01.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1978
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 01.07.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1978
Кучга кириш санаси
11.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДОРИХОНАЛАР ХОДИМЛАРИ УЧУН МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1978]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дорихоналар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26/Б-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 2 июндаги 26/Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихоналар ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар дорихоналар ходимлари меҳнатини муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча дорихоналар ходимлари (бундан кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) томонидан қўлланилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дорихоналарда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назорати, бунга махсус ваколат берилган давлат идоралари томонидан, жамоатчилик назорати эса, меҳнат жамоалари ва касаба уюшмалари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хавфсизликнинг умумий талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган дорихонада меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур дорихонада фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дорихоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ходимларга йўл-йўриқлар бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда касбий-техник тайёргарликдан ўтган бўлишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Касбий танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Дорихоналарда ишга қабул қилишда касбий танлов талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Дорихона иш берувчиси касблар ва мутахассисликлар бўйича касбий танловни ташкиллаштириши ҳамда амалга ошириши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Дорихоналарга тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган шахсларни қабул қилиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Дорихоналардаги хавфли ва зарарли омиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дорихоналарда шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда хавфли ва зарарли омилларнинг ҳамда ушбу омиллар таъсирини камайтириш ёки уларни тўлиқ бартараф этиш тадбирларининг рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дорихоналарда ходимларга хавфли ва зарарли омилларнинг қуйидаги гуруҳлари таъсир этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жисмоний хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли босим билан ишлайдиган жиҳоз (автоклав);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиҳозлар ва материалларнинг ҳарорати юқори бўлган юзаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш зонасининг ҳарорати юқори бўлган ҳавоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намлик даражаси юқори бўлган ҳаво;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ёруғлик мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кимёвий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш йўллари ва тери қопламаси орқали таъсир этувчи зарарли суюқ, қаттиқ, буғсимон моддалар ва аэрозоллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нафас олиш йўллари, тери қопламаси ва кўзга таъсир этувчи суюқ, қаттиқ ва буғсимон моддалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) психофизиологик зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сезги органларининг ҳаддан ташқари зўриқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни ҳамиша бир хиллиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёки янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ходимлар соғлиғини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дорихоналар ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Дорихона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсияларнинг бажарилиши учун жавобгарлик дорихона раҳбари зиммасига юкланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ходимларни соғлиғи туфайли уларни рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Дорихоналарда санитария ва гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дорихоналар қуйидаги санитария режими қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналарда рухсат этилган ҳарорат, нисбий намлик ва ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги иш жойларидаги ортиқча иссиқлик, бажарилаётган ишнинг оғирлик даражасига кўра тоифаси, йил мавсуми ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоналарнинг электр ёруғлиги ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр токининг одамга таъсир этишини олдини олиш бўйича хавфсизлик талаблари ГОСТ 12.1.019-86 ССБТ «Электрхавфсизлик. Умумий талаблар»га жавоб бериши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-§. Дорихоналарда ёнғин хавфсизлиги талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Музлаб қолган иситиш, водопровод ва оқова сувлари қувурларини очиқ олов билан иситиш тақиқланади. Бунинг учун иссиқ сув, буғ ёки иссиқ қумдан фойдаланиш лозим.