Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2012 26.10.2009 йилдаги 282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2012
Ҳужжат 26.10.2009 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ПИВОНИ ЧАКАНА СОТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ ҳамда республика аҳолиси, айниқса ўсиб келаётган авлод соғлиғини сақлашни таъминлаш, шунингдек пивони чакана сотишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2009 йил 1 ноябрдан бошлаб таълим муассасалари ва диний ташкилотлардан камида 500 метр радиусда жойлашган савдо объектлари орқали пивони чакана сотиш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 1-банди талабларига риоя қилмаслик чакана савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Алкоголли ва кучсиз алкоголли ичимликларни, шу жумладан пивони чакана сотиш қоидаларига риоя қилиниши устидан назоратни қатъийлаштирсин ҳамда қоидаларни бузишга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан таъсирчан чоралар кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 67-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пиво кучсиз алкоголли ичимлик ҳисобланади ҳамда ушбу Қоидаларнинг V бўлими талаблари пиво билан чакана савдо қилишга татбиқ этилмайди, 60-банднинг ўнинчи хатбоши бундан мустасно. Пиво сотишга йўл қўйилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 189-банднинг ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«алкоголли ичимликларни, шу жумладан кучсиз алкоголли ичимликларни ва тамаки маҳсулотларини сотиш қоидаларига риоя қилмаслик».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 26 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
282-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 466-модда; 2012 й., 22-сон, 244-модда)