Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида» 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 5-модда) 1-бандининг бешинчи хатбоши ҳамда қарорга 4-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 18 майдаги 127-сон қарорига 1-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 26-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2007 йил 1 мартдаги 43-сон қарорига илова 3-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 13-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказишга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартибининг амал қилиши 2009 йил 1 июндан бошлаб тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 июнь,
152-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 июндаги 152-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига қуйидаги мазмундаги 9 — 11-бандлар қўшилсин:
«9. Тадбиркорлик субъектларини туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларида юридик шахсларни ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
10. Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат солиқ хизмати органларида давлат рўйхатидан ўтказганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида;
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 11-12-сон, 65-модда):
а) Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомда:
иккинчи—тўртинчи хатбошидаги «70», «50» ва «25» рақамлари тегишли равишда «50», «30» ва «15» рақамлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«Техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар лойиҳаларининг давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдорида белгиланади»;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбоши ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
илованинг «Давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш тартиби» устунида:
4, 7 ва 10-бандлардаги «70», «50», «25» ва «3» рақамлари тегишли равишда «50», «30», «15» ва «1» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «70» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин;
б) Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатида:
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига кирадиган (ўта хавфли) фаолият турларида:
3-банддаги «ва II» сўзлари чиқариб ташлансин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«20. Тўғонлар»;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«39. Фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно)»;
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига кирадиган (ўртача даражада хавфли) фаолият турларининг 1—48-бандлари қуйидаги мазмундаги 1 — 47-бандлар билан алмаштирилсин:
«1. Вилоят аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари.
2. Аэродромлар.
3. II тоифадаги нефть ва нефть маҳсулотлари базалари.
4. Нефть ва газ қудуқлари қазиш.
5. Вилоят аҳамиятга эга бўлган ер ости сувларини олиш иншоотлари.
6. Республика ва вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган сув ўтказгичлар.
7. Ҳажми 200 млн куб метргача бўлган сув омборлари.
8. Қуввати 30 МВт ва ундан кам бўлган гидроэлектрстанциялар.
9. Шаҳар маиший чиқинди полигонлари (100 мингдан 200 минг кишигача истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари учун).
10. Йиллик иш унуми 1 млн тоннагача бўлган кон-бойитиш фабрикалари.
11. Темир йўл деполари.
12. Йилига 2 млн куб метргача рудани ва кондан олинадиган кимёвий хом ашёни қазиб чиқариш ҳамда қазиб чиқаришда вужудга келган карьерларни рекультивация қилиш.
13. Йилига 30 минг куб метрдан ортиқ умумий тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш.
14. Идоравий аҳамиятга эга бўлган темир йўллар.
15. Суткалик иш унуми 50 мингдан 280 минг куб метргача бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
16. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш комплекслари.
17. Биотехнологиялардан фойдаланувчи, шу жумладан пиллани қайта ишловчи корхоналар.
18. Вилоят аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.
19. Луб саноати.
20. Сув ўтказиш қуввати секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал каналлар, дарёлар ва лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати секундига 20 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар.
21. Мебель комбинатлари ва фабрикалари.
22. Ун тортиш комбинатлари.
23. Чиқиндиларни қайта ишлаш заводлари.
24. Вилоят аҳамиятга эга бўлган нефть ва газ қувурлари.
25. 100 гектардан ортиқ янги ерларни ўзлаштириш.
26. Дамбалар.
27. Алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.
28. Чармни бўяш ва локлаш корхоналари.
29. Йилига 300 тоннадан ортиқ газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.
30. Хавфлилиги III классга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.
31. Қурилиш индустрияси корхоналари, асбест ва цемент ишлаб чиқаришлар бунга кирмайди.
32. Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш.
33. Ёғоч-қипиқ ва ёғоч-тола плиталар ишлаб чиқариш.
34. Шиша тола ишлаб чиқариш.
35. Инерт газлар ишлаб чиқариш.
36. Пардоз-андоз препаратлари ишлаб чиқариш.
37. Бўёқлар, шу жумладан лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхоналари.
38. Полимер буюмлар ва синтетик материаллар, шу жумладан ювиш ва тозалаш моддалари ишлаб чиқариш.
