Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЛМИЙ ХОДИМЛАР МЕҲНАТИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Илмий ходимларнинг илмий тадқиқотларни ишлаб чиқишга ва олинган натижаларни амалиётга жорий этишга қўшган илмий ва меҳнат ҳиссасига қараб уларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда илмий-техника дастурларини бажарувчи бошқа вазирликлар ва идоралар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, ташкилотлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзларига илмий-тадқиқот ишланмаларини бажариш учун ажратиладиган бюджет маблағларини ҳисоблаш ва тақсимлашда илмий ва раҳбар ходимлар базавий лавозим маошларининг ушбу қарор билан тасдиқланган миқдорларига қатъий амал қилсинлар;
илмий ходимларни моддий рағбатлантиришни, шу жумладан иқтисодиёт тармоқларида илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш самарадорлигини ошириш, бюджет маблағларини тежаш ва хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга оширишдан олинадиган бюджетдан ташқари даромадларни кўпайтириш ҳисобига янада кучайтириш бўйича тизимли асосда чора-тадбирлар кўрсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда илмий-техника дастурларини бажарувчи ташкилотлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 5 фоизи миқдорида илмий ходимларни моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:
ташкил этилаётган жамғармалар маблағлари ҳисобига алоҳида ўрнак кўрсатган, илмий-техника дастурларини амалга оширишга аниқ меҳнат ва илмий ҳисса қўшган илмий ходимлар моддий рағбатлантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
илмий ходимларни моддий рағбатлантириш улар учун йилига 2 тадан 5 тагача базавий лавозим маошлари миқдорида бирйўла тўланадиган мукофотлар белгилаш йўли билан Илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳузуридаги илмий кенгаш қарорларига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Илмий ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқласинлар, унда илмий ходимларни мукофотлашнинг илмий-техника дастурларини ишлаб чиқишга, шунингдек тадқиқотлар натижаларидан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга улар қўшган аниқ ҳисса даражасини ҳисобга оладиган асосий мезонлар белгиланишини назарда тутсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 18 август,
233-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари
миқдорлари
| Т/р | Лавозимларнинг номи | Базавий лавозим маошларининг миқдори, сўм |
| 1. | Институт директори | |
| профессор | 416 030 | |
| фан доктори | 399 129 | |
| фан номзоди | 382 319 | |
| 2. | Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори | |
| профессор | 382 319 | |
| фан доктори | 368 736 | |
| фан номзоди | 352 239 | |
| 3. | Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири | |
| фан доктори ёки профессор | 368 736 | |
| катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди | 352 239 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди | 338 747 | |
| 4. | Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари | |
| фан доктори ёки профессор | 352 239 | |
| катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди | 338 747 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди | 325 181 | |
| 5. | Бош илмий ходим | |
| профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори | 352 239 | |
| катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори | 338 747 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори | 325 181 | |
| 6. | Етакчи илмий ходим | |
| илмий унвонга эга бўлган фан доктори | 338 747 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори | 325 181 | |
| илмий унвонга эга бўлган фан номзоди | 309 132 | |
| 7. | Катта илмий ходим | |
| илмий унвонга эга бўлган фан номзоди | 309 132 | |
| илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди | 293 266 | |
| илмий даражага эга бўлмаган | 277 754 | |
| 8. | Кичик илмий ходим | |
| фан номзоди | 293 266 | |
| илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) | 277 754 | |
| илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) | 262 371 | |
| 9. | Тажриба орттирувчи тадқиқотчи | 231 492 |
Изоҳлар:
Институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг илмий даражага эга бўлмаган директорига базавий лавозим маоши фан номзоди даражасида белгиланади.
Профессор илмий унвони бўлган фан номзоди илмий даражасига эга бўлган бош ва етакчи илмий ходимларга маош катта илмий ходим унвонига эга бўлган фан докторининг базавий лавозим маоши даражасида белгиланади.
Профессор илмий унвонига эга бўлган бош ва етакчи илмий ходимларга маош катта илмий ходим унвонига эга бўлмаган фан докторининг базавий лавозим маоши даражасида белгиланади.
Илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлимлари) мудирлари ўринбосарларига базавий лавозим маоши уларга берилган илмий даражаларга ва унвонларга мувофиқ илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлимлари) мудирлари маошига нисбатан 5 фоизга камайтирилган миқдорда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида лойиҳалар раҳбарлари лавозимлари ёки шунга ўхшаш лавозимлар назарда тутилган ҳолларда ушбу лавозимларга бўлимлар мудирларининг базавий лавозим маошлари белгиланади.
Илмий-тадқиқот ишланмаларини амалга оширишга харажатлар қиймати калькуляциясини шакллантиришда илмий ва раҳбар ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорига мувофиқ 2009 йил 1 январдан бошлаб базавий лавозим маошларининг тасдиқланадиган миқдорлари асосида ҳисоблаб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисидаги Фармонлари қабул қилиниши муносабати билан базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисидаги қарори чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда, 43-сон, 459-модда; 2012 й., 1-сон, 10-модда, 37-сон, 432-модда; 2013 й., 6-сон, 76-модда; 2014 й., 2-сон, 29-модда, 38-сон, 486-модда, 52-сон, 644-модда; 2015 й., 41-сон, 530-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2018 й., 10/18/2974/0800-сон, 16.08.2018 й., 09/18/662/1764-сон, 18.01.2019 й., 10/19/3122/2503-сон, 03.10.2019 й., 10/19/3186/3847-сон; 02.11.2020 й., 10/20/3284/1447-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)