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Дорихона хоналарини очиқ алангали газ жиҳозлари ёки очиқ спиралли электр иситиш жиҳозлари билан иситишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Узоқ туман ва ҳудудларнинг марказлаштирилган иситиш тизими бўлмаган жойлардаги дорихоналарнинг биноларида печка ёқиб иситишга йўл қўйилади. Бунда хоналарни дарчалар орқали шамоллатиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ёнғин ёки фавқулодда ҳодисалар содир бўлганда инсонларни ва моддий бойликларни қутқариш бўйича режа ишлаб чиқилиб, кўринарли жойларга ўрнатиб қўйиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Бирламчи ёнғин ўчириш воситаларига олиб борадиган йўллар, йўлаклар, зиналар ва бошқа қутқариш йўлларини ҳар хил буюмлар билан тўсиб қўйиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дорихоналар қўриқлаш ва ёнғинни зудликда сезувчи ҳамда хабар берувчи мосламалар билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Бинолар, иншоотлар ва сув манбаларига олиб борувчи йўллар, ўтиш йўллари ва кириш йўлларини ҳамиша соз ҳолатда тутиш ва уларнинг олдини тўсиб қўймаслик керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ёнувчан материалларни бинолар орасидаги ёнғинга қарши оралиқларда сақлаш, ёндош бинолар қуриш, шунингдек дорихоналар ҳудудида ёнғин хавфсизлигига тегишли оралиқлар қолдирмасдан иморатлар қуриш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Дорихоналарнинг бинолари ёнғин ўчириш учун сув билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Қутқариш йўлларининг ҳамма эшиклари бинодан чиқиш йўналишида бемалол очилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Эшикларни тез очишни таъминлаш мақсадида дорихоналарда албатта чиқиш йўлларининг сонига мувофиқ рақамли биркалар осилган иккита махсус калитлар тўплами (фақат эвакуация чиқиш эшикларининг) бўлиши керак. Калитларнинг бир тўплами навбатчида, иккинчиси эса дорихоналарнинг барча хизматчи ходимларига маълум бўлган жойда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қутқариш йўлларининг эшикларини михлаб ташлаш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Дорихоналарда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича жавобгарлик унинг раҳбарларидан бирининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Дорихона маъмуриятининг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин юз берганда бажариладиган, шу жумладан одамларни қутқариш бўйича ходимларнинг мажбуриятларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Янги ишга кираётган шахслар ёнғин хавфсизлиги тадбирларига амал қилишнинг йўл-йўриғидан ўтишлари ва ёнғинни бартараф этиш учун объектда мавжуд бўлган бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланишни билишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Дорихона ҳудудида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ва сақлаш хоналарида ёнғинни ўчириш воситалари ва ускуналари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бирламчи ёнғин ўчириш асбобларидан ёнғин ўчириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Дорихоналарда ёнғин содир бўлганда, раҳбар ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларини кучли таъсир кўрсатадиган, ёнғин чиқарадиган ва портлайдиган дори воситаларининг мавжудлиги ва сақлаш жойлари тўғрисида хабардор қилиб қўйиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Дорихонанинг ҳар бир ходими ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билиши ва уларга қатъиян амал қилиши, ёнғин содир бўлганда эса ёнғин ўчириш ва одамларни қутқариш учун унга боғлиқ бўлган барча чора-тадбирларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Дорихоналарнинг ишлаб чиқариш хоналарида чекиш ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қайнатгич, сув иситгич ва титанларни фақат ошхона ёки бунинг учун махсус мослаштирилган хоналарга қўйиш ва ўрнатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-§. Маиший ва қўшимча хоналарга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Дорихоналарда ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ва СанҚваМ 0152-04 «Дорихона ва дори воситалари сақланадиган омборхоналарни тузилиши, жиҳозланиши ва ишлатилиши» талабларига мувофиқ қуйидаги маиший ва қўшимча хоналар бўлиши керак:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг иш ва шахсий кийимлари учун алоҳида шкафлар билан жиҳозланган кийиниш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхона (қўл ювиш жиҳози билан);

ювиниш хонаси (душхона);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни овқатланиш ва дам олиш хонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тайёр дори воситаларини сотиш билан фаолият кўрсатувчи дорихоналарда СанҚваМ 0243-07 «Тайёр дори воситалари ва тиббий буюмлар билан савдо қиладиган дорихоналар»га мувофиқ қуйидаги маиший ва қўшимча хоналари бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳожатхона (қўл ювиш жиҳози билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни овқатланиш ва кийиниш хонаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Маиший ва қўшимча биноларни лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Кийиниш хоналари ва душхоналарнинг ўлчамлари, бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва шу кабилар қурилмаларнинг сони ишловчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва зарарсизлантирувчи моддалар (хлорамин, хлорли оҳак ва бошқалар) билан тозаланиб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-§. Дорихона хоналарида хавфсизлик талаблари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Дорихоналарнинг бинолари, ишлаб чиқариш, сақлаш ва савдо хоналарининг сони, майдон ўлчамлари, жойлашиши ҳамда жиҳозланиши СанҚваМ 0152-04 «Дорихона ва дори воситалари сақланадиган омборхоналарни тузилиши, жиҳозланиши ва ишлатилиши», ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари», ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» ва ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Дорихоналар хоналарининг деразалари офтоб таъсирига қарши қурилмалар (жалюзи ва бошқалар) билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Жиҳозлар ахлат ва чанглардан тозалаш учун қулай ҳамда ходимлар бемалол ўтадиган қилиб жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ходимларни савдо бўлимидаги иш жойлари инфекциялардан сақлайдиган ойнали мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ходимлар ўткир юқумли касалликлар кўпайган вақтларда докадан ниқоб тақиб юришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Дорихоналар хоналари ҳар куни зарарсизлантирувчи моддалар билан тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Қўл ювиш жиҳози ва ҳожатхоналарда ҳар куни тозалаш ва зарарсизлантириш ишлари олиб борилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ҳар бир сменанинг иши тугагач, иш столлари совунли иссиқ сув билан ювилиши, эрталабки смена иш бошлашдан олдин эса тоза нам латта билан артилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Поллар зарурат бўйича, лекин ҳар куни камида бир марта ювилиб тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ҳаво ҳароратини текшириб туриш учун дорихонанинг дори воситаларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш хоналарида термометрлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Бир хонанинг ўзида ҳам люминесцент, ҳам чўғланма чироқларни биргаликда ишлатиш тавсия этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-§. Дори воситаларини тайёрлаш хоналарида хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Дори воситаларини тайёрлаш хоналарида овқатланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Дорихоналарнинг ишлаб чиқариш хоналари дорихонанинг бошқа хоналаридан ажратилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Девор ва шипларнинг юзаси намли тозалаш ишларини ўтказиш ва хоналарни зарарсизлантиришга имкон берадиган даражада силлиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Дори воситаларини тайёрлаш хоналарининг деворлари ва асбоб-ускуналари очиқ рангга бўялган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Дори воситаларини тайёрлаш хоналарига кириш жойларини полида зарарсизлантирувчи моддалар эритмасига солиб олинган резина гиламча бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ассистент хоналарида совуқ ва иссиқ сув уланган қўл ювиш жиҳози бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Асептика блокида ҳавонинг тозаланиши учун хонадаги 1 м3 ҳавога 3 вт ҳисобидан келиб чиқиб, бактерицид чироқлар ўрнатилган бўлиши керак. Экранлаштирилмаган бактерицид чироқлар иш бошланмасдан 1-2 соат олдин, одамлар бўлмаган вақтда ёқиб қўйилади. Одамлар ишлаётган вақтда хоналардаги 1 м3 ҳавога 1 вт ҳисобидан келиб чиқиб, 1,8 — 2,0 метр баландликда ўрнатилган экранлаштирилган бактерицид чироқлардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экранлаштирилмаган бактерицид чироқлардан фойдаланилганда, уларнинг электр улагичлари хонага кириш жойида ўрнатилган «кирилмасин» ёзуви бўлган ёруғлик сигнали билан бирга ёқиладиган қилиб уланади. Тайёр дори воситаларини сотиш билан шуғулланадиган дорихоналарда кварц чироқларидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Дорихоналарда ишлатиладиган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Умумий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни ишлатишда, унинг техник паспортида келтирилган талабларга амал қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Барча электр жиҳозлари ва электр ускуналарнинг металл қутилари ерда ўрнатилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Электр жиҳозлари ва электр ускуналарининг ишлаши мунтазам равишда текшириб турилиши керак. Носоз электр жиҳозлари ва электр ускуналарда ишлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун электр плиткалар ва бошқа иситиш жиҳозлари асбест ёки бошқа иссиқликни тутиб турадиган материалга ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни тозалаш, созлаш ва таъмирлаш ишлари уларнинг электр тармоғидан ўчириб қўйиш орқали амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Электр тармоқлари ва электр жиҳозларидан фойдаланилган пайтда электр узатгичларни михларга илиб қўйиш, уларнинг устидан гулқоғоз ёпиштириш, ҳимоя қобиғи бузилган электр ўтказгичларни ишлатиш, қўлда ясалган ҳимоя воситаларини ишлатиш, шунингдек электр чироқларни қоғоз ёки мато билан ўраш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Рефрактометрдан фойдаланаётганда кўз толиқиши ва кўриш қобилияти бузилишининг олдини олиш мақсадида ушбу жиҳоз учун назарда тутилган кўриш майдонининг тўғри ёритилишини таъминлаш зарур. Бунда, ишламаётган кўзни юммаслик, навбатма-навбат бир у, бир бу кўз билан ишлаш ва кўз толиққанда танаффус қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Аналитик тарозилар олдида ҳамиша маҳаллий ёритгич бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Шиша идиш билан ишлаш вақтида эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Иссиққа бардош бермайдиган совуқ шиша ёки чинни идишга иссиқ суюқликни қуйиш мумкин эмаслигини ёдда тутиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Синган ўлчов ва бошқа шиша идишларидан фойдаланиш мумкин эмас. Синган шишани дарҳол йиғиштириб олиш ва бошқа ахлатлардан алоҳида сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Қуритиш шкафини ишлатишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Қуритиш шкафи билан ишлаганда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
термометрсиз ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шкафни ишлатаётганда мунтазам равишда назоратсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шкафга тез алангаланадиган моддаларни қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Дистилляторни ишлатишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Дорихоналарда сув ҳайдаш махсус ажратилган, деворлари мой бўёқ билан бўялган ёки сирланган плита (кафель) лар билан қопланган хоналарда ўтказилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Дистилляторни ишлатишга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқдан ўтган ходимлар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Дистиллятор алоҳида хонага ўрнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Дистиллятор электр тармоғига автомат ўчиргич орқали уланади, уни тўғридан-тўғри штепсель розеткасига улаш ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Дистиллятор электр тармоғига эгилувчан резина кабель орқали уланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Дистилляторнинг металл корпуси ерга уланган бўлиши шарт. Ерга улаш махсус ўрнатилган «ерга улаш контури» га мустаҳкам симлар билан механик улаб бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Дистилляторни ҳамма тарафдан бошқарадиган қилиб ўрнатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Дистилляторни ёқишдан олдин қуйидаги ишлар бажарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилманинг герметиклигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дистилланган сувни йиғадиган шиша идишларнинг бутунлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шиша идишни ниппелдан паст қилиб ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ниппелга резина трубка кийдириб, трубкани эгмасдан шиша идишга тушириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оқова сувларга чиқариб юбориладиган сув оқадиган трубкага резина шланг улаш;
(82-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилмага сув очаётганда ортиқча сув тошиб кетмайдиган қилиб жўмракни тўғрилаб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилмага сув тўсиқларсиз келаётганига, қурилма сувга кераклигича тўлганига ва канализацияга кетадиган сув жўмраги очиқлигига ишонч ҳосил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Дистиллятор ишлаб турганида қурилмага доимо совуқ сув келиб туришини кузатиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Дистилляторга совуқ сув келиши тўхтаса, дарҳол ишни тўхтатиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Дистиллятор жўмраклари бузилмаганлигини кузатиб туриш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Дистиллятор ишлаётганда назорат остида бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Қаттиқ товуш ёки буғ пайдо бўлганда дистиллятор ўчирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Дистилляторни ишлатадиган ходимларга қуйидагилар ман қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дистиллятор ва унинг элементларини дистиллятор ишлаётганида тузатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манометр ўрнатилган хонада йўл тўсадиган ва хонани ифлос қиладиган кераксиз буюмларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ифлосланган сувни қуйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқариб юбориш жўмраклари билан ишлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтида бошқа ишларга чалғиш ва ишлаётган дистилляторни қаровсиз қолдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шиша идишларни махсус корзиналарга солмасдан ташиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дистилляторни ишлатишга алоқаси йўқ кишиларни хонага қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Автоклавларни ишлатишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Дорихоналарда автоклавларни ўрнатиш, техник кўрикдан ўтказиш, фойдаланиш ва тузатиш ишлари Автоклавларда ишлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 1913, 2009 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 116-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Дорихоналарда автоклавлардан дори воситалари ва тиббий буюмларни кучли босим остидаги тўйинган сув буғи билан стериллаш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дорихоналарда автоклавни ишлатишда қуйидаги омиллар хавфли ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори босим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр токи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори ҳарорат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шовқин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳитнинг намлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Дорихоналарда автоклавни ишлатиш қоидалари ва хавфсизлик талабларига риоя қилмаслик қуйидагиларга олиб келади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр токи уриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стерилланадиган материаллар ва автоклавнинг қизиб турган қисмларига тегиб кетиш натижасида куйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стериллаш камерасидан буғнинг чиқиб кетиши натижасида куйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эритма солинган шиша идишлар ёрилганда куйиш ва механик шикастланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Дорихоналарда автоклавдан фойдаланувчи ходим (автоклавер)лар қуйидаги шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув ўтказмайдиган этак (фартук);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эритма солинган шиша идишлар ёрилганда автоклавер юзининг куйиши ва механик шикастланишдан ҳимоя қиладиган плексигласдан ясалган қалқонча (щиток);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
брезент қўлқоп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтадан тўқилган, қўш астарли қўлқоп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ёрдам қутичаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Автоклавларда эритмаларни стериллашда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Стериллаш камерасида шиша идишлар бир хилда қизиши учун махсус идишларга ётиқ юзаларини ораси 1 мм, тик юзаларини ораси 5 мм қилиб жойлаштириш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Камерадаги босимни кўрсатувчи манометрни мили нолга тушганда, қопқоқ ёки эшик маҳкамлагичлари секин бўшатилади ва ортиқча босим йўқлигига ишонч ҳосил қилинади, шундан сўнг қолган буғларни чиқиб кетиши учун қопқоқ 10 — 15 дақиқага очиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар автоклав стериллаш материаллари вакуум қуритиш тармоғи билан таъминланган бўлса, унда камерага ҳаво бериш жўмраги очилади. Ушбу талаблар бажарилмаса камерада «сўриб олиш» вазияти юз бериши мумкин, бу қолган буғни сувга айланиши ва камерадаги босимни атмосфераникидан пасайиб кетиши билан боғлиқдир. Шу сабаблар бўлиб камерага жўмраклар орқали сув сўрилиб кириши мумкин. Сув қизиб турган шиша идишлар билан қўшилганда, шиша идишлар кичик портлашлар ҳосил қилиб ёрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ташқаридаги ҳаво ҳарорати 180С дан паст бўлганда камерани қопқоғи ёки эшигини очишдан олдин дераза дарчасини ёпиб қўйиш керак. Совуқ ҳавонинг 1200С даражада қиздирилган, ичидаги эритма катта босим остида бўлган шиша идишлар билан қўшилиши шиша идишларни ёрилишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Эритма солинган шиша идишлар тахланган идиш камерани қопқоғи ёки эшиги очилган вақтдан 20 — 30 дақиқа ўтгандан кейин камерадан олинади. Бу вақт ичида шиша идишдаги эритмани ҳарорати ва ортиқча босими камаяди. Натрий гидрокарбонат эритмаси солинган шиша идиш ичидаги ортиқча босимни камайишига 40 — 50 дақиқадан кам бўлмаган муддат керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Ҳар бир стериллаш цикли тугагандан кейин автоклавер стериллаш камерасида керакли ҳарорат бўлганлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Буни назорат қилиш стериллаш камерасини турли жойларига ўрнатилган 3 дона индикаторни ранги ва ҳолатига қараб бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Қизиб турган шиша идишларни камерадан ёки идишлардан олиб иш жойига ўрнатишда сочиқ ёки қўлқопдан фойдаланиш керак. Бу ишни жуда эҳтиёткорлик билан, чайқалиш, кескин силташ ва шиша идишни урилиб кетишига йўл қўймасдан бажариш керак. Шиша идишлар тахланган усти очиқ идишларни камерадан олинганда шиша идишлар ёрилиб ходимларга шикаст етказмаслиги учун идишни устига сочиқ ёпиб қўйиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Камерадан шиша идишларни олгандан кейин, унинг ичини шиша идишни синган бўлакчаларидан тозалаш керак. Бундан ташқари буғ чиқиб кетадиган труба тешикларига шиша бўлакчалари, ёрлиқ ва бошқа нарсалар кириб қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Эритма солинган шиша идишларни стериллашда вакуум қуритиш тармоғини ишлатиш қатъиян ман қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Шиша идишларга солинган эритма 100 мл дан кўп бўлса, стериллаш жараёни тугагандан кейин уларни ҳарорати 800С даражага тушишига кетадиган муддатда камерада ушлаб турилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг саломатлигига етказилган зарарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(102 ва 103-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва «Дори-Дармон» акциядорлик компанияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси бошқарув раиси У. САЛИХБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 27-сон, 320-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)