Ҳужжат кучини йўқотган 13.12.2019 17.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1943
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг қарори, 17.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1943
Кучга кириш санаси
27.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 13.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълимИ вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

ДАРСЛИКЛАР ВА ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР ХАРИД ҚИЛИШ ЮЗАСИДАН ТАНЛОВ САВДОЛАРИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 17 апрелда 1943-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 13 декабрдаги 536-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1943-2, 13.12.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «2005 — 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида» 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги 77-сонли қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 13-сон, 142-модда) 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Ғ. ШОУМАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 14 апрель,

17-сон

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори З. САТТОРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 Қ/Қ-сон

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 14 апрелдаги 17, 14 Қ/Қ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар харид қилиш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 77-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «2005 — 2009 йилларда умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар нашр этиш дастури тўғрисида» 2004 йил 22 ноябрдаги 548-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 142-модда) мувофиқ дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни харид қилиш юзасидан танлов савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Танлов савдолари дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар (комплекслар)ни харид қилишга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарсликлар ва ўқув-методик комплексларга (бундан кейинги ўринларда ўқув адабиёти деб юритилади) дарсликлар, қўшимча ўқув, методик, маълумотнома адабиётлар ва иш дафтарлари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов савдолари фақат ўқув адабиётлари бўйича Узлуксиз таълим тизими учун ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (бундан кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб юритилади) қарори ва ҳуқуқ эгаларининг (муаллифлар ва муаллифлар жамоаларининг, шунингдек ўқув адабиётларининг оригинал-макети учун ҳуқуқларга эга бўлган нашриётларнинг) розилиги мавжуд бўлган ўқув адабиётларига эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кўзи ожиз, кар, заиф эшитувчи ва руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган ўқувчилари учун махсус мактаб ва мактаб интернатлари томонидан ўқув адабиётларини харид қилиш юзасидан танлов савдоларини ўтказишга Ҳукумат комиссиясининг қарори талаб этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2009 йил 19 ноябрдаги 50 ва 44/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 1943-1, 01.12.2009 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 49-сон, 526-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Танлов савдолари ўқув адабиётларини харид қилишда бир контракт бўйича 100 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан кам бўлганда амалга оширилади, бунда таклифлар танлов йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Танлов савдоларининг қатнашчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Буюртмачи (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази), танлов комиссияси, танлов савдоларининг ташкилотчиси ва оферент-қатнашчилар танлов савдоларининг асосий иштирокчилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) буйруқ чиқарган ҳолда танловнинг тури, санаси, жойи ва шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўқув адабиётининг бошланғич қийматини мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб қилган ҳолда белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) талабгорларнинг малакасига қўйиладиган асосий талабларни, ўқув адабиётига қўйиладиган махсус ва техник талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов ҳужжатларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) танлов савдоларини ўтказиш тартиб-қоидаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) танлов таклифларини баҳолаш мезонларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) танлов таклифларини қабул қилишнинг охирги куни ва вақтини, конвертларни очиш вақти ва жойини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) танлов савдолари ғолиби билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов комиссияси ўқув адабиётларини нашр этиш ва қайта нашр этишга давлат буюртмасини жойлаштириш учун танлов савдоларини ўтказиш бўйича доимий орган ҳисобланади. Танлов комиссиясининг сон таркиби аъзоларнинг тоқ сонидан, қоидага кўра, камида 5 кишидан иборат бўлади. Танлов комиссиясининг аъзоларига Буюртмачининг ходимлари киради. Буюртмачининг раҳбари ёки унинг ўринбосари комиссия раиси бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тегишлича расмийлаштирган ҳолда танлов савдоларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таклифлар билдирилган конвертларни очади, уларнинг танлов ҳужжатлари билан белгиланган талабларга (тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, уларнинг расмийлаштирилиши ва ҳоказо) мувофиқлигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) баҳолаш гуруҳига жалб этиладиган мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилар ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов ғолибларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Танлов савдоларининг ташкилотчиси (Буюртмачининг таклифига кўра танлов