Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021 27.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1986
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 27.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1986
Кучга кириш санаси
06.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
Ҳужжат 16.02.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЎЛОВ ТЕРМИНАЛЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ ВА АҲОЛИ БИЛАН ПУЛ ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА УЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 27 июлда 1986-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 10 мартдаги 28/17-сонли ва Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 1 мартдаги 2021-08-сонли ««Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1986-4, 03.04.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 258-модда) 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-20-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 20 июндаги 18/1, 2009-20-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли «Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 181-модда), 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли «Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 309-модда) қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 майдаги 147-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 22-сон, 258-модда), 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 94-модда) қарорларига мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк пластик карточкаси — унинг эгасига банк ҳисобварағи бўйича операцияларни, шу жумладан ҳисобварақ орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни (тўловларни) амалга ошириш ва ундан нақд пул маблағларини олиш имконини берувчи электрон тўлов воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари — мулкчилик шаклларидан, сотув ҳажмидан, иншоотнинг ўлчамидан ва ҳоказолардан қатъи назар, товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишга мўлжалланган (мослаштирилган) жой ёки иншоот;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо картаси — банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминали, инфокиоск (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тўлов-маълумот терминали) ва банкомат орқали нақд ёки нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш учун уларга ўрнатиладиган, амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги транзакцияларни инкассация қилингунга қадар жамлаб борувчи, шу билан бир вақтда стоп-лист рўйхатидаги сўмли банк пластик карточкалари рўйхатини ўзида сақловчи микропроцессорли пластик карта;
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 мартдаги 5/2, 2013-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1986-2, 01.04.2013 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 187-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
слип — банк пластик карточкасидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганлигини тасдиқловчи ва ўзида операция суммаси, тури, санаси, шунингдек банк пластик карточкасини ҳамда ушбу слипни шакллантирган терминални идентификация қилиш имконини берувчи ахборотларни акс эттирувчи терминал квитанцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов терминали — товарлар (ишлар, хизматлар) учун тўловларни банк пластик карточкаси орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш имкониятини берувчи ва бажарилган операциялар бўйича слипларни шакллантирувчи қурилма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини тўлов терминаллари билан жиҳозлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи қуйидаги чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим*:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*назорат-касса машиналарини қўлламаган тарзда, қонунчиликка мувофиқ аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган объектларни истисно қилган ҳолда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация ва темир йўллар патталарини сотиш кассалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автовокзал ва автостанциялар кассалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхоналар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ташкилотлари (микрокредит ташкилотлари, ломбардлар), суғурта ташкилотлари ва молия бозорининг бошқа субъектлари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 мартдаги 5/2, 2013-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1986-2, 01.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 187-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун савдо шохобчалари, шу жумладан дорихоналар (эгаллаб турган майдони ўлчамидан қатъи назар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий овқатланиш объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой коммунал, шунингдек телефон алоқа хизматлари, шу жумладан уяли алоқа телефонлари хизматлари учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш шохобчалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа бўлимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший хизмат кўрсатиш ҳамда маданий-оммавий ва томоша тадбирлари ўтказиладиган объектлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 11 майдаги 18/1, 2010-23-сон қарори (рўйхат рақами 1986-1, 09.06.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 190-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари ўз савдо ва хизмат кўрсатиш объектига ўрнатиш учун тўлов терминалларини ажратиш бўйича ёки ўзида мавжуд бўлган тўлов терминалларига дастурий таъминотни ўрнатиш (банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланиш) юзасидан хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 февралдаги 310-В-3, 2015-6-сонли қарори (рўйхат рақами 1986-3, 11.