Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
СУД ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШДАН БЎЙИН ТОВЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧИҚИШИНИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАШ ҲАМДА СУД ДЕПАРТАМЕНТИ, ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ВА ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ ҚЎРИҚЛАШ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ИЛОВА
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни жорий этиш

III. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни олиб ташлаш

IV. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш КИТОБИ

2-ИЛОВА
Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги ТАЛАБНОМА

Ҳужжат кучини йўқотган 12.11.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 169-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 1-сон, 1-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2001 й., 9-10-сон, 169-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 8-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 1-сон, 1-модда) мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаган жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш (кейинги ўринларда — қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолияти моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда — Суд департаменти) ички ишлар ва Давлат чегарасини қўриқлаш органлари билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг 2015 йил 11 августдаги 1, 25, 81-сонли қарорига (рўйхат рақами 1997-1, 11.08.2015 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 434-модда)
қарорни 1-иловага мувофиқ қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш Китобига рўйхатга олади ва электрон маълумотлар базасига киритади;
қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) 2-иловага мувофиқ расмийлаштиради ва факс ёки ҳужжатли маълумотни тезкор жўнатиш имконини берадиган бошқа алоқа воситалари орқали ижро учун ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига (бошқармасига) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига, шунингдек, назорат ва ҳисобини юритиш учун Суд департаментига қарор рўйхатга олинган куннинг 18-00 дан кечиктирмасдан юборади. Қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ҳақидаги талабноманинг асл нусхаси юқоридаги органларга қарор рўйхатга олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан юборилади.
Суд департаментининг ҳудудий бошқармаси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида Қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорларни рўйхатга олиш китоби ва электрон маълумотлар базасига тегишли белги киритади ва эртаси кундан кечиктирмасдан бу ҳақда ушбу Низомнинг 11—13-бандларида кўрсатилган тартибда ички ишлар органларининг кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бошқармаси) ҳамда Давлат чегарасини қўриқлаш органларига қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш олиб ташланганлиги ҳақида хабардор қилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси