Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
ПИШГАН ҒИШТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАР ТОМОНИДАН СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 24 июлда 1985-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 16 майдаги 48, 2017-20-сонли «Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1985-2, 23.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июль,
73-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 22 июль,
2009-23-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 22 июлдаги 73, 2009-23-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 3-бандига мувофиқ пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартибини белгилайди.
I.УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2009 йилнинг 1 июлидан 2012 йилнинг 1 январига қадар махсус печлардан (айланма, туннелсимон ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинадилар:
а) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
б) қўшилган қиймат солиғи;
в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
г) сув ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ;
д) мол-мулк солиғи;
е) ер солиғи;
ж) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
з) ягона солиқ тўлови;
и) товарларни реализация қилиш ҳажмидан ҳисоблаб чиқариладиган давлат мақсадли жамғармаларга ва бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб махсус печлардан фойдаланган ҳолда пишган ғишт ишлаб чиқарувчи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлаш мажбурияти сақланган ҳолда ягона солиқ тўловига ўтиш ҳуқуқи берилади.
3. Солиқ имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2005 йил, 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.
II. ИМТИЁЗ ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ
4. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури — замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Корхоналар давлат солиқ хизмат органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларга ва бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисида ёзма хабарномани ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этадилар. Хабарномага махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошириш билан бирга бошқа фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни қонун ҳужжатларда назарда тутилган тартибда тўлашлари лозим.
7. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялардан фойдаланишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг хулосасини илова қиладилар. Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. 2012 йилнинг 1 январидан кейин ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялар, улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб тақдим этилади.
III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
9. Солиқ имтиёзлари ва преференцияларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
10. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.
«Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи Ш.МАХМУДОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 21 июль
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
ХУЛОСА | |||
Ушбу билан ________________________________манзил бўйича жойлашган | |||
| ________________________________________ ____ йил «__» _________дан | |||
|
(корхонанинг тўлиқ номи) |
| | |
| бошлаб, махсус печлардан____________________________________________ | |||
| |
(печнинг номи ва тури) | ||
|
фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришни амалга ошираётганлигини тасдиқлаймиз. | |||
|
|
| _______________ | |
| | | |
(имзо, Ф.И.Ш) |
| | |
М.Ў |
|
Пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 350-модда; 2011 й., 7-8-сон, 69-модда)