26.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1976
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 26.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1976
Кучга кириш санаси
06.07.2009
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ дорихона муассасалари ва омборхоналарда (бундан кейинги ўринларда муассасалар деб юритилади) дори-дармонларни (бундан кейинги ўринларда дори воситалари деб юритилади) сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ ишловчилар сони 50 ва ундан ортиқни ташкил қилувчи муассасаларда махсус тайёргарликдан ўтган шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил қилинади (лавозимлари очилади). Ишловчилар сони 50 дан кам бўлган муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш функцияларини бажариш унинг раҳбарларидан бирининг зиммасига юклатилади.
11. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш муассаса раҳбарияти зиммасига юклатилади.
52. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш хоналарига қўйиладиган техник талаблар Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар ҳақидаги низом (рўйхат рақами 1048, 2001 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 13-сон) талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
59. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш ва ҳисобга олиш шартлари тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1090, 2001 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 23-24-сон) талабларига мувофиқ сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(161 ва 162-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)