Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.09.2009 йилдаги 258-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ ИШТИРОКИДА «МАКТАБ ТАЪЛИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ. 2-БОСҚИЧ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика умумтаълим муассасаларини замонавий мактаб жиҳозлари, компьютер техникаси ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарини асбоблар билан жиҳозлаш даражасини янада ошириш, шунингдек Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт уюшмасининг 10 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган қайтариш муддати 35 йил бўлган 18,9 млн. қарз олишнинг махсус ҳуқуқлари суммасидаги (эквивалентда 28,0 млн. АҚШ доллари) кредитини Ўзбекистон Республикасига бериш 2009 йил 25 июнда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши томонидан маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг улуши эквивалентда 8,0 млн. АҚШ долларини ташкил этиши, шу жумладан эквивалентда 6,4 млн. АҚШ доллари — солиқ ва божхона имтиёзлари берилиши шаклида эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2010 — 2013 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битимга асосан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва лойиҳа амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни қайтариш, шунингдек воситачилик ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатлар ва кредит бўйича бошқа харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий техник-иқтисодий параметрлар билан биргаликда «Мактаб таълимини ривожлантириш. 2-босқич» лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоблари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштириш режаси 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредитини қайтариш ва кредит бўйича воситачилик ҳақи тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан Халқаро тараққиёт уюшмаси билан молиялаштириш тўғрисидаги битимни имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги молиялаштириш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функцияларини Халқ таълими вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмаларига юклашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тараққиёт уюшмасининг тартиб-қоидаларига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим этиш ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан бўлган 9 кишидан иборат тендер комиссияси таркибини белгиласин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредити ҳисобига кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғидан ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан озод қилинсин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 3 февралдаги 30-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 60-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга улуши ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу бандда назарда тутилган имтиёзлар, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилиш бундан мустасно, лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари тўлашдан озод қилинган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 37-сон, 409-модда; 2011 й., 7-8-сон, 63-модда; 2012 й., 6-сон, 60-модда)