Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2018 19.09.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2009
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарори, 19.09.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2009
Кучга кириш санаси
29.09.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪМИРЛАШ-ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН СОЛИҚ ВА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2009]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018 йил 17 январдаги 2018-05, 8, 01-02/8-5, 2018-1-сонли «Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2009-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ–1051-сон «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 38-модда.) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХЎЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2009 йил 16 августдаги 2009-21, 83, 01-02/8-14, 5-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 38-модда) мувофиқ янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
(I-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37 ва 2-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 2009-1, 19.05.2016 й.) — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарорига асосан янгидан ташкил этилаётган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари 2017 йил 1 январгача:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37 ва 2-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 2009-1, 19.05.2016 й.) — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37 ва 2-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 2009-1, 19.05.2016 й.) — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти фақат фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини режалаштириш, қайта режалаштириш, безаш, қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширадиган ташкилотдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бинони режалаштириш деганда текисликдаги горизонтал кесим кўринишида бинонинг режалаштирилган ҳажмий тузилмасининг маълум масштабдаги тасвири (чизмалари) тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бинони қайта режалаштириш деганда бинонинг ва/ёки унинг алоҳида хоналари функционал вазифаларининг ўзгаришига олиб келадиган ишлар мажмуаси тушунилади. Бундай ишларга, жумладан, қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтариб турмайдиган пардеворларни бутунлай ёки қисман алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўтариб турмайдиган пардеворларда тешиклар тешиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик ёки сантехника асбоб-ускуналарини алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) дизайн деганда қулайлик, тежамкорлик ва гўзалликнинг муштараклиги принципига асосланган ҳолда бинонинг олд томони ва ички хоналарини меъморий безаш, интерьер элементларини бадиий конструкциялаш тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) реконструкция деганда бино (хона) ва иншоотларнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини ва функционал вазифаларини (хоналар сони ва майдонини, биноларнинг қурилиш ҳажми ва умумий майдонини) ўзгартириш билан боғлиқ ишлар мажмуи тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) таъмирлаш деганда қуйидагилар тушунилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал таъмирлаш — бино ёки унинг алоҳида элементларининг фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш билан боғлиқ, бино (бино элементи) мустаҳкамлигини ва қулайлигини таъминлашга йўналтирилган тиклаш бўйича ишлар мажмуи, шунингдек, даҳа ичида эскирган уй-жой муҳандислик тармоқларини алмаштириш ва турар жойларга қайта қуриш, шу жумладан турар жой фондининг уйлари олдидаги ҳудудда ландшафт лойиҳа ечимларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий таъмирлаш — бинонинг ёки унинг алоҳида элементларининг фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаб туриш бўйича ишлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қурилиш иншоотларини тайёр ҳолда топшириш деганда буюртмачининг топшириғига биноан объектда барча ишлар мажмуини бажариш, шу билан бирга лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж, махсус ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, объектни технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, фойдаланишга тайёр қурилиш маҳсулотини яратиш тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш корхоналари томонидан фақат ўз кучлари билан бажарилган ишларга қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарори чиққандан кейин юридик шахс сифатида рўйхатга олинган бўлса, у янгидан ташкил этилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият кўрсатиб келаётган корхоналарни қайта ташкил этиш йўли билан улар ҳузурида ёки уларнинг мол-мулклари ҳузурида ташкил этилган ташкилотлар янгидан ташкил этилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463-сон, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилмайди ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби юқорида қайд қилинган Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Имтиёзларни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференциялар ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган аризага асосан тақдим этилади. Ариза давлат солиқ хизмати органларига ёки давлат божхона хизмати органларига икки нусхада тақдим этилади, шулардан биттаси ваколатли органнинг тегишли белгиси билан солиқ тўловчига қайтарилади. Бунда, янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳисобланган микрофирма ва кичик корхоналар томонидан солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш учун ариза тақдим этилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37 ва 2-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 2009-1, 19.05.2016 й.) — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 229-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимларидан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида олиб кирилаётган товарларни эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Имтиёзлардан фойдаланган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун йил якуни бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш билан бир вақтда давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома — ҳисоб-китобни тақдим этадилар. Маълумотнома — ҳисоб-китоб давлат солиқ хизмати органларига икки нусхада тақдим этилади, шулардан биттаси давлат солиқ хизматининг тегишли белгиси билан солиқ тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этилган Маълумотнома — ҳисоб-китобдан келиб чиққан ҳолда имтиёзлар тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мос келмаса (ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти ҳисобланмаганда), солиқ ва божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзлар бекор қилинади ва ушбу тўловларни бюджетга тўлаш мажбурияти қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкцияларини ҳисобга олган ҳолда тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона имтиёзларни қўллаш учун белгиланган мезонларга мос келмаслиги ҳолатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида давлат божхона органларини аниқланган ҳоллар тўғрисида илгари тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ ва божхона имтиёзларини тўғри қўлланилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎Тақдим этилади ______________‎‎_________________________________________