39. Электротехника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш.
40. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлган йигирув ва тўқув фабрикалари.
41. Паррандачилик фабрикалари.
42. Фойдали қазилмаларни қидириб топиш ва разведка қилиш.
43. Радиотехника ва электрон саноати.
44. Эскидан суғориб келинган 1000 гектардан кўпроқ ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш.
45. Вилоят аҳамиятга эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан ўғитлар омборхоналари.
46. Иссиқлик қуввати 100 МВтдан 300 МВтгача бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.
47. Пахтани қайта ишлаш саноати»;
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турларининг 1—62-бандлари қуйидаги мазмундаги 1 — 53-бандлар билан алмаштирилсин:
«1. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўллари.
2. Автопарклар.
3. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари.
4. III тоифадаги нефть ва нефть маҳсулотлари базалари.
5. Вилоят аҳамиятига эга бўлган ер ости сувлари чиқариш иншоотлари.
6. Вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.
7. Шаҳарча аҳамиятига эга бўлган газ қувурлари.
8. Йилига 30 минг куб метрдан кам умумий тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш.
9. Чорвачилик комплекслари.
10. Ҳайвонотчилик хўжаликлари.
11. Суткалик иш унуми 50 минг куб метрдан кам бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
12. Гилам фабрикалари.
13. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш.
14. Хом ғишт ишлаб чиқариш ва уларни ер усти хумдонларида пишириш.
15. Терига ишлов бериш.
16. Ҳар секундда 50 куб метрдан кам сув ўтказадиган магистрал каналлар ва ҳар секундда лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати 20 куб метрдан кам бўлган коллекторлар.
17. Гўшт саноати (сўйиш ва қайта ишлаш).
18. Корхона ва ташкилотларнинг нефть омборхоналари.
19. 100 гектаргача янги ерларни ўзлаштириш.
20. Аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктлари учун маиший чиқиндилар полигонлари.
21. Жунни қайта ишлаш корхоналари.
22. Хавфлилик даражаси IV классга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.
23. Пахта толасини қайта ишлаш корхоналари.
24. Сутни қайта ишлаш корхоналари.
25. Йиллик иш унуми 300 тоннадан кам бўлган газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.
26. Қурилишда фойдаланиладиган пардозлаш материаллари ишлаб чиқариш.
27. Пойабзал ишлаб чиқариш.
28. Омихта ем ишлаб чиқариш.
29. Совун ишлаб чиқариш.
30. Шишадан таркибида заҳарли моддалар бўлмаган буюмлар ишлаб чиқариш.
31. Чинни буюмлар ишлаб чиқариш.
32. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлмаган йигирув ва тўқув фабрикалари.
33. Паррандачилик фермалари.
34. Тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари.
35. 100 гектардан 1000 гектаргача майдонда суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив жиҳатдан яхшилаш.
36. Двигатель ва машиналарни таъмирлаш, шунингдек уларни бўяш.
37. Майдони 30 гектардан ортиқ бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари ва балиқни қайта ишлаш.
38. 50 тадан ортиқ савдо ўрнига эга бўлган бозорлар.
39. Электр асбоб-ускуналарини йиғиш ва таъмирлаш, металлга ишлов бериш.
40. Чўчқачилик фермалари.
41. Сел сувини тўплаш омборлари.
42. Туман аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан ўғитлар омборлари.
43. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус объектлари.
44. Босмахоналар.
45. 100 мегаваттдан кам қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.
46. Трамвай-троллейбус депоси.
47. Пахта тайёрлаш пунктлари.
48. Хлораторлар.
49. Нон комбинатлари.
50. Кимёвий тозалаш корхоналари.
51. 50 тоннадан ортиқ сиғимли совутгич қурилмалари.
52. Кальций карбиди ишлаб чиқариш цехлари.
53. Чой қадоқлаш фабрикалари»;
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига кирадиган (маҳаллий таъсир кўрсатиш) фаолият турларининг 1—30-бандлари қуйидаги мазмундаги 1—32-бандлар билан алмаштирилсин:
«1. Автосервис пунктлари.
