Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХХР ЭКСИМБАНКИ ИШТИРОКИДА «ФАРҒОНА, МАРҒИЛОН ШАҲАРЛАРИ ВА СУВ ЙЎЛИДАГИ АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Фарғона ва Андижон вилоятлари аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати (ХХР) томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларга тақдим этиладиган маблағлардан фойдаланиш билан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
«Фарғона, Марғилон шаҳарлари ва сув йўлидаги аҳоли пунктларини сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида танлов натижалари бўйича танланган «China National Chemical Engineering Group Corp.» (XXP) корпорацияси билан минтақалараро сув қувурини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан қуриш учун 44,98 млн. АҚШ долларига тенг шартнома имзоланган;
мазкур шартномани молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан ХХР Эксимбанкининг 20 йил муддатга берилган, шундан беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 44,97 млн. АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини ҳамда Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси маблағларини қайта молиялаш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентликлар ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
кредит бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар инвестиция даврида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
кредитни тўлаш ва улар бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар инвестиция даври тугаши билан сув қувури қурилиши якунланишига Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан тузиладиган Минтақалараро сув қувурини ишга тушириш бошқармаси маблағлари ҳамда лойиҳанинг ТИАсига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Минтақалараро сув қувурини ишга тушириш бошқармаси томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти хизматини кўрсатиш тарифларини маъқуллашда, лойиҳанинг ТИАсига мувофиқ кредитни қайтариш учун маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, кредит тўланишини таъминлаш учун зарур бўлган Бошқарма даромади таркибидаги тегишли маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
ХХР Эксимбанки қарзларини, лойиҳа бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари зиммасига кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва уларни ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш, лойиҳани ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминловчи ташкилий-техника тадбирларини ўтказиш бўйича қатъий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ХХР Эксимбанки билан қарз битими ва ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаш бўйича Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси билан қарз битимини тузсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — тақдим этилган кафолат учун тўлов ундирилмаган ҳолда Фарғона вилояти «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси мажбуриятлари бўйича кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ХХР Эксимбанки қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминловчи маблағларни жамлаш ва қайтариш тўғрисида белгиланган тартибда Низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. ХХР Эксимбанки маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ҳамда давлатнинг мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 2 май,
ПҚ-855-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 5-сон, 258-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)