Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024 27.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1928
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи, 27.03.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1928
Кучга кириш санаси
06.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 05.06.2024
Ҳужжат 13.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АДВОКАТ СТАЖЁРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1928]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 3 июндаги 10-мҳ-сонли «Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3517, 04.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунининг 81-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 48-модда) мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А. Инанбабаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазири Р. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 27 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-мҳ-сон

Адлия вазирининг 2009 йил 27 мартдаги 79-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокат стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 2-сон, 48-модда) мувофиқ адвокат стажёрининг (бундан кейинги ўринларда стажёр деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Стажёр томонидан адвокат мақомига эга бўлишга тайёрланиш ва унинг касбий билимларини ҳамда кўникмаларини ҳосил қилиш стажировканинг асосий вазифасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Стажировка адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси, адвокатлар ҳайъати, юридик маслаҳатхонаси) ўталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий юридик маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси стажёр бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахс стажёр бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Стажёрнинг фаолият кўрсатишига раҳбарлик қиладиган адвокат (стажировка раҳбари) камида уч йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Стажировка ўталишини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс (бундан кейинги ўринларда талабгор деб юритилади) стажировкани қайси адвокатлик тузилмасида ўташ ниятида бўлса, ўша адвокатлик тузилмасига ариза билан мурожаат қилади. Талабгор стажировкани юридик маслаҳатхонада ўташ учун Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига (бундан кейинги ўринларда ҳудудий бошқарма деб юритилади) ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган шахсий варақа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таржимаи ҳол;
Олдинги таҳрирга қаранг.

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 8-мҳ-сонли (рўйхат рақами 1928-1, 06.01.2018 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/1928-1/0520-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган талабгорлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш (аввалги иш) жойидан тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор томонидан бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгор стажёрликка қабул қилинишидан олдин адвокатлик тузилмасида (ҳудудий бошқармада) суҳбатдан ўтади, бунда талабгор тайёргарлигининг умумий даражаси, уни стажёрликка қабул қилиш тўғрисида ариза беришга ундаган сабаблар аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Адвокатлик тузилмасининг (ҳудудий бошқармасининг) раҳбари суҳбат натижаларига кўра, талабгорни стажёрликка қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Стажёрликка қабул қилиш адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқармаси) раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади, стажировка раҳбари ҳам шу буйруқ билан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Стажёрнинг меҳнат шароитлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиладиган меҳнат шартномаси (контракт) билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳнат шартномаси (контракт) билан адвокатлик тузилмасининг (ҳудудий бошқармасининг), стажировка раҳбарининг ҳамда стажёрнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, стажёрнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби, иш режими, меҳнат шартномасининг (контрактнинг) амал қилиш муддати, уни тугатиш шартлари белгиланади, адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқармаси), стажировка раҳбари ва стажёр ўзаро муносабатларининг бошқа масалалари тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Стажёрнинг асосий иш жойи стажировка ўтаётган адвокатлик тузилмасидир. Стажёрнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Стажировкани ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Стажировка адвокатлик тузилмаси томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Стажировка камида уч ой давом этиши мумкин. Стажировканинг энг кўп муддати икки йилдир.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 12 декабрдаги 549-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1928-2, 12.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 10/18/1928-2/2305-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узоқ муддат (бетоблик, ҳарбий йиғинларга чақирилганлик ва шу кабилар билан боғлиқ ҳолда) ишда бўлмаган вақт стажировка муддатига қўшилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқармаси) томонидан стажёрга белгиланган намунадаги гувоҳнома берилади. Стажёрлар қаторидан чиқарилганида гувоҳнома адвокатлик тузилмасига (ҳудудий бошқармасига) қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Адвокатлик тузилмасида ҳар бир стажёрнинг шахсий иши юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Стажировка ўташи устидан назоратни адвокатлик тузилмасининг раҳбари амалга оширади. Адвокатлик тузилмасининг раҳбари стажировка ўташини таъминлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр томонидан стажировканинг якка тартибдаги режалари бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка раҳбари берган топшириқлар ва уларнинг стажёр томонидан бажарилиши акс эттириладиган стажёрнинг кундалиги юритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр томонидан аниқ ишлар бўйича қонунчилик ва суд амалиёти ўрганилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр томонидан адвокатлик тузилмасининг раҳбар органи олдида кейинчалик ўз вақтида рефератлар тайёрланиши ва ҳимоя қилиниши учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг касбий тайёргарлик бўйича машғулотларда иштирок этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг стажировка ўташи тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ҳисобот бериши устидан назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Стажёр ўз фаолиятини стажировка раҳбари берган алоҳида топшириқларни бажарган ҳолда унинг раҳбарлиги остида амалга оширади. Бунда стажировка раҳбари стажёрга зарур ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажёр адвокатлик фаолияти билан мустақил шуғулланишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стажировка