19.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2020
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарори, 19.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2020
Кучга кириш санаси
29.10.2009
Ҳужжат 18.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга Қарши курашиш департаментининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 октябрда 2020-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДЎСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 13 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10, 39-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ давлат нотариал идоралар (бундан буён матнда — нотариал идоралар деб юритилади) ва адвокатлик тузилмалари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдор — пировард натижада мулк ҳуқуқига эга бўладиган ёки мижозни аниқ назорат қиладиган жисмоний шахс, шу жумладан, унинг манфаатлари йўлида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учиничи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назорат — махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг фаолияти;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялаш — мижозни лозим даражада текшириш мақсадида, у топширган ҳужжатлар асосида нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари томонидан мижозлар тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз — нотариал идора ёки адвокатлик тузилмасига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида ёзма ёки оғзаки топшириқ (ариза, илтимоснома) билан мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, таъсис ҳужжатлари асосида мулк ва бошқарув тузилишини ўрганиш орқали бенефициар мулкдорни идентификациялаш, шунингдек, мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида, доимий асосда ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операциялар — ички назоратни ўтказиш давомида нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларини амалга оширишда нотариал идорада ёки адвокатлик тузилмасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(1-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхат — терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек, чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижозлар учун ёки улар номидан операциялар ўтказганда қуйидаги соҳаларда ички назоратни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулкни сотиб олиш ёки сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг пул маблағлари, қимматли қоғозлари ёки бошқа мол-мулкини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк, жамғарма ҳисобварақлари ёки қимматли қоғозлар ҳисобварақларини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни ташкил этиш, фаолият кўрсатиш ёки бошқариш учун маблағлар йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларни ташкил этиш, фаолият кўрсатиш ёки бошқариш ҳамда корхоналарнинг олди-сотдиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларини ички назорат қилиш мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда мазкур Қоидаларга оғишмай риоя қилинишини таъминлаш.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари ички назоратининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш чораларини амалга ошириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирлар қўллаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 24-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотларни (ҳужжатларни) махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилган шахслар иштирокчиси бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ва тўхтатиб турилган куннинг ўзида бундай операциялар ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилиш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек, идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида сақланишини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровномалар бўйича мижозлар базасидан террорчилик фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган шахсларни аниқлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идоралари ва адвокатлик тузилмалари фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ички назорат тизимини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш учун ички назоратни ташкил этиш мақсадида нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат нотариал идорасида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс ҳудудий адлия органининг буйруғи билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ва ундан ортиқ давлат нотариусидан ташкил топган давлат нотариал идорасида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс этиб ҳудудий адлия органининг буйруғида кўрсатилган мазкур нотариал идоранинг давлат нотариуси тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар давлат нотариал идораси битта давлат нотариусидан иборат бўлса, ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлик мазкур нотариус зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Адвокатлик тузилмасида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс адвокатлик тузилмасининг адвокати адвокатлик тузилмасининг раҳбарининг буйруғи билан тайинланади. Буйруқнинг нусхаси шахсий маълумотлар билан бирга буйруқ чиқарилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ҳудудий адлия органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат адвокатлик фаолиятини индивидуал тарзда амалга ошираётган ҳолларда (адвокатлик бюроси) ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгарлик мазкур адвокат зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этишни ва амалга оширишни ташкиллаштирадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг учиничи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларнинг ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялари ва хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайдилар;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларни амалга ошириш жараёнининг махфийлигини таъминлайдилар.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат тизимини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда махсус ваколатли давлат органининг ваколатли вакиллари томонидан олиб борилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширадилар.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган фармойиш берувчи, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, ташкилотнинг электрон маълумотлар базалари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари ва автоматлаштирилган компьютер тизимларида сақланаётган файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабар қилиниши лозим бўлган операцияларга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиш бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига ахборот бериш;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган ахборотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички назоратни амалга ошириш давомида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаган, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолият турларига тўғри келмайдиган барча операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялашни якунлаш имкони бўлмаганда ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотлар олинганда, мижоз билан битим тузишни рад этиш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чора-тадбирларини кўриш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ 111-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахслар бир йилда камида бир марта ҳудудий адлия органига ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлайдилар ва тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳудудий адлия органида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини юритадиган, уларнинг ўқиши ва малака оширишини ташкил этадиган, шунингдек, улар томонидан тақдим этилган ҳисоботларни умумлаштирадиган ва таҳлил этадиган ходим тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳудудий адлия органи ярим йилда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай Адлия вазирлигига нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ярим йилда бир марта ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахсларнинг рўйхатини тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мижозларни лозим даражада текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш муносабатлари ўрнатилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб борилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадларига алоқадор эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялаш учун аввал олинган маълумотларнинг аслийлиги ва ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 500 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари битим тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлганда мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоздан унинг пул маблағлари манбалари ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг сабаблари тўғрисида маълумотлар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча текширишни талаб қиладиган операциялар (битимлар) хусусиятини аниқлаш ҳамда текширишларнинг сони ва кетма-кетлигини ошириш йўли билан иш муносабатларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг ва у қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари операцияларни амалга оширувчи шахслар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича оқилона чораларни кўриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бенефициар мулкдорни белгилаш учун нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари мижоз бошқа шахснинг номидан иш кўраётганлигини аниқлашга ва ундан кейин мижоз кимнинг номидан иш кўраётган бўлса, уни идентификациялаш ҳамда шахсини лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз ёки бенефициар мулкдорни идентификациялаш билан бир қаторда улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда уларнинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мижоз нотариал идора ёки адвокатлик тузилмасига операцияларни амалга ошириш тўғрисида топшириқ (ариза, илтимоснома) билан бир ёки бир неча марта мурожаат қилганда, нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидалар ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ операция бўйича мижоз ёки наф олувчини идентификациялаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мижознинг аввалги ҳисобот даври (ой, чорак, ярим йил, йил) мобайнида амалга оширган операцияларини, агар бундай операциялар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлса, ўрганиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция турини ҳамда унинг мижоз — юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида белгиланган мақсад ва фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция турини ҳамда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган мижоз-жисмоний шахснинг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида белгиланган фаолият турига мувофиқлик даражасини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мижоз — жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади. Агар жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, шунингдек унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мижоз — юридик шахсни идентификациялашда нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили, раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни текширишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мижоз — юридик шахсни янада батафсилроқ ўрганиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг таъсис ҳужжатлари (рўйхатдан ўтказилган барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар билан) ва мижознинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг расмийлаштирилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг бошқарув органларининг тузилиши ва уларнинг ваколатларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг рўйхатдан ўтказилган устав фондининг (капиталининг) миқдорига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа керакли маълумотларга алоҳида эътибор берилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз ҳақида олинган маълумотлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг аввалги нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг ишчанлик обрўси тўғрисидаги ахборотни тўплаш орқали текширишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Юридик ва жисмоний шахсларни идентификациялаш жараёнида нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси бенефициар мулкдорларни идентификациялаш бўйича, шу жумладан, мижоз мол-мулкининг тузилишини ўрганиш йўли билан, асосланган ва мумкин бўлган чора-тадбирларни қўллаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Нотариал идора ёки адвокатлик тузилмаси мижозлар томонидан идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, уларга операцияларни амалга оширишда рад жавобини бериши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III1. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларнинг амалга оширилишида таваккалчилик даражасини (бундан буён матнда — таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўришлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, амалга оширадиган операциялар турлари, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлари, мижозни лозим тарзда текшириш натижалари ҳамда бошқа керакли маълумотларни ҳисобга олган ҳолда масъул ходим томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ҳамда махсус ваколатли давлат орган ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.
(231-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
232. Таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари аввалдан қуйидаги мезонларга эга бўлган мижозларни тегишли деб топиш ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратишлари лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар ёки Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
(232-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидентлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият даври молиявий йилнинг бир чорагидан ошмайдиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мунтазам равишда (кетма-кетлиги уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари;
(232-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ходимда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
233. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот ҳудудий адлия органларига тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
234. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўришлари керак. Бу мақсадларда нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари:
(234-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари бундай таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришлари зарур.
