Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтириладиган узоқ муддатли кредитлари улушини кўпайтиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 28 июлдаги ПҚ-1166-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 7 октябрь,
ПҚ-1199-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 октябрдаги ПҚ-1199-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда корпоратив облигациялар чиқариш фақат тижорат банклари, шунингдек қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк оборотига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тижорат банкларига иқтисодий ночор корхоналарни сотиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 19 ноябрдаги Р-4010-сон фармойиши 2-бандининг учинчи хатбоши «тижорат банклари томонидан янги тузилган» сўзларидан кейин «шу жумладан бошқа (маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда уларни сотишни ташкил этиш ва йўлга қўйишда муваффақиятли иш тажрибасига эга) инвесторлар иштирокида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 441-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)