25.02.2009 йилдаги 53-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙ-МАИШИЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари учун қулай уй-жой-маиший шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар, Талабалар (2-Чимбой) кўчаси, 96-уйда жойлашган 4-қаватли бинони Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази балансидан Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси балансига бепул ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган бинони белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси балансига ўтказсин, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси эса ушбу бинони ўз балансига қабул қилиб олсин ва ундан белгиланган мақсадда фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш марказини Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уйда жойлашган биносининг 1 — 3-қаватларига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ўз балансига қабул қилиб олган бинода Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитасининг чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш харажатлари сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида қулай уй-жой-маиший шароитлар яратиш тадбирларининг молиялаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 25 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-сон