24.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1985
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 24.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1985
Кучга кириш санаси
03.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 29.05.2017
 LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2009 йилнинг 1 июлидан 2012 йилнинг 1 январига қадар махсус печлардан (айланма, туннелсимон ва бошқалар) фойдаланган ҳолда, замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод қилинадилар:
4. Ушбу Низомнинг 1-бандида кўрсатилган имтиёзлар асосий фаолият тури — замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқаришга:
5. Корхоналар давлат солиқ хизмати органларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 19 июндаги ПҚ-1134-сон «Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига ва Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномани ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда тақдим этадилар. Хабарномага махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхона эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосаси илова қилинади.
7. Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялардан фойдаланишда микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарномага корхона махсус печлардан фойдаланган ҳолда замонавий энергия тежайдиган технологиялар асосида пишган ғишт ишлаб чиқарувчи эканлигини тасдиқловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг тегишли ҳудудий органининг ёки Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг хулосасини илова қиладилар. Ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси назарда тутилган муддатларда тақдим этилади.
8. 2012 йилнинг 1 январидан кейин ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган преференциялар, улар давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб тақдим этилади.