Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2020 06.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2012
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 06.10.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2012
Кучга кириш санаси
16.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2020
Ҳужжат 16.10.2011 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АДВОКАТЛАРНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2012]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 19 декабрдаги 279-мҳ-сонли ««Адвокатларнинг касбий малакасини оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2012-4, 21.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 12-бандига мувофиқ буюраман:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 6 октябрдаги 235-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2012-1, 06.10.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 40-сон, 444-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда) 7-моддасига мувофиқ адвокат ҳар уч йилда камида бир марта касбий малакасини ошириши шартлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг касбий малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда фақат кундузги шаклда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатларнинг малака ошириш муддатининг давомийлиги икки ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синовларни муваффақиятли топширган адвокатга белгиланган намунадаги сертификат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатнинг малака оширишдан бўйин товлаши ҳамда ўқиш якунлари бўйича синовлардан ўтолмаслик ҳолати Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокат томонидан охирги уч йил ичида ўзининг касбий малакасини оширмаслик тарзида адвокатура тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши унинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиясининг амал қилишини қонунчиликда ўрнатилган тартибда тугатишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан келишган ҳолда Адвокатларнинг касбий малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари адвокатлар томонидан касбий малакасини оширишга доир қисми бўйича лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан доимий назорат олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатига олинсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 6 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
221-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатаси раиси в.б. Р. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 6 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 444-модда; 2011 й., 40-сон, 444-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2018 й., 10/18/2012-2/1250-сон, 30.09.2019 й., 10/19/2012-3/3844-сон)