02.04.2008 йилдаги 60-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Сингапур менежментни ривожлантириш институти фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» 2007 йил 5 сентябрдаги ПҚ-691-сон қарорини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятларни прогноз қилиш ва олдини олиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2007 йил 3 апрелдаги 71-сон қарорини ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг Тошкент шаҳри, «Ёшлик» талабалар шаҳарчаси, О. Саидов кўчаси, 4А-уй манзилида жойлашган давлат мулки ҳисобланган бинони кейинчалик Фуқаро муҳофазаси институтини жойлаштириш учун Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши балансидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги балансига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинони балансга топширилсин, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса қабул белгиланган тартибда кабул қилиб олсин ҳамда қабул қилинаётган объектдан мақсадли фойдаланилиши, молиялаштирилиши ва моддий-техник таъминланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Фуқаро муҳофазаси институтининг Тошкент шаҳри, Халқлар дўстлиги проспекти, 28-уйда жойлашган бино ва иншоотларини Ўзбекистон Банклари уюшмасига баланс қиймати бўйича сотишдан тушган маблағларни, объектни сотиш суммасидан белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағларнинг 3 фоизи чегириб ташланган ҳолда, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамига йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 535-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 2 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-сон