Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 18.05.2009 йилдаги 139-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ МУАССАСАЛАРИ ХАРАЖАТЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини бажариш юзасидан ҳамда халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини янада такомиллаштириш, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда мактабгача таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларига, уларда бухгалтер лавозимини киритган ҳолда иловага мувофиқ жадвалга кўра босқичма-босқич юридик шахс мақоми берилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1039-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда ушбу қарордан келиб чиқувчи вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар қабул қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда халқ таълими муассасалари бухгалтерлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядларни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009-2010 йиллар мобайнида мактабгача таълим муассасалари малакали бухгалтерлар билан бутланишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил мобайнида тарбияланувчилар сони кам бўлган мактабгача таълим муассасалари тармоғини тартибга солиш (қисқартириш) тадбирларини амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни 2009 йилги Давлат бюджетининг тасдиқланган харажатлари доирасида «Таълим» бўлими бўйича бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда жорий йил охиригача идоравий мактабгача таълим муассасалари фаолиятини «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 майдаги 139-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим муассасаларига юридик шахс мақомини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар‎

Бериш муддатлари‎

Гуруҳларга (тарбияланувчиларга) эга бўлган мактабгача таълим муассасалари‎

I босқич‎ 2009 йил 1 июль — 2009 йил 1 октябрь ‎ 6 ва ундан ортиқ гуруҳ (120 ва ундан ортиқ тарбияланувчи) ‎
II босқич‎ 2009 йил 1 октябрь — 2010 йил 1 январь ‎ 4-5 гуруҳ (80—120 тарбияланувчи)‎
III босқич‎ 2010 йил мобайнида ‎ 4 гуруҳгача (80 тарбияланувчигача) ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 21-сон, 251-модда)