(божхона расмийлаштируви жойи бўйича ҳудудий божхона органи)

‎‎ёки‎ ‎‎__________________________________________________________

‎‎(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

‎‎АРИЗА

__________________________________________________________________

‎‎(корхонанинг тўлиқ номи)

‎‎жойлашган манзили ____‎‎________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ‎‎
‎‎2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)
‎‎3. СТИР
‎‎4. ХХТУТ
5. Телефон: код рақам
‎‎ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилоти эканлигини маълум қилади
‎‎__________________________________________________________________

‎‎(бажарадиган ишларнинг номи)

‎‎Имтиёзни қўллаш учун асос:____________‎‎____________________________________

(норматив ҳужжатнинг номи)‎‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Ў.
Маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Ваколатли органнинг

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар
СТИР
Ф.И.Ш.
Имзо
Бош бухгалтер
СТИР
Ф.И.Ш. Тақдим
Имзо этилган сана
(кк/оо/йй)
Сана Ф.И.О.
(кк/оо/йй) Имзо
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгидан ташкил этилаётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотлари томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади

Тақдим этилади _______________________________________________________

(солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи)

__________________________________________________________________

(корхонанинг тўлиқ номи)

жойлашган манзили ___________________________________________________________
‎‎__________________________________________________________________
1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома
2. Ташкил этилган сана (кун/ой/йил)
3. СТИР
4. ХХТУТ
‎‎5. Телефон: код рақам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

МАЪЛУМОТНОМА — ҲИСОБ-КИТОБ‎
‎‎‎__________________
‎йил учун

‎‎Имтиёзни қўллаш учун асос: ______‎‎__________________________________

(норматив ҳужжатнинг номи)


‎минг сўм‎

Маҳсулот номи

‎‎Миқдори

Жами бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан % да ‎‎
Бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар ва реализация қилинган товарларнинг умумий ҳажми, жами ‎‎
‎‎шу жумладан: ‎‎
‎‎объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида қайта режалаштириш, безаш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қуриш ишлари ‎‎ ‎‎
фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш, шу билан бирга томларни таъмирлаш, уйлар ичидаги муҳандислик коммуникацияларини алмаштириш ва кўп квартирали уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини мукаммал таъмирлаш ишлари‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
даҳа ичида эскирган уй-жой муҳандислик тармоқларини алмаштириш ва тураржойларга қайта қуриш, шу жумладан тураржой фондининг уйлари олдидаги ҳудудда ландшафт лойиҳа ечимларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш ‎‎‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
Маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органи

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар
СТИР
Ф.И.Ш.
Имзо
Бош бухгалтер
СТИР
Ф.И.Ш. Тақдим
Имзо этилган сана
(кк/оо/йй)
Сана Ф.И.О.
(кк/оо/йй) Имзо
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2016 йил 16 майдаги 2016-12, 31, 01-02/8-37 ва 2-сонли қарори таҳририда (рўйхат рақами 2009-1, 19.05.2016 й.) — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 20-сон, 229-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 39-сон, 428-модда; 2016 й., 20-сон, 229-модда)