Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида юқори технологияли телерадиоускуналардан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 1 апрелдаги ПҚ-1088-сон қарорига мувофиқ:
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (Ш.Х. Файзиев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 5 май,
ПФ-4109-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 майдаги ПФ-4109-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартишлар
1. 15-банднинг иккинчи хатбошидаги «бир нафар биринчи» сўзлари «икки нафар биринчи» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 16-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Компания раиси мавқеи жиҳатидан вазирга, биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосарлари ҳамда ўринбосарларига тенглаштирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 19-20-сон, 234-модда)