Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2017 28.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2027
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарори, 28.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2027
Кучга кириш санаси
07.11.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 12.12.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОБАНК КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ИЧКИ НАЗОРАТ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 28 октябрда 2027-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг 2017 йил 9 августдаги 313-В-4, 25-сонли «Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2027-4, 04.09.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23/5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/5, 31-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2006 й., 37-38-сон, 372-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилот — Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган ва тегишли фаолият турини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган ломбард ёки микрокредит ташкилоти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат — нобанк кредит ташкилотининг махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашга доир фаолиятидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат хизмати — нобанк кредит ташкилотининг ички назоратни амалга оширилиши бўйича масъул бўлган махсус бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ходим — ички назоратни амалга оширилиши учун масъул шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички қоидаларда белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган ҳаракатлари йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички қоидалар — нобанк кредит ташкилотларида ва унинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Бошқармаси (кейинги ўринларда — Департамент);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида нобанк кредит ташкилотига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг ҳақиқий эгаси — юридик шахс — мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахс, яъни мижоз ва (ёки) амалга оширилаётган операциядан манфаат кўрадиган шахсга нисбатан мулкий ёки назорат ҳуқуқига эга бўлган бир ёки бир неча шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция иштирокчилари — мижозлар, уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумонли операция — мазкур Қоидаларни жорий қилиш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида нобанк кредит ташкилотида гумон уйғотувчи, уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, мазкур Қоидаларни жорий қилиш жараёнида нобанк кредит ташкилотида уни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — мазкур Қоидалар билан белгиланган шубҳалилик мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида аниқланадиган ҳамда Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир маротабалик операциялар — жисмоний шахслар томонидан бир маротабалик тартибда амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда амалга ошириладиган операциялар — таҳлил қилинадиган давр мобайнида мижоз томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил қилинадиган давр — кейинги текширув босқичида нобанк кредит ташкилоти мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини таҳлил қиладиган ҳамда давомийлиги мижоз томонидан бажарилган операция турига кўра бир неча кундан бир неча ойгача бўлиши мумкин бўлган давр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш, шунингдек, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни идентификациялаш — нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш — нобанк кредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали юридик шахс бўлган мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ёки ҳудудлар;
(2-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органлар — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар фаолияти устидан контроль ва назорат қилиш функцияларига эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат қилувчи, лицензияловчи, рўйхатдан ўтказувчи ва бошқа давлат органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек, нобанк кредит ташкилотини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички назорат тизимининг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг ҳақиқий эгасини аниқлаш ва ўрганиш, шунингдек, операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш бўйича асосли ва кўрилиши мумкин бўлган чораларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан белгиланган мезонлар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли қарорлар қабул қилиш учун нобанк кредит ташкилоти раҳбариятини зарур бўлган аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, бундай маълумотларни бошқа кредит ташкилотлари ҳамда давлат органлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш таҳдидини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотлари фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) мувофиқ ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички назорат тизими мақсад ва вазифаларига эришиш учун масъул ходим ёки Ички назорат хизмати қуйидагилар бўйича функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилоти хизматларидан фойдаланиш таҳдидини олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларига риоя этиш мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилоти фаолиятидаги қонун ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва хатоларни бартараф этиш юзасидан раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади), Департаментнинг ваколатли ходимлари, нобанк кредит ташкилотининг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан ўтказилган текширув жараёнида ички назорат тизимини ташкиллаштириш ва унинг фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этилишини мониторинг қилиш;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни ташкил этиш, ходимлар томонидан қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талаблари бузилиш ҳолатларини огоҳлантириш ва бартараф этиш масалалари бўйича Марказий банк ва Департамент билан ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нобанк кредит ташкилотлари мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, ички қоидаларни, қуйидагиларни акс эттирган ҳолда, ишлаб чиқиши лозим:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби ва унинг тузилмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан, мижозларни ва уларнинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш, шунингдек, мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш қоидалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга хабар қилиниши лозим бўлган операциялар тўғрисида ахборот тақдим этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумонли операцияларни аниқлашнинг қўшимча мезонлари ва уларнинг аломатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш, баҳолаш, уларни камайтириш ва расмийлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби ҳамда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари мазкур Қоидаларга мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган хатарлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар нобанк кредит ташкилотининг олий бошқарув органи ёки кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ички назорат тизимини ташкиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ички назорат тизими нобанк кредит ташкилоти фаолиятининг жиҳатлари, асосий йўналиши, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ хатарлар даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкиллаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички назорат тизими тузилмаси, шу жумладан, нобанк кредит ташкилотининг филиалларидаги тузилмаси ташкилотнинг юқори ёки кузатув бошқарув органининг қарори билан белгиланади ва Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички назорат нобанк кредит ташкилотининг юқори ёки кузатув органи томонидан тайинланадиган масъул ходим ёки нобанк кредит ташкилотининг Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари, шунингдек, ташкилотнинг ҳар бир филиалидаги масъул ходим томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички назорат хизмати ички назорат мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларни унумли бажариш учун етарли миқдорда ходимлар билан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишидан ортиқ бўлмаган ва филиалларга эга бўлмаган нобанк кредит ташкилотида масъул ходим функциялари ташкилот раҳбарига ёки бош бухгалтерга юклатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг раҳбари лавозимига тайинланувчи шахсдан қуйидагилар талаб қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини билиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек, мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларида иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти ва ахлоқида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт соҳасидаги жинояти учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Нобанк кредит ташкилоти ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш, нобанк кредит ташкилотининг масъул ходимини ёки Ички назорат хизмати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг 10 (ўн) кун муддат мобайнида, тайинланган шахслар тўғрисидаги сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда бу ҳақида Марказий банкка хабар бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш мақсадида нобанк кредит ташкилоти бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли фармойиш берувчи ва бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, нобанк кредит ташкилотининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари мутахассисларидан ёрдам сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилоти бўлинмаларининг хоналарига кириш, шунингдек, нобанк кредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан ҳужжатлар сақланиши учун фойдаланиладиган (архивлар), нақд пул ва қимматликлар сақланадиган (пул омбори), компьютер маълумотларини қайта ишлаш ва маълумотларни электрон шаклда ташувчи қурилмаларда сақлаш хоналарига кириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи орган раҳбарининг ёзма розилиги билан терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ҳақида нобанк кредит ташкилоти филиаллари раҳбарларига кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг операцияларига нисбатан келгуси ҳаракатлари, жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча маълумот олиш ёки мавжуд маълумотларни текшириш юзасидан нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органига таклифлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари нобанк кредит ташкилоти номидан тўлов (ҳисоб-китоб) ва бухгалтерия, шунингдек, нобанк кредит ташкилоти зиммасига хатарлар келтирадиган бошқа ҳужжатларни имзолаш ёки ушбу ҳужжатларга имзо қўйиш орқали розилик билдириш (визалаш) ҳуқуқига эга эмас, мазкур Қоидаларнинг 10-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходимлари ўз вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотининг тегишли бўлинмаларидан олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини амалга оширишда олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, уларни расмийлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари бевосита нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарига ҳисобдор ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходими бевосита нобанк кредит ташкилотининг Ички назорат хизмати раҳбарига ҳисобдордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Нобанк кредит ташкилоти бўлинмаларининг ходимлари масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига унинг вазифаларининг амалга оширилишида мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Нобанк кредит ташкилотининг бўлинмалари ходимларининг масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ички қоидалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришишда, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
грант ва текин тақдим қилинувчи бошқа маблағларни олганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз ва кредитларни олганда (жалб қилганда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсисчилар (иштирокчилар, акциядорлар) таркибига янги шахслар кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз операцияларни амалга ошириш бўйича ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахслар мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларини бажариш учун мурожаат қилганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мижоз энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммада бир марталик маслаҳат ёки ахборот хизматларидан фойдаланишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шубҳали операциялар ёки алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операциялар амалга оширилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳалар мавжуд бўлганда.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек, операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, нобанк кредит ташкилотлари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, нобанк кредит ташкилотлари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/18-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 30-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-2, 19.11.2010 й.) мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 430-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада кучини йўқотмаган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Бунда, нобанк кредит ташкилоти мустақил равишда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши ва ушбу ҳужжатдан нусха олиши шарт.