комиссияси томонидан тайинланадиган ишчи гуруҳ ёки буюртмачи томонидан шартнома асосида жалб этиладиган консалтинг компанияси):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тасдиқланган танлов ҳужжатларини талабгорларга тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради ва потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов таклифларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) аризалар ва танлов таклифларини қабул қилади, уларнинг ҳисобга олиниши ва махфийлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) илгари тузилган шартномалар бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни зарур даражада бажармаган оферентлар тўғрисидаги ахборотни танлов комиссиясига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) танлов иштирокчиларининг белгиланган малака талабларига мослигини ўрганади ва танлов комиссиясига хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) танлов таклифларининг асл нусхаларини конвертларни очиш ва танлов ўтказиш учун танлов комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдоларни ташкил этиш учун консалтинг компанияси жалб этилган тақдирда, танлов савдолари ташкилотчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан буюртмачи ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Танлов таклифларини экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш учун Буюртмачи томонидан баҳолаш гуруҳи тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш гуруҳи танлов комиссияси аъзоларидан ёки ўқув адабиётини нашр этиш ва китоб нашри технологияси соҳасида ваколатли бўлган камида уч нафар мутахассисдан иборат таркибдаги мустақил экспертлар ёки маслаҳатчилардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Баҳолаш гуруҳи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов таклифларини кўриб чиқади ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) танлов ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баллар қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) энг яхши танлов таклифини аниқлайди, савдо ғолибини аниқлаш ва тасдиқлаш учун танлов комиссиясига хулосалар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, нашриёт-матбаа фаолиятида тажрибага эга бўлган ташкилотлар ҳамда хорижий ташкилотлар ҳам танлов савдоларининг оферентлари-қатнашчилари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов савдоларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов савдолари эълон қилинган санада рўйхатдан ўтказиш пайтидан бошлаб ўз фаолиятини 6 ойдан кам муддатда амалга ошираётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илгари тузилган шартномалар бўйича қабул қилинган мажбуриятларни лозим даражада бажармаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қайта ташкил этиш (бўлиш, қўшиш ва ҳоказо), тугатиш ёки банкротлик босқичида турган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) суд муҳокамаси ҳолатида турган ташкилотлар, корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Танлов комиссияси аъзоларидан кимгадир бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки молиявий боғлиқ бўлган ташкилотлар савдо қатнашчилари бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов савдолари қатнашчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов таклифларини тайёрлайди ва савдо ташкилотчисига тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уларнинг фаолиятини ва молиявий ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча ахборотни тақдим этадилар (танлов комиссиясининг сўровига кўра);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) танлов таклифларини тайёрлаш ва тақдим этиш давомида сарфланган барча молиявий харажатларни ўз манбаларидан қоплайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) танлов савдоларида ғолиб чиққан тақдирда, буюртмачи билан шартнома тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Танлов ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Танлов ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов савдолари қатнашчиларига қўйиладиган малака талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва спецификацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) танлов таклифининг шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шартнома проформаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабгорларга танловда қатнашиш учун қуйидаги малака талаблари қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шартнома тузишга фуқаролик ҳуқуқий лаёқати ва ваколатлари (қатнашчининг рўйхатдан ўтказилганлиги ва суд мажбуриятлари мавжудлиги тўғрисидаги ахборот ҳамда фаолиятнинг мазкур турини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат буюртмасининг бутун ҳажмини бажариш учун зарур бўлган ўзининг ёхуд шартнома асосида фойдаланаётган ишлаб чиқариш базасининг, меҳнат ресурсларининг ва малакали мутахассисларнинг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш учун мўлжалланган қийматнинг камида 10 фоизи миқдорида Буюртмачининг талабларига кўра бўш айланма маблағларнинг мавжудлиги ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банкнинг кафолат хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) китоб, шу жумладан, ўқув адабиёти нашр этиш ва қайта нашр этишга доир иш тажрибаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) танлов савдоларига қўйилган ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этишнинг прогнозлаштирилаётган ҳажми (фақат ўз кучлари билан нашр этилиши ва қайта нашр этилиши мумкин бўлган ҳажм-фоизларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов савдоларида қатнашиш учун талабгорга буюртмачи томонидан белгиланадиган, бироқ талабгорларнинг ўз тижорат сирининг муҳофаза қилиниши ҳуқуқини бузмайдиган бошқа талаблар ҳам қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нашр этиладиган ўқув адабиётларининг рўйхати, техник талаблари ва ўзига