раҳбари стажёр билан биргаликда адвокатлик тузилмасининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган ҳар чораклик стажировканинг якка тартибдаги режаларини тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажировканинг якка тартибдаги режасида стажёр томонидан бажариладиган иш мазмуни ва бажарилишнинг аниқ муддатлари, шунингдек, касб тайёргарлиги бўйича стажёр билан ўтказиладиган машғулотларнинг мазмуни ва муддатлари белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Стажёр стажировка ўташ даврида кундалик юритиб, унга стажировка раҳбарининг топшириқларини ва бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботни ёзиб боради. Кундалик ҳар ҳафтада стажировка раҳбари томонидан текширилади ва имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Стажировка даврида стажёр адвокатлик фаолиятининг барча йўналишларидаги соҳаларда касбий билимлар ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда стажировка раҳбари стажёрга зарур маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериши, ўрганиш учун зарур бўлган қонун ҳужжатлари ва суд амалиётини тавсия қилиши шарт. Стажёр қонун ҳужжатлари ва суд амалиётини ўрганиб бўлганидан кейин стажировка раҳбари томонидан у билан аниқ мавзулар бўйича суҳбат ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Стажировка даврида стажёр келгуси ишдаги ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқ ва процесснинг долзарброқ масалалари бўйича иккита реферат тайёрлайди. Тайёрланган рефератлар адвокатлик тузилмасининг раҳбар органи олдида кейинчалик ҳимоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи рефератни ҳимоя қилганидан кейин стажёр билимлар, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларининг асосий нормаларини ўзлаштириши ва ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс), адвокатга маслаҳат сўраб мурожаат қилган шахслар билан суҳбат олиб боришни билиши, шунингдек, суд, процесснинг бошқа иштирокчилари билан муомала қилиш тактикасини ўзлаштириши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи рефератни ҳимоя қилганидан кейин стажёр судларда ҳимоя қилиш тактикаси ва услубиёти бўйича билимларга эга бўлиши, тўғри ва асосланган нуқтаи назарни ишлаб чиқиши, иш бўйича мазмунли нутқ тайёрлаши ва сўзлашни билиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Стажёрга нисбатан Адвокатларнинг касб этикаси қоидалари ва адвокатлик сирини сақлашга доир талаблар татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Стажёрга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Стажёрнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртаси адвокатлик тузилмасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Стажёрнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Стажёр стажировкани ўташ даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмаси томонидан ташкил этиладиган амалий машғулотларда қатнашишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмасининг ишида иштирок этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмасида мавжуд бўлган ҳуқуқий маълумотлар базаларидан, махсус адабиётлардан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив материалларни туркумлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини умумлаштириш, стажировка раҳбарига топшириқларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўплаш билан шуғулланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка раҳбари билан биргаликда суд мажлисларида, тергов ҳаракатларида иштирок этишга, ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хатти-ҳаракатларни содир этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Стажёр стажировкани ўташ даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка раҳбарининг топшириқларини виждонан, ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик сирини сақлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатлик тузилмасининг меҳнат интизомига риоя этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларига мувофиқ стажёр бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Стажировка якунларини чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Стажёр стажировканинг барча якка тартибдаги режаларини бажариб бўлганидан кейин ёзма ҳисобот тайёрлайди, унда ўзи томонидан стажировканинг якка тартибдаги режаларни бажарилишининг якунлари акс эттирилиши керак. Ҳисобот стажировка раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари стажёрга муфассал тавсифнома тузади, унда унинг тайёргарлик даражаси, стажировка давомида у томонидан касбга доир олинган амалий ва назарий билимлари ҳамда кўникмалари, топшириқларни бажаришида ва коллективнинг жамоат ҳаётида иштирокининг фаоллиги, шунингдек, стажёрни малака имтиҳонини топширишга кириши тўғрисидаги тавсияси акс эттирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Стажёрга тавсифнома адвокатлик тузилмаси раҳбарининг имзоси ва тузилманинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Стажёр билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинади, стажёр эса адвокатлик тузилмасидан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрнинг стажёрлар қаторидан чиқариш тўғрисидаги аризасига биноан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр томонидан адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр ўз вазифаларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрни судланганлиги олиб ташланмаган ёки судланганлик ҳолати тугалланмаганликни келиб чиқишига олиб келадиган жиноят содир этганликда айбдор деб топилганлиги тўғрисидаги суднинг ҳукми қонуний кучга кирганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёрликка кираётганда талабгор томонидан ўзи ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажёр Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стажировка ўташнинг энг охирги муддати тугаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси (контракт) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам бекор қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Адвокатлик тузилмалари белгиланган тартибда тегишли ҳудудий бошқармаларга стажировка билан боғлиқ статистик маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистик маълумотларни тўплаш ва ўрганиш якунлари бўйича ҳудудий бошқармалар адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари, адвокатлар ҳайъатлари учун стажировка ўташга энг кам миқдорда иш ўринларини белгилаши мумкин. Ҳудудий бошқармалар юридик маслаҳатхоналарида стажировка ўташ учун зарур миқдорда иш ўринлари яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Низомни бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адвокатлар палатасининг раиси Т. САЙИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 152-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/1928-1/0520-сон, 13.12.2018 й., 10/18/1928-2/2305-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)