Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУРИН ПОЛИТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида Турин политехника университетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 27 апрелдаги ПҚ-1106-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 24 нафар бўлган ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Университет ректорига муассислар билан келишган ҳолда, зарурият бўлса, бошқарув ходимларининг тасдиқланган умумий сони доирасида Университет ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Қосимов ва У.У.Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 июль,
211-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 июлдаги 211-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 30-31-сон, 346-модда)