хослиги қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номи ва нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилма ва макетга қўйилган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоғоз формати ва сифати, бўёқларнинг ҳажми ва сони, материаллар ва матбаанинг сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нашр этилаётган ўқув адабиётининг юқори сифати ва узоқ муддат фойдаланилишини таъминлашга кўмаклашадиган бошқа технологик талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Танлов таклифи техник таклиф, тижорат таклифи, вакилга берилган ишончнома, мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шакллари ҳамда ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш жадвалидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шартнома проформаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва ўқув адабиётини нашр этиш шартлари, нархи ва жадвалини, хизматларнинг манбалари ва ҳақ тўлаш шаклини, тўловлар шартлари ва жадвалини, томонларнинг мажбуриятларини, низоларни ҳал этиш тартибини, шунингдек битимлар тузишда мажбурий бўлган бошқа шартлар ва ҳолатларни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома проформасини тузишда буюртмачи ёки танлов савдолари ташкилотчиси шартнома асосида ихтисослаштирилган консалтинг компанияларига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Танлов савдолари ташкилотчиси таклифларни тақдим этиш муддати тамом бўлгунга қадар, танлов ҳужжатларини сотиб олган талабгорларга маълум қилган ҳолда, таклифга тузатиш киритиш учун етарли бўлган вақт бериб, унинг муддатини узайтириб, танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгорнинг сўровига кўра, танлов савдолари ташкилотчиси танлов таклифларини тақдим этишнинг сўнгги муддатидан камида 10 кун олдин сўров манбаини кўрсатмаган ҳолда танлов савдоларининг барча қатнашчиларига мажбурий тартибда жавоб юбориши ва танлов ҳужжатларининг моҳияти ёки мазмуни билан боғлиқ саволга ёзма равишда жавоб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Танлов комиссияси, савдо ташкилотчиси ва талабгорлар ўртасида хабар, билдиришнома ва бошқа ахборотни айирбошлаш ёзма шаклда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Танлов савдоларини ўтказиш тартиби ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Оммавий ахборот воситаларида танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида расмий эълон берилган сана ёки талабгорга почта (сана почта штемпели бўйича аниқланади), телефакс ёки бошқа шаклда қатнашиш учун расмий билдиришнома (таклифнома) юборилган сана танлов савдоси очилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Танлов савдолари тўғрисидаги эълон марказий ва бошқа энг кўп тарқалган газета ва журналларда танлов таклифлари билдирилган конвертлар расмий очилишидан камида 30 кун олдин эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Эълонда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) буюртмачининг номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат буюртмасини шакллантириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) нашр этилиши мўлжалланган ўқув адабиётининг номи ва нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) талабгорларга қўйиладиган асосий шартлар ва талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) танлов ҳужжатлари олинадиган жой (танлов савдолари ташкилотчисининг манзили, алоқа телефони ва телефакси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) танлов ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш қиймати ва танлов таклифи беришда танлов қатнашчиси учун закалат суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) закалат суммаси ва танлов ҳужжатлари учун ҳақ тўлаш шартлари, уларни тўлаш учун банк реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) танлов ҳужжатларини тақдим этиш жойи, охирги муддати (кун ва соат кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) танлов таклифлари билдирилган конвертларни очиш жойи, куни ва вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирилган талабгорлар эълон берилгандан кейин савдо ташкилотчисидан танлов ҳужжатларини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов ҳужжатлари учун тўлов миқдори Буюртмачи томонидан Буюртмачининг танловга тайёргарлик кўриш ва танловни ўтказиш учун кетадиган маблағларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Танлов таклифлари танлов ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилади ва конвертда тақдим этилиб, қуйидагилардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) техник таклиф қатнашчининг малакаси ва молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлардан, закалат тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатларидан (нашр этилаётган ўқув адабиётининг ҳисобланган қийматининг бир фоизидан беш фоизигача Буюртмачи томонидан белгиланадиган миқдорда), ўқув адабиёти макетидан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тижорат таклифи нарх таклифларини, бўлиши мумкин бўлган чегирмаларни, таклиф этилаётган жадвални ва ўқув адабиётини нашр этиш ва қайта нашр этиш муддатларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Конвертда танлов қатнашчисининг, танлов савдоси ташкилотчисининг номи ва манзили, нашр этилиши ва қайта нашр этилиши таклиф этилаётган ўқув адабиётининг номи ва таклифноманинг тартиб рақами кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Танлов таклифининг тегишли равишда «Асл нусха» ва «Нусха» сўзлари билан белги қўйилган, талабгорнинг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган асл нусхаси ва нусхаси танлов савдолари ташкилотчисига муҳрланган шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Танлов таклифининг амал қилиш муддати танлов ҳужжатларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қатнашчилар ўзларининг танлов таклифларини