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Юридик шахс — мижозларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора — тадбирлар бажарилаётганда нобанк кредит ташкилотлари улардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мижоз ёки мижознинг ҳақиқий эгаси мулкчилик таркиби тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинувчи юридик шахс ҳисобланса, бундай юридик шахснинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)ни аниқлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Нобанк кредит ташкилоти юридик шахс — мижозни батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мижозни ва мижознинг ҳақиқий эгасини қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди, агар ушбу мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгаси мазкур Қоидаларга мувофиқ нобанк кредит ташкилоти томонидан аввал индентификацияланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини қайта идентификациялаш аввалги идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар аниқлигига гумон туғилган ҳолларда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда нобанк кредит ташкилоти олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва нобанк кредит ташкилотларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 37-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/2, 2-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 43-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда нобанк кредит ташкилоти мазкур Қоидаларнинг VIII бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ сўралаётган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Нобанк кредит ташкилотларига қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг шахсан ўзи ёки унинг вакили бўлмаган ҳолларда хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сохта номдаги шахсларга хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз кредит ва қарз бериш ҳамда факторинг хизматларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ломбардларда — мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз мулкларни сақлаш учун қабул қилиш.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мижозни лозим даражада текширишни амалга оширишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда нобанк кредит ташкилоти Департаментга хабар бериш масаласини кўриб чиқиши ва иш муносабатларига киришишни ёки бундай мижознинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини амалга оширишни рад этишга ёхуд у билан ҳар қандай иш муносабатларини тўхтатишга мажбур.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/18-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 30-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-2, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 430-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида охир натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг ҳақиқий эгаси – жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда жойлашган ўзларининг шўъба ташкилотлари, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан тегишли халқаро стандартларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиришлари керак;
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, нобанк кредит ташкилотининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида нобанк кредит ташкилотлари бу ҳақда Марказий банкка ва Департаментга хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/2, 2-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 43-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) учинчи шахслар томонидан мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларининг бажарилиши (мажбуриятларда шахсларнинг ўзгариши);
(34-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) энг кам иш ҳақининг 1000 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишида кредит ёки қарз олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жисмоний ёки юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг операцияда иштирок этишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан операция бажарувчи томонлардан бири ҳақидаги маълумотлар нобанк кредит ташкилотида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) операцияни амалга ошириш учун ариза билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг хатти-ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки нобанк кредит ташкилоти томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларни мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида ноўрин кечиктирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) операция иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ҳамда юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор — мижоз фаолиятининг тавсифига ва турига мувофиқ келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) мижоз томонидан операция амалга оширилишини асосланмаган ҳолда тезлаштиришни талаб қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) нобанк кредит ташкилоти иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умумқабул қилинган амалиётига аниқ номувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) мижоз томонидан операциянинг аввал келишилган амалга ошириш схемасига унинг ижро қилинишини бевосита бошланишидан олдин, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклар ҳаракат йўналишига тааллуқли бўлган жиддий ўзгартиришлар киритилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали операция деб тан олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) нобанк кредит ташкилоти томонидан хабар қилиниши лозим бўлган операциялар тоифасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган гумонли операция.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мазкур банднинг 1 ва 2-кичик бандларида назарда тутилган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, мазкур Қоидалар ва нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари билан белгиланган гумонли операциялар тоифасига кирмайдиган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга алоқадорлигига нобанк кредит ташкилотида шубҳа мавжуд бўлган операциялар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) асосан 3-кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ички қоидалар билан гумонли операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операциялар мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Операция бажарувчи томонларидан бири қуйидаги шахслар ҳисобланиши тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлганида ҳар қандай операция алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Хатар даражасини аниқлаш ва баҳолаш
