18.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1971
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 18.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1971
Кучга кириш санаси
28.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1971]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29/Б-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 июндаги 29/Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида (бундан буён матнда ободонлаштириш ишлари деб юритилади) ишловчи ходимларнинг (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) меҳнатини муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Қоидалар мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча ободонлаштириш ишларида хизмат кўрсатувчи корхоналарга (бундан кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) тааллуқлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Қоидаларга риоя этилиши устидан давлат назорати, бунга махсус ваколат берилган давлат идоралари томонидан, жамоатчилик назорати эса, меҳнат жамоалари ва касаба уюшмалари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
(2 ва 3-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хавфсизликнинг умумий талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати корхонанинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита корхона раҳбарига бўйсунади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Меҳнат муҳофазаси бўйича қўшимча талаблар қўйиладиган ўта хавфли ишлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир корхонада ишлаб чиқаришнинг аниқ шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг рўйхати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Корхоналарда шикастланиш, касаллик ёки иш қобилиятининг пасайишига олиб келадиган, ходимларга таъсир ўтказадиган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб турган электр узатгич линиялари яқинида олиб бориладиган ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучланиш остидаги электр кабеллар ўтказилган участкаларда ер қазиш ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хлорни транспортировка қилиш, хлордан фойдаланиш ва бошқа кучли таъсир этувчи заҳарли моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фтордан фойдаланиш ва уни чиқариш билан боғлиқ ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ернинг патоген зарарланган участкалари (чиқинди тўпланадиган жойлар, мол ўликхоналари, қабрлар ва бошқа шу каби жойлар)да ер қазиш ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баландликда ишларни бажариш ва баландликка кўтарилиш билан боғлиқ ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни кесиш билан боғлиқ ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарахтларни транспорт воситаларига ортиш, тушириш ва уларга бирламчи ишлов бериш билан боғлиқ ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг қатнови вақтида йўл ҳаракати жойларида дарахтларни антисептик ва ёнғиндан ҳимоя воситалари билан тўйдириш ишларини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан фойдаланишга бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Корхона маъмурияти ходимларни белгиланган меъёрларга мувофиқ, керакли якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан таъминлаши, улардан фойдаланиш муддатларига ҳамда сақлаш, ювиш, тозалаш ва таъмирлаш бўйича зарурий шартларига риоя қилинишини таъминлаган ҳолда якка тартибдаги ҳимоя воситаларини бериш ҳисобини юритиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Якка тартибда ҳимояланиш воситаларидан фойдаланиши лозим бўлган ходимлар, уларнинг қўлланиш усулларини, ҳимояланиш хусусиятларига, амал қилиш муддатлари тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхона раҳбарияти қуйидагиларни таъминлаши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳимоя кийими иш вақтида тўла тугмаланган бўлиши, шунингдек улардан фойдаланишда енг манжетлари ва бармоқлари қўл ҳимоя воситаси билан бекитилган бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ходимларнинг сочлари махсус бош кийим (берет, рўмол ва ҳоказо) билан бекитилган ва йиғиштириб олинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Транспорт воситалари ҳаракатланиш жойларида ишларни бажараётган ходимлар қўшимча сигнал воситаси сифатида, сариқ рангли ип матодан тикилган нимчалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Якка тартибда ҳимояланиш воситалари алоҳида жойларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суюқ заҳарли кимёвий воситалар билан ишлашда организмни ҳимоя қилиш учун қуйидаги воситалардан фойдаланиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кислотадан ҳимояловчи восита билан тўйдирилган ип матодан тикилган махсус кийим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резинадан тикилган кўкракпешли фартук;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резина этиклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резина қўлқоплар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резина енг манжети.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Чангсимон, қуруқ ва қаттиқ заҳарли кимёвий воситалар билан ишлашда организмни ҳимоя қилиш учун қуйидаги воситалардан фойдаланиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чанг ўтмайдиган матодан тикилган махсус кийим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус қўлқоп;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резина этиклар ёки брезент бахиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кўзни заҳарли кимёвий моддалардан ҳимоялаш учун ПО-2, «Моноблок», СЗЗМ-бц турдаги ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Заҳарли кимёвий моддаларни нафас олиш йўлларига киришидан ҳимоялаш учун РУ-60 М турдаги универсал респираторлар, коробкалари алмаштириладиган саноат противогазлари, Ф-62 III, У-2К, «Лепесток», «Астра-2» турларидаги чангга қарши респираторлардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учувчанлиги юқори бўлган заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашда коробкали саноат противогазларидан (А, В, Г маркали) ёки респираторлардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учувчан заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашда РУ-60 М турдаги, патронлари алмаштириладиган респираторлар (А, В маркалари) фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учувчан бўлмаган заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашда чангга қарши У-2К, Ф-62 III, «Астра», «Лепесток» туридаги респираторлардан фойдаланиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Касбий танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Корхоналарда касбига кўра танлов асосида ишга қабул қилиниши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Барча ишчилар ўта хавфли бўлган ишларни бажаришга киришишдан олдин, бундай ишларни амалга ошириш бўйича йўл-йўриқдан ўтишлари, талаблар билан танишишлари ва уларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўзлаштириб олган бўлишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўта хавфли ишлар билан шуғулланиш, белгиланган тартибга мувофиқ корхона раҳбари томонидан тасдиқланиб, рухсат этилган ходимлар томонидангина амалга оширилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 29 ноябрдаги 81-2023/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3484, 18.12.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ходимларни касбий танловдан ўтказишда қуйидагиларни ташкил этиши зарур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) талабларига асосан ишга киришдан олдин дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиб туриш;
