18.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1970
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи, 18.06.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1970
Кучга кириш санаси
28.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭРКАК ЧЎЧҚАЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШДА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1970]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сонли қарори билан тасдиқланган «Меҳнатни муҳофаза қилишга доир қоида ва нормаларни қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури» (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 39-модда) ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20/Б-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 18 майдаги 20/Б-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар эркак чўчқаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 36-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1970-1, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1970-1/0486-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва хўжаликларда (бундан кейинги ўринларда корхоналар деб юритилади) эркак чўчқаларни парвариш қилиш билан шуғулланадиган ходимлар (бундан кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) томонидан қўлланиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эркак чўчқаларни парвариш қилишда меҳнатни муҳофаза қилиш хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назорати шунга махсус ваколатланган давлат органлари томонидан, жамоат назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба ташкилотлари номидан улар томонидан сайланадиган меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Хавфсизликнинг умумий талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни ўрганиш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 36-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1970-1, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1970-1/0486-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг билимларини текшириш ишларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхоналарнинг барча ходимлари, шу жумладан раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари, билимларини текширувдан ўтказишлари ҳамда қайта аттестациядан ўтишлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Касбий танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхоналарда касбига кўра саралаш ўтказилиши лозим бўлган касблар ва мутахассисликлар рўйхати бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агрессив, ёмон хулқли ва юқумли касаллик билан касалланган эркак чўчқаларга хизмат кўрсатишда (кейинги ўринларда хавфли бўлган ишларни бажаришда деб юритилади) махсус курсларни битирган шахсларнинг ишлашига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Барча ишчилар хавфли бўлган ишларни бажаришга киришиш олдидан бундай ишларни хавфсиз амалга оширишлари бўйича йўл-йўриқ олишлари, талаблар билан танишишлари, уларни бажаришнинг хавфсиз усулларини ўзлаштириб олган бўлишлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хавфли бўлган ишларни бажариш, белгиланган тартибда ваколатли шахс томонидан тасдиқланиб, рухсат этилгандан сўнг амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иш берувчи хавфли бўлган ишларнинг олдини олишни ташкил этишда ва хавфсиз ўтказишда белгиланган тартибга амал қилиши учун тўла жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иш берувчи касбий танловдан сўнг ишга қабул қилинган ходимларни касбий маҳорати юқори эканлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида назорат ўрнатиши, зарур бўлганда қайта йўл-йўриқдан ўтказиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) асосида амалга оширилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 36-2023/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1970-1, 14.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2023 й., 10/23/1970-1/0486-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Корхона маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик корхонанинг маъмурияти зиммасига юкланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ходимлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2025 йил 25 апрелдаги 11-2025/Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3626, 28.05.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Ходимларга ҳимоя воситалари берилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Жамоавий ҳимоя воситаларини қўллаганда зарарли омиллар таъсирини меъёрий ҳолатигача камайтириш мумкин бўлмаса, ишлаб чиқариш ходимлари намунавий тармоқ меъёрларига мувофиқ бепул бериладиган якка тартибдаги шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Иш берувчи томонидан ходимларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қўлланиладиган ҳимоя воситалари вазифасига кўра, хавфсиз меҳнат шароитларини, ишлаб чиқариш муҳитидаги зарарли ва хавфли омиллар даражасини (ҳаво муҳити ва ёруғликни) меъёрий ҳолатга келтириши ёки мавжуд ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан бевосита ҳимоя қилишни ташкил этишни таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ходимларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш — намунавий меъёрларга мос равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш, бериш ва қабул қилиш ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Иш вақтида ҳимоя кийими тугмалари маҳкам қадалган, енг манжетлари билакларгача зич қамраб олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Эҳтиёт мосламалари қўллашни талаб қиладиган ишларни бажаришда меъёрларда назарда тутилганидан қатъи назар, ишловчиларга эҳтиёт чораси сифатида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Маъмурият:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) барча зарур ҳимоя воситаларининг мавжудлиги, созлиги ва белгиланган меъёрлар талабларига мувофиқлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳимоя воситаларини қўллашни (ўрнатиш, бутлаш ва фойдаланиш)ни назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳимоя воситаларини таъмирлаш ва созлаб туришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) махсус кийимларни вақтида ювиш ва тикиб-чатиш, чангдан тозалашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) заҳарли ва хавфли моддалар нисбатан кўп ажралиб чиқадиган шароитларда ишловчиларнинг шахсий ҳимоя воситаларини газ ва инфекциядан тозалашни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) шахсий ҳимоя мосламалари ишдан чиқишининг олдини олишни (респиратор фильтрларини алмаштириш, алоҳида қисмлар ва ҳоказоларни алмаштиришни) таъминлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Эркак чўчқаларни парвариш қилишда, фиксациялаш (боғлаш) ва уруғ олишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Эркак чўчқаларни парвариш қилишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Эркак чўчқаларни парвариш қилишда ўрнатилган кун тартибига риоя қилиниши лозим, бу нарса уларнинг осойишта феъл-атворли, ювош бўлишига ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Эркак чўчқаларга яқин келганда, оҳиста ва осойишта овоз чиқариш керак. Ҳайвон билан қўпол муомала қилиш, унинг қайсар ва жаҳлдор бўлишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Жаҳлдор эркак чўчқалар сақланадиган қафасларнинг ташқи томони ва бошқа жойларида «Эҳтиёт бўлинг, тишлайди!» деган огоҳлантирувчи ёзувлар бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Эркак чўчқаларга хизмат кўрсатаётган ходимларнинг қафасга кириши, дарвоза ва йўлакларда туриб қолиши, гўнг йиғувчи узатгич ишлаганда эркак чўчқаларни ичкарига киритиш ёки ташқарига чиқариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Эркак чўчқаларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш учун гуруҳли қафасдан ва кўндаланг ҳаракатланувчи қалқондан фойдаланилади. Гуруҳли қафасга кириш олдидан темир, фанер ёки картондан тайёрланган ҳимоя воситаси — цилиндрсимон мослама кийиш керак. Бундай цилиндр полга 6 см етмайдиган ҳолатда ишчининг белига маҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Эркак чўчқаларни боқиш ва сайр қилдириш кичик гуруҳ ёки якка тартибда, ҳаво иссиқ бўлмаган вақтда амалга оширилади. Безовта ва жаҳлдор эркак чўчқалар сайрга алоҳида қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Эркак чўчқаларнинг ўткир тишлари ўсиши билан ўз вақтида калтартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Махсус панжарали қафасларни тозалаш ишлари у ерда, ҳайвонлар йўқ пайтида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Эркак чўчқаларни фиксациялаш (боғлаш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ветеринария чора-тадбирларини ўтказиш учун эркак чўчқаларни боғлашда (эмлаш, ахталаш, сўйиш, қон олиш) хавфсиз усулларни бажариш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Вазни 100 кг гача бўлган эркак чўчқаларни боғлаш учун оддий ёғоч бочкадан фойдаланиш қулай усуллардан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бочканинг тагига 40 см қалинликда сомон тўшалади, у горизонтал ҳолда жойлаштирилади. Эркак чўчқа бочка ичига ҳайдалади ёки бочка эркак чўчқа томонга олиб келинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Эркак чўчқа танасининг ярми киргандан сўнг, бочканинг бўш томонидан ушлаб кўтарилади ва 30 — 40 даража бурчак остида қия ҳолатида маҳкамланади. Эркак чўчқаларни ётган ҳолда маҳкамлаш учун эркак чўчқа ерга ёки жарроҳлик столига ётқизилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Бу усулларни икки ишчи бажариши шарт. Бири эркак чўчқанинг орқа оёқларидан, иккинчиси қулоқларидан ушлаб, сўнгра ён бошига ағдаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Эркак чўчқанинг олдинги ва орқа оёқлари диагонал бўйича ёки учала оёқлари биргаликда арқон билан боғланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Эркак чўчқани елкаси билан катта тоғорага қўйиш мумкин, бу ҳолда олдинги ва орқа оёқлари алоҳида жуфт қилиб боғланади, бунинг натижасида арқоннинг бир учи олдинги оёқдан орқа оёққа қўйилади, иккинчи учи орқа оёқдан олдинги оёққа тугун билан маҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Арқоннинг иккала учи ҳам бирга ушланиб, бирор-бир тўсиқдан ташланади ва имкони борича юқорига кўтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Орқа оёқларининг бирига сакровчи бўғим юқори қисмидан арқондан иборат ҳаракатланувчи тугун ташланиб, унинг бўш учи 1,5 м баландликда эркак чўчқа олдинги оёқларига суянган ҳолда тортиб жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Йирик эркак чўчқаларни арқонлар тугуни ёрдамида юқори жағидан маҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Маҳкам арқондан ҳаракатланувчи тугун ясалиб эркак чўчқа ўткир тишлари орқасидан ташланиб маҳкамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Арқоннинг бўш учи бир неча марта дарахтга, тўсинга, столбага боғланади. Бунинг учун эркак чўчқани битта ишчи ушлаб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Эркак чўчқа болаларини ахталаш ва даволаш муолажаларини амалга ошириш учун эмизиш давридаги эркак чўчқа болалари, 3-4 ойлик эркак чўчқаларни маҳкамлашда куйидаги усуллар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркак чўчқани елкаси билан тоғорага қўйиш ёки тиззада ўтирган ҳолатида ва орқа оёқдан ушлаб туриш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркак чўчқани орқа оёқларидан ярим осилган ҳолатда тик тутиб, унинг оёқларидан ушлаб туриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Эркак чўчқалардан уруғ олишда хавфсизлик талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Эркак чўчқа билан оталантириш ёки уруғ олиш жараёни осойишта ва қатъият билан амалга оширилиши керак. Ўта ювош муносабатда бўлиш эркак чўчқада тажовуз қилиш ҳаракатининг пайдо бўлишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Эркак чўчқани манежга табиий оталантириш учун киритиш ёки уруғ олишни махсус йўлакда амалга ошириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Эркак чўчқадан уруғ сунъий ясалган она чўчқалар қўғирчоқ макети билан таъминланган манежда олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Эркак чўчқани қўғирчоқ макетга ўргатиш учун, у аввал манеждаги бир қанча она чўчқалар олдига, сўнгра қўғирчоқ макетли манежга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Уруғ қабул қилувчи сунъий қин қўғирчоққа шундай қўйиладики, қиннинг кириш тешиги билан қўғирчоқнинг орқа тешиги бир-бирига тўғри келиши керак. Ўткир четлари ва оралиқларининг ўртасидаги бўшлиқлар эркак чўчқага оғриқ келтирмаслиги ва унда тажовузкорликни уйғотмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Уруғ олиш вақтида атрофда бегона шахслар бўлмаслиги керак ва осойишталикни сақлаш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Уруғ тўлдирилган канистрлар, пинцет ва бошқа жисмлар суюқ азотга (сачраб кетмаслиги учун) оҳиста киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Суюқ азот билан бир кишининг ишлаши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Суюқ азот билан транспорт идишларидан Дьюара идишини тўлдириш эгилувчан металл шланг билан амалга оширилади, унинг пастки учи идишнинг тубигача туширилган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Бошқа идишдан Дьюар идишини суюқ азот билан тўлдириш, кенг металл воронка орқали амалга оширилади, суюқликнинг воронкадан тўкилиб кетишига йўл қўйилмайди. Суюқ азот тўсатдан тўкилганда, азот буғлари тўлиқ чиқиб кетгунча эшик очилиб, вентиляция уланади, хонадан барча ишчилар ташқарига чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Дьюар идишини тўлдириш вақтида унинг оғзига қараш тақиқланади, идиш бўғзида суюқ азот томчилари пайдо бўлиши билан бу жараён тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Дьюар идишлари махсус қопқоқлар билан беркитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Ампула ёки спермали гранула суюқ азотдан чиқарилганда идиш оғзида 1-2 сония ушлаб турилади, чунки азот томчилари буғланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Дьюар идишини ташиш чоғида унинг тушиб кетишига, урилишига ҳамда кескин ҳаракатларга йўл қўймаслик лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Дьюар идишидан хавфсиз фойдаланиш мақсадида қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дьюар идишини иситиш асбоблар олдига қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дьюар идишидан суюқ азотни қиздириш йўли билан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхона томонидан бериладиган сертификатсиз суюқ азотдан фойдаланиш ёки аралашмалар борлиги ҳақида текшириш натижалари бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа суюқликлар учун Дьюар идишидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Дьюар идишларидан суюқ азотнинг оқиб чиқиши ва унинг бинодаги юқори концентрацияси натижасида бош оғриғи, бош айланиши, хушдан кетиш, ҳансираш каби белгилар пайдо бўлганда тезда вентиляцияни улаб, жабрланувчини тоза ҳавога олиб чиқиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Суюқ азот оқишини бартараф қилиш учун фақат ҳимояланувчи ёки шлангли противогазлардан фойдаланилади. Противогазда ишлаганда ҳар 30 дақиқада 5 дақиқа танаффус қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Мансабдор шахслар ва ходимлар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳолда ходимларни саломатлигига етказилган зарарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
(67 ва 68-бандлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель

Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 апрель
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 25-сон, 292-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 17.07.2023 й., 10/23/1970-1/0486-сон; 29.05.2025 й., 10/25/3626/0480-сон)