Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.07.2009 йилдаги 191-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ СЕЙСМОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИНГ СЕЙСМОЛОГИЯ СТАНЦИЯЛАРИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикасининг энг муҳим ҳаёт таъминоти тизимлари ва коммуникацияларида табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек Фанлар академияси Сейсмология институтининг сейсмик станциялари комплексининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 2009-2010 йилларда сейсмик хавф мониторинги тизимини реконструкция қилиш ва ривожлантириш давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмик станциялар комплексини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи функцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугалланган объектларни тасдиқланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатъий мувофиқ қабул қилиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ тендер асосида сейсмик станцияларни қўшимча равишда жиҳозлаш учун замонавий илмий-техник асбоб-ускуналар сотиб олиш амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси белгиланган тартибда лойиҳа ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, улар экспертизадан ўтказилишини ҳамда Давлат дастурига киритилган сейсмик станцияларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектлари бўйича пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танлов савдолари ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Давлат дастурига киритилган объектларни тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, шунингдек тендер савдолари натижалари бўйича илмий-техник асбоб-ускуналар сотиб олиш учун маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2010 йилги Давлат бюджети ва Инвестиция дастурини шакллантиришда, зарурият бўлганда, Фанлар академиясининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Давлат дастури амалга оширилишини тугаллаш учун бюджет маблағлари ва капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Давлат дастурини амалга ошириш учун ажратилаётган маблағлар мақсадли ва асосли сарфланиши устидан доимий назоратни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда минтақаларда янги сейсмик станциялар қуриш учун ер участкалари ажратилишини ва техник шартлар берилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Фанлар академиясининг Сейсмология институти буюртманомалари бўйича сейсмик станцияларни, тегишли равишда, узлуксиз электр таъминоти ва телекоммуникациялар тармоқларига кириш учун зарур алоқа каналлари билан таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Қосимов ва Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191-сон