(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Нобанк кредит ташкилоти мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширилиши бўйича хатар даражасини (бундан буён матнда хатар даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатар даражаси мижоз тақдим қилган тегишли ҳужжатлар асосида, мижознинг амалга оширадиган операциялари турлари ва мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар ҳамда мижозни лозим даражада текшириш натижаларини инобатга олган ҳолда масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Нобанк кредит ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши мажбур бўлиб, уларга нисбатан нобанк кредит ташкилоти кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/2, 2-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 43-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) террорчилик фаолиятида иштирок этаётганлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорати остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори эканлиги ёхуд уни назорат қилаётганлиги тўғрисида мавжуд бўлган маълумотга тегишли шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмаган ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳақиқий эгаси мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) мунтазам равишда (масалан, 3 ой давомида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е1) мижозларнинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги энг кам иш ҳақининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларини бажармоқчи бўлган шахслар;
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) асосан «е1» кичик банди билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Нобанк кредит ташкилоти қуйидаги мезонларга жавоб берадиган операцияларни юқори даражадаги хатар тоифасига киритиши мажбур бўлиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/2, 2-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-1, 02.02.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 5-сон, 43-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 39-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи ўзгарилишига қараб, нобанк кредит ташкилоти, зарур ҳолларда, у билан ишлаш бўйича хатар даражасини қайта кўриб бориши лозим. Нобанк кредит ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операцияларга, шунингдек, иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияни ғайриоддий амалга ошириш схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек, мижоз билан ишлаш бўйича белгиланган хатар даражаси операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ва зарур ҳолларда маблағлар манбаларини ўрганиш учун ўтказиладиган мижозлар томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мониторингига асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мижозлар операцияларининг жорий текшируви нобанк кредит ташкилотининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) тегишли ходимлари томонидан, лавозим мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур ходимлар, гумонли операциялар аниқланган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига, масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига ёзма равишда зудлик билан хабар беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви масъул ходим ёки Ички назорат хизмати томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида, мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Гумонли операциялар аниқланганда нобанк кредит ташкилотининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан зарур ҳолларда ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Мижоз ва гумонли операция тўғрисидаги маълумотлар янада ўрганиб чиқилиши учун масъул ходимга ёки Ички назорат хизмати раҳбарига ёхуд нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходимига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходими мижоз ва операция тўғрисидаги маълумотларни ўрганади ҳамда уларни Ички назорат хизмати раҳбарига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолда мазкур Қоидаларда белгиланган шубҳали операцияларнинг мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг, масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари нобанк кредит ташкилотининг мижозга нисбатан келгуси ҳаракатлари юзасидан, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга шубҳали операция тўғрисида хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нобанк кредит ташкилотининг тегишли раҳбарларини ва унинг мижозлар билан бевосита фаолият юритадиган мутасадди бўлинмалари раҳбарларини операция шубҳали деб тан олинганлиги тўғрисида маълум қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан ишлаш хатар даражасини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан операциялар амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш зарурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ва мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ шартнома муносабатларини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шубҳали операция ҳақидаги хабар нобанк кредит ташкилоти томонидан у аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ Департаментга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ҳар бир хабар берилиши тўғрисидаги маълумот масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг махсус журналида қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Нобанк кредит ташкилотлари, шунингдек, тегишли операцияни шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан дарҳол Департаментга хабар беришлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Алоҳида ҳолларда хабар берилиши лозим бўлган операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида, ёки ушбу муносабатларни амалга оширишда, ёхуд бир маротабалик операцияларни ўтказишда масъул ходимда ёки Ички назорат хизматида мазкур Қоидаларга мувофиқ операция алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозимлиги тўғрисида шубҳалар пайдо бўлса, масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари қуйидагилар бўйича чора-тадбирларни кўришлари лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини батафсил идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туриш тўғрисида асослантирилган фармойиш қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида операция тўғрисидаги хабарни Департаментга юбориш учун тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция ҳақидаги маълумотни масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг махсус журналига киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Операцияни тўхтатиш фақатгина нобанк кредит ташкилотида мижоз тўғрисидаги мавжуд ахборотлар Рўйхатдаги маълумотлар билан тўлиқ мос келган тақдирда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Операция тўхтатилган тақдирда мижознинг топшириғи асосида ҳисобварақлардан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз топшириғи операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқлари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек, операция тўхтатилиши муддати тугагунига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Операциялари тўхтатилган мижозларнинг топшириқларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек, ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар қайд этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Департаментнинг операцияни икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги кўрсатмаси мавжуд бўлганда, нобанк кредит ташкилоти уни кўрсатилган муддатгача тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан Департамент сўровларининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Департамент жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан сўраш ва бепул олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Нобанк