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 76-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мурожаатлар ушбу Низомнинг 2-бандида келтирилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарлари томонидан тижорат банкларида талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағини очган кундан бошлаб ёки тўлов терминали мажбурий ўрнатилиши лозим бўлган ҳолатлар вужудга келган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида юборилиши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 февралдаги 310-В-3, 2015-6-сонли қарори (рўйхат рақами 1986-3, 11.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 76-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тижорат банклари тўлов терминалини ажратиш бўйича мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида тўлов терминалларини ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг ўзларида мавжуд бўлган тўлов терминалига дастурий таъминотни ўрнатиш юзасидан қилинган мурожаатлар бир ҳафта муддат ичида кўриб чиқилади ва уларга тегишли дастурий таъминотлар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов терминаллари билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тижорат банклари савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тўлов терминалларини ижарага бериши ёки уларни сотиб олиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит ажратиши ёхуд улар билан лизинг шартномаси тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айланма маблағлар тақчиллигига дуч келаётган чакана савдо ва хизматлар соҳаси ташкилотларининг тўловларни банк пластик карточкалари орқали қабул қилиш бўйича тўлов терминаллари сотиб олиши учун тижорат банклари ўз мижозларининг сўровлари бўйича имтиёзли кредитлар (Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи ставкаси бўйича) бериш чора-тадбирларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда тўлов терминалларидан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўлов терминаллари ўрнатилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг сотувчи-ходимлари тўлов терминалларидан фойдаланиш тартибини билиши лозим. Савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари сотувчи-ходимни тўлов терминалларидан фойдаланиш тартиби билан таништириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига хизмат кўрсатувчи тижорат банки тўлов терминалларидан фойдаланиш юзасидан уларга тушунтириш беради ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари билан тўлов терминалидан фойдаланиш бўйича шартнома (битим) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарлари тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини ҳамда объектларда «Ўзкарт» банклараро чакана тўлов тизими шартли белгиси бўлишини таъминлашлари шарт.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 мартдаги 5/2, 2013-18-сонли қарори (рўйхат рақами 1986-2, 01.04.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 187-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов терминали техник ёки дастурий носоз ҳолатга келиб қолганда, савдо ва хизмат кўрсатиш объекти раҳбари бу ҳақда бир кундан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши шарт.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 6 февралдаги 310-В-3, 2015-6-сонли қарори (рўйхат рақами 1986-3, 11.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 76-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари раҳбарлари ўн кун муддат ичида тўлов терминалларини соз ҳолатга келтириш чораларини кўришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат кўрсатувчи тижорат банки савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан тўлов терминалларини асоссиз равишда олиб қўйишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини тўхтатган ҳолларда, бир иш кунидан кечиктирмасдан тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини берган тижорат банкларига банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимдан ўзларини чиқариш учун мурожаат қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари бир иш куни ичида тўлов терминали савдо карталаридаги маблағларнинг тўлиқ инкассациясини амалга ошириб, барча маблағларни мижознинг асосий депозит ҳисобварағига ўтказади ҳамда тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимдан чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолиятини тўхтатган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини ижарага берган тижорат банкига қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга оширувчи тизимга уланган тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланиш учун берилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларига тегишли бўлган (тизимга уланган) тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини бошқа хўжалик юритувчи субъектларга фойдаланиш учун берган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 2 мартдаги 5/2, 2013-18-сонли қарорига (рўйхат рақами 1986-2, 01.04.2013 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 187-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг сотувчи-ходимлари томонидан тўлов терминалларидан фойдаланишни билмаслик сабаби билан банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилмаслик ҳолати савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари сотувчи-ходимлари (масъул шахслар) томонидан тўлов терминалининг носозлиги баҳона қилиниб, банк пластик карточкалари орқали тўловлар қабул қилинмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Банк пластик карточкалари орқали тўловлар амалга оширилганда товарлар (ишлар, хизматлар) нархлари асоссиз равишда оширилишига йўл қўйилмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низомнинг 2-бандида келтирилган савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ҳамда улардан фойдаланиш талабларига риоя этилмаганлиги назорат-касса машиналарини ўрнатиш ҳамда фойдаланиш тартиби, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади, шунингдек улар зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича тўлов терминалларининг мавжудлиги ва улардан мажбурий равишда фойдаланиш устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 351-модда; 2010 й., 23-сон, 190-модда; 2013 й., 14-сон, 187-модда; 2015 й., 6-сон, 76-модда)