(III1-боб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлашнинг мезонлари ва тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолларда шубҳали деб топилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан зарурат туфайли сўралаётган, шу жумладан, топшириқ берувчи (агар мижоз ишончли вакил сифатида иш юритаётган бўлса) ҳақидаги маълумотларни тақдим этишни сабабсиз рад этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг амалга оширилаётган битимга нисбатан махфийлик масалалари билан ортиқча ташвишланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг хизмат кўрсатишнинг (юридик ёрдам) фойдалироқ шартларига нисбатан эътиборсиз бўлиши, шунингдек мижоз томонидан айни турдаги хизматлар кўрсатишдаги оддий тўловдан фарқ қиладиган юқори мукофотнинг таклиф қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижознинг операциялари яққол иқтисодий моҳиятга эга бўлмаганлиги, мижознинг таъсис ҳужжатларида ёки давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномасида назарда тутилган мақсад ва фаолияти турларига тўғри келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битимга мижоз фаолиятига мувофиқ келмайдиган қўшимчалар ва ўзгаришлар киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширишда мижоз талаби билан қилаётган асосланмаган шошма-шошарлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан аввал келишилган операцияга (битимга) бевосита уни амалга оширилишидан олдин кўпроқ, айниқса, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳаракати йўналиши тааллуқли ўзгартиришлар киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ҳақида маълумотнинг мавжуд эмаслиги, шунингдек, кўрсатилган боғланиш маълумотлари, хусусан, почта ва электрон манзили, телефон рақамлари ва электрон канал маълумотлари бўйича мижоз билан алоқа ўрнатиш имкониятининг йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилишини мижоз томонидан асоссиз кечиктирилиши ёки мижоз томонидан текшириб бўлмайдиган маълумотни тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз томонидан битим иштирокчилари ҳақида била туриб ёлғон ахборот ва маълумотларнинг тақдим этилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга ошириш мақсади қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган назорат жараёнларидан бош тортиш дейишга асос бўладиган операциялар ёки битишувларнинг кўп маротаба юритилганлигининг аниқланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идентификациялашни якунлашнинг имкони бўлмаслиги ёки лозим даражада текшириш натижаларига кўра, мижоз билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатиб турадиган маълумотларнинг олиниши.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Операцияни шубҳали деб тан олиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек, мижоз шахси, унинг обрўси, ишга оид муносабатларнинг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатилиши лозим, агарда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юборишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмалари тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш ҳақида;
(27-банднинг иккинчии хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари ёки у билан тузилган шартномага мувофиқ мижоз билан муносабатларни тўхтатиш ҳақида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Шубҳали операциялар ҳақидаги маълумотлар нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари томонидан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар деб топилган пайтдан эътиборан бир иш кундан кечиктирмай берилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шубҳали операцияларга тааллуқли ҳар бир маълумот ҳақида ахборот нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмаларининг ички назорат қоидаларига риоя этилиши учун жавобгар шахс томонидан қоғоз ва/ёки электрон кўринишда юритиладиган махсус журналларга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари ҳам тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки шубҳани олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни махсус ваколатли давлат органига дарҳол хабар беришлари зарур.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган ахборот ва ҳужжатларни расмийлаштириш, топшириш, сақлаш, махфийлигини таъминлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича қонун ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга мувофиқ қуйидагилар расмийлаштирилади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операциянинг тури ва уни амалга ошириш асоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга ошириш санаси ва суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириғига кўра ёки номидан операцияни бажараётган жисмоний ва юридик шахсни идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
операцияни амалга ошираётган жисмоний шахс (ишончли вакили) ёки юридик шахснинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича олувчини ва унинг вакилини идентификациялаш учун зарур бўлган маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Махсус ваколатли давлат органига ахборот тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ мазкур Қоидаларнинг иловасида келтирилган шакл бўйича амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификацияланган материаллар ва маълумотларни шу жумладан иш ёзишмаларини қонун ҳужжатларида ўрнатилган, лекин операциялар амалга оширилган ёки мижозлар билан муносабатлар тўхтатилгандан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар давомида сақлашлари зарур.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот бериш ҳуқуқига эга эмаслар.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ёки адвокатлик тузилмалари ходимларининг ички назорат бўйича вазифаларини бажариш жараёнида олган ахборотни ошкор этмаслигини (ёки шахсий мақсадларда, ё учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланмасликларини) таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
331. Масъул ходимнинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалар, шу жумладан юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, журналлар ва бошқалар)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу ходим томонидан сақланиши лозим.
(331-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
332. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.
(331 ва 332-бандлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2014 йил 19 майдаги 5, 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-2, 27.05.2014 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 22-сон, 262-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Нотариал идоралари ва адвокатлик тузилмалари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат қилиш Адлия вазирлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 15 октябрдаги 8, 43-сонли қарори (рўйхат рақами 2020-3, 15.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон — 2019 йил 18 январдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
341. Мазкур Қоидалар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларининг барча ходимларига етказилиши лозим.
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2010 йил 24 сентябрдаги 15, 19-сонли қарорига (рўйхат рақами 2020-1, 04.10.2010 й.) мувофиқ 341-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 348-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси раиси Т. САЙИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 12 октябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариал идоралар ва адвокатлик тузилмаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шубҳали операция ҳақидаги хабарнинг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 43-сон, 461-модда; 2010 й., 40-41-сон, 348-модда; 2014 й., 22-сон, 262-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2018 й., 10/18/2020-3/2061-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2021 й., 10/21/2020-4/0554-сон; 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 16.01.2023 й., 10/23/2020-5/0029-сон)