Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.04.2008 йилдаги 71-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЛОВАКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ЯҚИН ИСТИҚБОЛДАГИ ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Словакияга 2008 йил 13-14 март давридаги ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Словакия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида эришилган аҳдлашувларни тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси билан Словакия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 18 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2008 йил 18 апрелдаги 71-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Словакия Республикаси ўртасида яқин истиқболдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р Мақсад Тадбирлар Муддатлари‎ Бажарувчилар
I. Сиёсий соҳа‎‎‎
1.‎ Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш 1.1. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш‎ 2009 йил‎ Ташқи ишлар вазирлиги‎
II. Иқтисодий муносабатлар соҳас‎‎и
2.‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ‎‏
‎‏
‎‏
‎‏
2.1. Словакия тадбиркорлари ташрифини ташкил этган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Словакия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган ҳолда Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Словакия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисини ўтказиш ‎ 2008 йил II ярим йиллик‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар‎
2.2. Тегишли икки томонлама битим имзолаш йўли билан Ўзбекистон ва Словакия Савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ‎ 2008 йил‎ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси‎
2.3. Ўзбекистон фермерларининг Словакияга танишув ташрифини ташкил этиш масалаларини ишлаб чиқиш‎ 2008 йил‎ Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги‎
2.4. Ўзбекистонда Словакия инвестициялари ва технологияларини жалб этган ҳолда автомобиль шиналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш‎ 2008-2009 йиллар‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар‎
2.5. Ўзбекистон вакилларини Словакия корхоналарида ишлаш учун юбориш имкониятларини ўрганиб чиқиш‎ 2008 йил Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги‎