошқа экспорт қилувчиларнинг буюртманомалари бўйича мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни ташиш учун вагонларнинг ўз вақтида ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган контрактлар бўйича «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва «Матлуботсавдо» ҳудудий компаниялари бўлинмалари томонидан четга чиқариладиган ҳўл мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум учун юклаб жўнатиш ҳужжатларининг ўз вақтида (бир кун муддатда) расмийлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни, шунингдек дуккакли маҳсулотларни экспортга юклаб жўнатишга доир ахборотнинг ҳар ўн кунда ишчи гуруҳга тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига ҳўл мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумнинг божхонада расмийлаштириш даврида яроқсизланишига йўл қўйилмаслиги юзасидан жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси минтақалар ва маҳсулот турлари бўйича ички бозорда сотиладиган ҳўл мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум, шунингдек дуккакли маҳсулотлар нархлари даражаси юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини ҳамда ҳар ҳафтада ишчи гуруҳга ахборот тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда республика ҳудудидан мева-сабзавот маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ноқонуний олиб чиқишнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш., ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 8 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 майдаги 93-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг ички бозорида мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари, картошка ва узум, шунингдек дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзиёев Ш.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ишчи гуруҳ раҳбари‎
Арипов А.Н.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари‎
Абидов З.Н.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шуъба мудири, ишчи гуруҳ котиби‎
Салимов А.Ҳ.‎ —‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари‎
Турсунов Ё.Э.‎ —‎ Молия вазирининг ўринбосари‎
Камалов А.С.‎ —‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари‎
Носиров С.Х.‎ —‎ Давлат божхона қўмитасининг раиси‎
Тўраев Б.Э.‎ —‎ Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Ҳасанов З.А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси МХХнинг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари‎
Рофиев Қ.Т.‎ —‎ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари‎
Файзиев З.О.‎ —‎ «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси раиси‎
Раматов О.Ж.‎ —‎ «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси‎
Шерқобилов Ш.Ш.‎ —‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи‎
лавозимига кўра‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари‎
лавозимига кўра‎ —‎ «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари раислари‎