2. Умумий равишда фойдаланиладиган ҳаммом ва сауналар.
3. Ички хўжалик аҳамиятига эга бўлган сувўтказгичлар ва сув хўжалиги тармоқлари.
4. Ветеринария шифохоналари.
5. Резино-техника буюмларини тиклаш, вулканизация ва автомобилларни жузъий таъмирлаш.
6. Майдони 30 гектаргача бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари, балиқни қайта ишлаш бунга кирмайди.
7. Корхоналар ва ташкилотларга қарашли ҳамда умумий равишда фойдаланиладиган гаражлар ва автомобиль тўхташ жойлари.
8. Қабристонлар.
9. Дон омборлари.
10. Гилам тўқиш цехлари.
11. Тикиш ишлаб чиқариши.
12. Мебель ишлаб чиқариш ва таъмирлаш.
13. Пахта титиш корхоналари.
14. Кичик тегирмонлар.
15. Автомобилларни ювиш.
16. Тошга ишлов бериш.
17. Буғ қозони ва тозалаш иншоотларига эга бўлмаган рекреация ва уй-жой-хўжалик объектлари, шунингдек ижтимоий-маданий-маиший объектлар.
18. Хўжалик ичидаги ерларни ўзлаштириш.
19. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш майдончалари.
20. Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш.
21. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш.
22. Умумий овқатланиш корхоналари.
23. Пиллани қабул қилиб олиш ва сақлаш пунктлари.
24. 50 тадан кам савдо ўрнига эга бўлган бозорлар.
25. Эскидан суғориб келинган 100 гектардан кам ерни реконструкция қилиш ва мелиоратив жиҳатдан яхшилаш.
26. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборлари.
27. Хўжаликлар ичида сув хўжалиги тизимларини қуриш.
28. Теплица ва парниклар, шахсий ёрдамчи хўжаликлардан ташқари.
29. Новвойхоналар, нон-булка ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
30. Оҳак ишлаб чиқариш цехлари.
31. Қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш.
32. Қорамол, йилқи ва қўй фермалари».
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 10-бандда:
«турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказишни расмийлаштириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Тадбиркорлик субъекти бўлмаган ва объектлардан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш ниятида бўлмаган шахслар томонидан турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш мазкур Низомга мувофиқ Инспекциялар орқали амалга оширилади»;
б) 28-банддаги иккинчи—тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
«Рўйхатдан ўтказиш Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш офислари (кейинги ўринларда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари деб аталади) томонидан амалга оширилади»;
бешинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 31-банддаги «архитектура ва қурилиш бош бошқармаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда архитектура ва қурилиш бош бошқармалари деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«37. Архитектура-режалаштириш (I ва II қисмлардан иборат бўлган) топшириғини ишлаб чиқиш архитектура ва қурилиш бош бошқармаси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги тўлов асосида амалга оширилади (турар жой биноларини нотурар жой тоифасига ўтказиш бундан мустасно).
Қишлоқ жойларда жойлашган тадбиркорлик субъектлари учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан ортиқ бўлмаган суммада белгиланади.
Аниқ тарифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда объектнинг мураккаблик тоифасига қараб белгиланади»;
д) 39-банддаги «рухсат» сўзи «асос» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«40. Объектни қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш учун ариза берувчи Инспекцияга ушбу Низомга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага мавжуд объектнинг лойиҳа ҳужжатлари ёки кадастр ҳужжатлари нусхалари илова қилинади. Инспекция шу куннинг ўзида тегишли буюртмани ва мавжуд объектнинг тақдим этилган ҳужжатларини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) юборади»;
ж) 42 ва 43-бандлардаги «туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматида» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизматида» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 46—49-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«46. Турар жой нотурар жой тоифасига у уй-жойнинг пастки қаватида жойлашган бўлса ўтказилиши мумкин.
Қуйидаги ҳолларда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга йўл қўйилмайди:
турар жой мақсадли коммунал турар жой фондида бўлса;
алоҳида кириш йўлаги қилиш имконияти бўлмаса;
турар жой авария ҳолатида бўлса ёки нотурар жой тоифасига ўтказиш учун яроқсиз бўлса;
турар жой юзасидан суд муҳокамаси кетаётган бўлса — низо суд тартибида ҳал бўлмагунгача.
