Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 05.05.2008 йилдаги ПҚ-861-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ» МУЗЕЙИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимизнинг озодлик ва мустақиллик учун олиб борган кўп йиллик машаққатли курашини ҳаққоний ва тўлақонли акс эттириш, мустабид тузум давридаги оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган, инсонлик шаъни, қадр-қиммати топталган ватандошларимизнинг ҳурмати ва хотирасини жойига қўйиш, фуқароларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтириш борасида «Қатағон қурбонлари хотираси» музейлари алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканини назарда тутиб республика жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари, жамоатчилик вакиллари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиб ҳамда музей фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Қатағон қурбонлари хотираси» музейининг янги илмий экспозициясини яратиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи гуруҳи бир ой муддатда янги экспозициянинг ҳар томонлама пухта ўйланган илмий-тарихий концепцияси ва мавзу режасини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази музейнинг янги экспозициясини яратиш ишларини 2008 йилнинг 1 августига қадар якунига етказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2008 йилнинг 1 июлига қадар музейнинг мавжуд биносини реконструкция қилиш, янги иккита экспозиция залини ўз ичига олган қўшимча бино қуриш ишларининг якунланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қурилиш, реконструкция, янги экспозициясини яратиш, тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш бўйича ишларни белгиланган муддатда охирига етказиш мақсадида лойиҳалаш ва қурилиш ишларининг бир вақтда амалга оширилиши, юқорида зикр этилган барча ишларнинг тендер танловлари савдоси ўтказмасдан амалга оширилишига истисно тариқасида рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Бош Прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Президент девони архиви, «Ўзархив» агентлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар мустамлакачилик ва қатағон даврига оид ҳужжатлар, кино-фото материаллар, ашёвий далиллардан ишчи гуруҳининг фойдаланиши, экспозиция фаолияти учун керакли деб топилган архив ҳужжатларининг белгиланган тартибда музейга берилиши учун зарур чора- тадбирларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги музейнинг янги экспозициясини яратиш ишлари учун тақдим этилган ҳисоб-китоблар асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ўз вақтида маблағ ажратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-861-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 майдаги ПҚ-861-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қатағон қурбонлари хотираси» музейнинг янги илмий экспозициясини яратиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳи таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б.Ҳасанов‎ —‎ «Қатағон қурбонлари хотираси» музейи директори, гуруҳ раҳбари‎
М.Қуронов‎ —‎ Республика миллий ғоя ва мафкура маркази раҳбари‎
А.Аъзамов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи консультанти‎
А.Раҳимов‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими‎
Н.Ҳабибуллаев‎ —‎ Темурийлар тарихи давлат музейи директори‎
Д.Алимова‎ —‎ Фанлар академияси Тарих институти директори‎
Ж.Исмоилова‎ —‎ Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори‎
Т.Дўстаев‎ —‎ Ўзбекистон амалий санъат музейи директори‎
Э.Нуриддинов‎ —‎ Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими‎
М.Раҳимов‎ —‎ Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими‎
Қ.Ражапов‎ —‎ Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими‎
Р.Абдуллаев‎ —‎ Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими‎
С. Ахмедов‎ —‎ «Қатағон қурбонлари хотираси» музейининг экспозиция бўлими мудири‎
А.Икромжонов‎ —‎ Ўзбекистон халқ рассоми‎
О.Каримбобоева‎ —‎ «Медиартпресс» дизайнерлик фирмаси директори‎
Ҳ.Умаров‎ —‎ Ўзбекистон тарихи давлат музейи дизайнер рассоми‎