кредит ташкилотлари Департаментнинг сўровлари бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи хорижий органлар сўров билан Департаментга мурожаат қиладилар. Департамент Марказий банк орқали тегишли сўровни нобанк кредит ташкилотларига тақдим этади. Нобанк кредит ташкилотлари бундай сўров асосида сўралаётган барча маълумотни Департаментга тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ бўлган, тўлиқ ёки қисман хорижий тилда тузилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, нобанк кредит ташкилоти томонидан давлат тилига ёки рус тилига таржимаси билан талаб этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ва бошқа зарурат пайдо бўлганда тақдирда, нобанк кредит ташкилоти танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузиладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Нобанк кредит ташкилоти ички қоидаларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар қоғоз шаклида ҳам тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тўлдирилган мижоз сўровномаси қоғоз шаклида чиқарилганда нобанк кредит ташкилотининг бош бухгалтери ёки у бўлмаган тақдирда, унинг муовини томонидан тасдиқланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/18-сонли, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 2 ноябрдаги 30-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-2, 19.11.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 47-сон, 430-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Мижозлар сўровномалари мижозлар мақоми бўйича (юридик ва жисмоний шахслар бўйича) хронологик тартибда алоҳида жилдларда тикиб борилади ва масъул ходим ёки Ички назорат хизмати томонидан сақлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тўлдирилган сўровномалар нобанк кредит ташкилотининг мижозларни идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Мижоз сўровномаси нобанк кредит ташкилотида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек, у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, нобанк кредит ташкилотлари зарур ҳолларда мижоз билан ишлаш бўйича хатар даражасини қайта кўриб бориши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборот зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Нобанк кредит ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни ҳамда хизмат ёзишмаларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатларга (Марказий банк ва Департамент билан ёзишмалар, жумладан тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари, мижозларнинг қоғоз ва электрон сўровномалари, журналлар ва бошқа) кириш имкониятини чеклаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита масъул ходим томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш йўли асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
661. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган ҳужжатлар қуйидаги муддатлар мобайнида сақланиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари — 5 йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гумонли ва шубҳали операцияларни рўйхатга олиш китоблари — улар янгиси билан алмаштирилгандан кейин 5 йил;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк, Департамент ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари билан ёзишмалар — 5 йил.
(661-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Нобанк кредит ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида Департаментга хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилоти ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларни нобанк кредит ташкилоти ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Учинчи шахсларга маълумотлар, шу жумладан мижознинг идентификация маълумотлари таркибидан иборат бўлган сўровномадан маълумотлар тақдим қилиниши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, нобанк кредит ташкилоти мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни амалга ошириш хатари юқори деб баҳолаган тақдирда камида бир йилда бир маротаба ҳамда бошқа ҳолларда камида уч йилда бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Нобанк кредит ташкилотининг, масъул ходимнинг, Ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Нобанк кредит ташкилотлари, масъул ходим, Ички назорат хизмати ва ташкилотнинг бошқа бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Қонун ҳужжатлари, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини нобанк кредит ташкилоти ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган нобанк кредит ташкилоти ходимлари ушбу далилларни дарҳол масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига ёзма равишда етказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда Департамент билан биргаликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, нобанк кредит ташкилотининг ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилиб боради ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек, зарур ҳолда самарали ишлашини таъминлаш учун унинг фаолиятини кучайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотида ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарорига (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбари ички назорат тизими камчиликлари аниқланган тақдирда ушбу камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фамилияси, исми, отасининг исми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туғилган санаси ва жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ тўловчининг идентификацион рақами (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Уй телефони рақами (агар мавжуд бўлса).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлиқ, шунингдек, агар, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиқ тўловчининг идентификацион рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) юридик шахс таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) телефон рақамлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) фаолият амалга ошириладиган жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) телефон рақамлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган маълумотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, мазкур Қоидаларнинг 1, 2-иловаларида кўрсатилган маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хатар даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан хатарни баҳолаш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мижоз сўровномаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мижоз билан ишлашга масъул ходим фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2013 йил 16 февралдаги 4/2, 6-сонли қарори (рўйхат рақами 2027-3, 28.03.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 13-сон, 173-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қоғоз шаклидаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходим имзоси (фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳолда) ва электрон кўринишдаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 476-модда; 2010 й., 5-сон, 43-модда; 2010 й., 47-сон, 430-модда; 2013 й., 13-сон, 173-модда)