Архитектуравий, тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган уйлардаги турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш архитектура, тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш органларининг розилиги билан амалга оширилади.
47. Турар жойларни (ёки уларнинг бир қисмини) нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун ариза берувчи Инспекцияга ушбу Низомга 1 ёки 1а-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
ариза берувчининг мавжуд бинога мулкий ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан тайёрланган бино тархи;
бинога биргаликда эгалик қилувчилар ва оила вояга етган аъзоларининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга нотариал тасдиқланган ёзма равишдаги розилиги;
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги;
агар турар жой архитектуравий, тарихий ва маданий ёдгорлик бўлган уйларда жойлашган бўлса — ёдгорликларни муҳофаза қилиш органларининг розилиги.
48. Инспекция бир кун муддатда ҳужжатларни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати билан келишиб олади ва уларни кўриб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига беради, ҳокимлик икки кун муддатда Инспекцияга туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарорини беради.
Қуйидаги ҳолларда турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш рад этилиши мумкин:
ушбу Низомнинг 46-бандида назарда тутилган асослар бўйича;
ушбу Низомнинг 47-банди талабларига риоя қилинмаган тақдирда.
Ўтказишнинг рад этилиши юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳокимнинг турар жойни (ёки унинг бир қисмини) нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги Инспекция томонидан тақдим этилган қарори асосида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан 1 кун мобайнида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади ва тегишли гувоҳнома берилади.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан рўйхатдан ўтказганлик учун юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса — 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
49. Ариза берувчи томонидан бино параметрларини ўзгартириш хоҳиши билдирилган тақдирда Инспекция туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори олинган кунда мазкур Низомда белгиланган тартибда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш юзасидан тегишли буюртманома беради. Кейинги тартиб-қоидалардан ўтиш мазкур Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш юзасидан ишлаб чиқилган архитектура-режалаштириш топшириғининг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак.
Нотурар жойни қайтадан турар жой тоифасига ўтказиш мулкдорнинг аризасига кўра ҳокимнинг қарори билан амалга оширилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
ариза берувчининг нотурар жой бинога мулкий ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
бинонинг туман (шаҳар) кўчмас мулк давлат кадастри хизмати томонидан тайёрланган тархи.
Ҳокимнинг нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда қабул қилинади.
Ҳокимнинг нотурар жойни турар жой тоифасига ўтказиш тўғрисидаги қарори нусхаси бино мулкдори томонидан 1 иш куни мобайнида «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматига, солиқ органларига ва коммунал хизматларга тақдим этилади»;
и) 55-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «кўчмас мулк кадастри хизмати» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин»;
к) 57-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ҳисоб рақами очганлик учун тўлов миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан, қишлоқ жойлардаги тадбиркорлик субъектлари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак»;
л) 61-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг 3 бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 65-банднинг иккинчи хатбошидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан» сўзлари «энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
н) 70-банддаги «туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизматлари» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин»;
о) 5-иловадаги «Туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизмати» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
п) 5а-иловадаги «Туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизмати», «(зарур ҳолларда)» сўзлари «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати», (бинонинг параметрлари муҳандислик таъминоти юкламаларини ўзгартирган ҳолда ўзгартирилган тақдирда)» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
р) 5б-иловадаги «Техник хатловдан ўтказиш бюроси», «туман (шаҳар) кўчмас мулк кадастри хизмати», «туман (шаҳар) техник хатловдан ўтказиш бюросига» «(зарур ҳолларда)» ва «туман (шаҳар) кадастр хизматининг» сўзлари тегишли равишда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизмати», «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматига», «(бинонинг параметрлари муҳандислик таъминоти юкламаларини ўзгартирган ҳолда ўзгартирилган тақдирда)» ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизматининг» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорининг 4-бандидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 80-модда) «5» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-бандидаги «беш баравари» сўзлари «икки баравари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 269-модда; 2011 й., 31-сон, 327-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/949/2214-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)