Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.08.2009 йилдаги 232-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2012 ЙИЛЛАРДА НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти саноатининг салоҳиятини, биринчи навбатда, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва минерал хом ашёни саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни жадал ривожлантириш негизида янада ривожлантириш, шу асосда аҳолининг иш билан бандлигини ва даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Наманган вилояти саноатини истиқболли ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нефть-газ, автомобиль, электротехника саноати ва темир йўллар учун материаллар, хом ашё, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарнинг юқори технологияли, шу жумладан маҳаллийлаштирадиган ишлаб чиқаришларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда тайёр ип-газлама, трикотаж полотно, тайёр тикув ва трикотаж буюмлари ишлаб чиқарадиган тўқимачилик ва тикувчилик саноати корхоналарини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пиллани етиштириш ва дастлабки қайта ишлашдан бошлаб замонавий ипак ва аралаш матолар, шунингдек тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз ичига оладиган ипакчилик саноатини кенг ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, шу жумладан мева-сабзавот ва гўшт, сут маҳсулотларини саноат йўли билан қайта ишлаш, қорамоллар ва қўй-эчкилар териси ва жунини қайта ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда, маҳаллий хом ашё базасида қурилиш материаллари, шунингдек замонавий том ёпиш ва пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 июлдаги Ф-3215-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаётган қувватларни кенгайтириш ва янги қувватлар ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастури 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича ишлаётган қувватларни кенгайтириш ва янги қувватлар ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастури 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг базасида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ташкил этиладиган минерал хом ашё конлари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги лойиҳаларни ташкил этишнинг аниқ йўналтирилган дастури ва хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда янги корхоналар ташкил этиш топшириқлари 5 ва 5.1-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 5 ва 5.1-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли саноат корхоналарини техник жиҳатдан модернизация қилиш ва молиявий соғломлаштириш тадбирлари 6-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кооперациялашган етказиб беришлар асосида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирган ҳолда йирик саноат корхоналарида хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш параметрлари 7-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2012 йилларда тармоқлар ва туманлар бўйича янги иш ўринлари ташкил этиш параметрлари 8, 8.1 — 8.4-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 8, 8.1 — 8.4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2012 йилларда иш билан банд бўлмаган аҳолини жалб этишнинг асосий йўналишлари бўйича янги иш ўринлари ташкил қилиш параметрлари 9, 9.1 — 9.4-иловаларга* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 9, 9.1 — 9.4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи комиссияга (Р.С. Азимов) вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларга мувофиқ амалга оширилиши билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш функцияси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наманган вилояти ҳокимлиги, 2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастури амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда — Дастур параметрларининг вилоятдаги барча туманларга ва Наманган шаҳрига, шунингдек манфаатдор ташкилотлар ва корхоналарга аниқ тарзда етказилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилиши ва иш ўринлари ташкил этилиши бўйича Дастур параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча параметрлар бўйича Дастур параметрлари бажарилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этсинлар ва ижро этувчилар сифатида Дастурга киритилган корхоналарнинг муаммоли масалаларини ҳар ўн кунда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан биргаликда самарасиз фойдаланилаётган ва фаолият кўрсатмаётган қувватлар, банкрот корхоналар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш ҳудудлари негизида, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда, янги ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ишларини давом эттирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Ишчи комиссияга Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Идоралараро махсус комиссия (Р.С. Азимов) 7-иловада кўрсатилган лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига белгиланган тартибда киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 декабрдаги 334-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 572-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастурига киритилган лойиҳаларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг раҳбарлари, Наманган вилояти ҳокимлиги, манфаатдор хўжалик бирлашмалари Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи корхоналарга раҳбарлик лавозимларини касб бўйича тайёрланган, тажрибали, биринчи навбатда, қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган маҳаллий кадрлар билан таъминлашда, шунингдек уларнинг малакасини оширишни тизимли асосда ташкил этишда кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига маҳаллий хом ашё негизида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этувчи корхоналар томонидан 4-иловага мувофиқ конларда фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш учун ер ости участкаларидан фойдаланиш ҳамда 10-иловага* мувофиқ участкаларда геология-қидирув ишларини ўтказиш ҳуқуқига лицензиялар олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар пакетларининг тақдим этилишини ва лицензиялар олинган тақдирда ер участкаларининг ўз вақтида ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 10-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда — паррандалар ўстириш ҳамда парранда гўшти ва тухум етиштирувчи корхоналарга чорва озуқаси етиштириш учун зарур ер участкаларини белгиланган тартибда ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда — «Водий ипаги» масъулияти чекланган жамиятга пилла етказиб берувчилар учун хом ашё базаси яратиш мақсадида тут кўчатлари экиш учун 10 гектардан кам бўлмаган ер участкаси ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ва «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига конлар ва истиқболли майдонларнинг хом ашё негизида қурилиш материалларининг янги корхоналарини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси аҳолини ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни барқарор таъминлаш учун хом ашё базаси яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда — маҳсулот сақлаш қувватини 6100 тоннагача етказган ҳолда «Наманган гўшт сут савдо» акциядорлик жамиятининг совитиладиган омборларидаги мева-сабзавот сақлаш жойларини босқичма-босқич реконструкция қилишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда — Янгиқўрғон туманидаги «Ж. Охунов — Ш. Юлдузи» ҳамда «Тикланиш — Нанай боғбонлари» агрофирмалари бинолари негизида маҳсулот сақлаш қуввати 4000 тоннагача бўлган мева-сабзавот сақлаш омбори қурилишини ва фойдаланишга топширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агробанк» акциядорлик-тижорат банки «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасига — ишлаётган мева-сабзавот сақлаш омборларини реконструкция қилиш ва янги омборлар ташкил этиш учун, шунингдек «Мевасабзавоттайёрловсавдо» масъулияти чекланган жамиятга — мева-сабзавот омборларини реконструкция қилиш ва замонавий совитиш ускуналари билан жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича кредит беришда белгиланган тартибда кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 — 2012 йилларда Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилиш дастурининг амалга оширилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 369-модда, 52-сон, 572-модда)