24.08.2009 йилдаги 248-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллийлаштириш дастурига тузатишлар киритиш механизмини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 2 апрелдаги 94-сон қарорига мувофиқ ҳамда рақобатбардош экспортга йўналтирилган ва импортнинг ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада рағбатлантириш, тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясини, шу жумладан кичик бизнес субъектлари билан республиканинг йирик корхоналари ўртасидаги кооперацияни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишни таъминлаш бўйича Махсус комиссиянинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарори билан маъқулланган 2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига (кейинги ўринларда Маҳаллийлаштириш дастури деб юритилади) тузатишлар киритиш тўғрисидаги қарори маъқуллансин, унда қуйидагилар назарда тутилади:
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.