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малакали саралашдан ўтган ходимларнинг касбга адаптацияси жараёнини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг амалий кўникмаларини касб талабларига мувофиқлигини текшириб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда касбий-техник тайёргарликдан ўтган бўлишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Корхона маъмурияти барча ишга кираётганлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ташкил этишлари ҳамда уларга меҳнатни муҳофаза қилиш ва бахтсиз ҳодисаларда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича йўл-йўриқлар беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ободонлаштириш ишларига белгиланган тартибда дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтган ҳамда тиббий жиҳатдан соғлом бўлган шахслар қўйилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Корхона раҳбарияти (ёки иш берувчи) ҳар йили даврий мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда уларнинг кўрикдан ўтишини таъминлаши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Корхона раҳбарияти мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, ҳамда далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Даврий мажбурий тиббий кўрикларни ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра берилган тавсияларнинг бажарилиши учун жавобгарлик корхона маъмурияти зиммасига юкланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 9 июлдаги 14-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3661, 11.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ободонлаштириш ишларини бажариш жараёнларига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Ободонлаштириш ишларини бажаришда ходимларнинг меҳнат хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Йўл қопламасига нитробўёқ билан чизиқларни чизиш ишлари комбинезон, ҳимоя кўзойнаклари ва респиратор кийган ходимлар томонидан бажарилади. Бўёқлар билан ишлайдиган барча ходимлар уларнинг хусусияти ва хавфсизлик техникаси бўйича йўл-йўриқдан ўтказилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Белги чизиқларини чизиш ишларини бажараётган ходимлар бригадасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган тиббий аптечка бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Дарахтларга шакл бериш жараёнида гулқайчи, қўларралар, электр арралар ҳамда бензин билан ишлайдиган арралардан фойдаланишга, фақатгина улардан хавфсиз фойдаланиш усулларини ўзлаштирган ходимларга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ходимларнинг тегишли диэлектрик оёқ кийими, резина қўлқоплар ва бошқа ҳимоя воситаларисиз электр токи билан ишлайдиган асбоб-ускуналарда ишлашлари ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Об-ҳавонинг ёғингарчилик пайтларида электр асбоб-ускуналарда ишларни бажариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ходимлар томонидан пичоқлари махсус ҳимоя воситалари билан жиҳозланмаган автоматик ўт ўриш ускуналаридан фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ходимлар томонидан меҳнат хавфсизлиги бўйича қўшимча (кучайтирилган) талаблар қўйиладиган ишлар (дарахтларга шакл бериш, дарахтларни ағдариш ва бошқалар) белгиланган тартибда рухсатнома орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома мавжуд иш ҳажмларини бажариш муддатига берилади. Ишларни бажаришда бир суткадан ортиқ вақт танаффус қилинганда ёки бажарилаётган ишларнинг шарт-шароитлари ўзгарган ҳолларда рухсатнома бекор қилинади ва ишларни қайта бошлаш учун янги рухсатнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ободонлаштириш ишларини бажаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ободонлаштириш ишларида фойдаланиладиган асбоб-ускуналарга қуйидаги талаблар ўрнатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими талабларига жавоб беришлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник кўрикдан ва синовларда ўтганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда жойлаштирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш жараёнида уларга профилактика хизмати кўрсатиб борилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган муддатларда жорий ва мукаммал таъмирдан ўтганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Фойдаланишда бўлган барча турдаги автомашиналар, шунингдек ободонлаштириш соҳасида ишлатиладиган техник воситалар (гидравлик, телескопик) шотилар, кўчатларни суғоришга ихтисослашган автосувташувчи воситалар ва насос-кучланиш ускуналари ва тиркамалар техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминламайдиган, техник жиҳатдан эскирган ҳамда яроқсиз ҳолга келган жиҳозлар алмаштирилиши ва ҳисобдан чиқарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Иш режимига қўйиладиган талаблар. Дам олиш ва меҳнат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ходимларнинг оптимал даражадаги иш режими ва дам олишини таъминлашга қуйидагилар орқали эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш шароитлари зарарли бўлган иш жойлари ва участкаларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ва дам олишнинг белгиланган режимига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнаткашларнинг юқори самарадорлик билан ишлашини таъминлайдиган иш ва дам олиш режимларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамол кучи ва ташқи ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, ишда танаффуслар қилиш ёки ишларни вақтинча тўхтатишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шамол кучи ва ташқи ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, ишда танаффуслар қилиш ёки ишларни вақтинча тўхтатишни таъминлаш зарур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш шароитларидан келиб чиқиб, зарарли иш шароитлари учун қоплама тўловлар ва имтиёзлар тақдим этиладиган ходимлар контингентини аниқлаш ва уларга ушбу имтиёзларни тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ишнинг кун тартиби, иш ҳафтаси, дам олиш ва танаффус вақти қонунчилик ҳужжатларига асосан белгиланиши керак.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ишлаш ва дам олиш тартибини тузаётганда ишнинг хусусиятини, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари, меҳнат тури ва оғирлик даражасини ҳам инобатга олиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Дам олиш ва меҳнат қилиш тартиби бир неча турлардан иборат бўлиши керак. Дам олиш учун берилган вақт, меҳнатнинг оғир ва енгиллиги, жисмоний ва ақлий иш турларига қараб белгиланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Куннинг иссиқлик ҳарорати 33оС дан ошган вақтларда, ташқарида ишловчи ходимларнинг иш куни режимига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидаларга риоя қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи корхоналар зиммасига юклатилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Ишларни бажариш билан боғлиқ ҳолда ходимларнинг саломатлигига етказилган зарарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ва «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 июнь

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи И. ХОЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори Ў. ХАЛМУХАММЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 5 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 293-модда; 2010 й., 44-45-сон, 402-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.06.2023 й., 10/23/1971-2/0391-сон; 20.12.2023 й., 10/23/3484/0951-сон; 12.08.2025 й., 10/25/3661/0720-сон)