Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 11.03.2009 йилдаги ПҚ-1071-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КИМЁ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА ЯНГИ ТУРДАГИ КИМЁ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЎЗЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ва ички бозорларда рақобатбардош янги турдаги юқори сифатли кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни жадаллаштириш, шу асосда республиканинг кимё саноати корхоналарини янада барқарор ривожлантириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари томонидан 2009 — 2011 йилларда ташқи ва ички бозорларда харидоргир бўлган янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича 1-иловага* мувофиқ инвестиция лойиҳалари тайёрланган ва аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кимё саноатида лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш учун қуйидагилар ижрога қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрлари 3-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК, 2-иловада* кўрсатилган корхона ва идоралар раҳбарлари зиммасига тасдиқланган дастурий тадбирлар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳамда янги турдаги кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш белгиланган муддатларда ўзлаштирилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзкимёсаноат» ДАК:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда белгиланган тартибда 1-иловага* киритилган лойиҳаларнинг лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлари жадал ишлаб чиқилишини, келишиб олиниши ва тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор — «МАХАМ Соrр. S.А.U.» (Испания) компанияси инвестиция мажбуриятларини бажариши ҳисобига иш лойиҳаси асосида 2010 йилнинг биринчи ярмида зичлиги паст аммоний нитратини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши якунланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан синтетик кир ювиш воситалари ишлаб чиқариш корхонасини қуриш бўйича хорижий ҳамкорни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Лойиҳалар амалга оширилишини тезлаштириш учун 2009 йилнинг 31 декабригача 1-иловага* киритилган кимё маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш бўйича объектлар қурилишини айни вақтда лойиҳалаштириш билан биргаликда олиб борилишига истисно тариқасида рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 1-иловага* киритилган кимё маҳсулотларининг янги турларини ўзлаштираётган «Ўзкимёсаноат» ДАК корхоналари лойиҳаларни амалга ошириш даврида, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ олиб келинадиган ускуналар, хом ашё ва материаллар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги 1 ва 2-иловаларга* киритилган лойиҳалар ва дастурий тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳар ой Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамаси мазкур Қарор билан тасдиқланган Кимё саноати корхоналари қурилишини жадаллаштириш ва янги турдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар Дастури амалга оширилишининг боришини мунтазам равишда ўз йиғилишларида кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 11 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1071-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 3-сон, 103-модда)