уларни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этиш муддати тамом бўлгандан кейин тушган танлов таклифи кўриб чиқилмайди ва конвертлар очилмасдан савдо қатнашчисига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Танлов таклифларини тақдим этиш санаси танлов савдолари ташкилотчисининг почта билдиришномаси олинганлиги тўғрисидаги белгиси ёки хат ташувчи орқали юборилган танлов таклифлари рўйхатдан ўтказилган сана бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Танлов таклифлари беришнинг белгиланган муддати тамом бўлгач белгиланган кун ва соатда комиссия танлов таклифлари конвертини очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозир бўлиш истагини билдирган танлов қатнашчилари ёки уларнинг тўлақонли вакиллари иштирокида конвертлар очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Конвертлар очилгандан сўнг савдо қатнашчиларининг номлари ўқилади, савдо шартлари ва тартиб-қоидаларига риоя қилиш, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳужжатлар пакетида танлов ҳужжатларига қўйиладиган талаблар бузилганлиги аниқланган тақдирда, ҳужжатлар уларнинг мазмуни эълон қилинмасдан қатнашчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Танлов комиссияси мажлисининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада савдо қатнашчилари томонидан эътироф этилган ташкилотлар санаб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада шакл бўйича тақдим этилмаган ва савдоларга қўйилмаган таклифларнинг рад этилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда алоҳида санаб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Танлов таклифлари билдирилган конвертларни очиш тўғрисидаги баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Техник ва нарх таклифлари ўрганиш, таҳлил этиш ва баҳолаш учун баҳолаш гуруҳига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таклифларни баҳолашда қатнашчининг малакаси ва молиявий аҳволи, таклиф этилаётган нарх, ишларни бажариш шакли ва муддатлари, ўқув адабиёти намуналари параметрларининг буюртмачи томонидан белгиланган техник талаблар ва спецификациясига мувофиқлиги мажбурий тартибда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Таклифларни баҳолаш танлов комиссияси томонидан белгиланган ҳар бир баҳолаш мезони бўйича баллар қўйиш йўли билан амалга оширилади. Савдо қатнашчилари ёки уларнинг вакиллари танлов таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Баҳолаш давомида танлов комиссияси тушунтиришлар олиш учун қатнашчиларга ёзма равишда мурожаат қилиш, улардан қўшимча маълумотлар ва тасдиқномалар олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қатнашчининг малака маълумотлари тўғрисида ишончсиз ахборот аниқланган тақдирда, танлов комиссиясининг қарори билан талабгор танлов савдоларида бундан кейин иштирок этишдан четлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Танлов комиссияси томонидан белгиланадиган танлов таклифларини баҳолашнинг умумий даври таклифлар билдирилган конвертлар расман очилган пайтдан бошланади ва 10 календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Танлов таклифларини баҳолаш ва савдо ғолибини аниқлаш танлов комиссияси томонидан унинг мажлиси бошлангунга қадар тасдиқланган мезонлар асосида амалга оширилади. Танлов пайтида мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Тушган таклифларнинг кўриб чиқилиши ва уларнинг танлов комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари томонидан баҳоланиши тўғрисидаги ахборот махфий ҳисобланади ҳамда танлов тартиб қоидасига расман алоқадор бўлмаган шахсларга маълум қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Танлов ҳужжатларини текшириш чоғида аниқланган арифметик хатолар мавжуд бўлган тақдирда, танлов комиссияси талабгорга танлов таклифига тузатиш киритиш имкониятини бериши ёки таклифларни баҳолашда, агар ўқув адабиёти бирлиги нархи билан бирлик нархи ва сонини кўпайтириш натижасида олинган якуний нарх ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, ўқув адабиёти бирлиги нархи устунлик қиладиган, умумий нархда тузатиш киритиладиган қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар сўзлар билан ёзилган сумма билан рақамда кўрсатилган сумма ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлса, у ҳолда сўзлар билан ёзилган сумма устунлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Техник ва тижорат таклифларини баҳолаш якунлари йиғиндиси бўйича танлов таклифи энг кўп балл олган қатнашчи танлов савдосининг ғолиби деб эълон қилинади. Балларнинг якуний йиғиндиси тенг бўлганда энг кам нарх таклифларини берган қатнашчига устунлик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Якуний хулоса ва савдо ғолиби тўғрисидаги қарор танлов комиссияси томонидан қабул қилинади. Танлов савдоси ғолибини танлаш баҳолаш гуруҳининг хулосалари натижаларига ва танлов комиссияси аъзоларининг якка тартибдаги хулосасига асосланади. Қарор танлов комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Танлов комиссиясининг якуний баённомасида ғолиб ва захирадаги қатнашчилар, танлов комиссияси таркиби, баҳолаш гуруҳининг хулосаси, қатнашчиларнинг танлов таклифлари йиғма жадвали ва ғолиб билан шартнома имзолашнинг мўлжалланаётган муддатлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома танлов комиссияси йиғилишида иштирок этаётган аъзолар томонидан имзоланади ва танлов комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Танлов савдолари ташкилотчиси танлов савдолари ғолибига савдо якунлангандан кейин уч кундан кечиктирмай ёзма билдиришнома юборади ва танлов савдолари якунларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Танлов савдолари ғолиби билдиришномани олган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида Буюртмачи билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Агар танлов савдолари ғолиби шартнома тузишни рад этса ёки белгиланган муддатда шартномани бажариш учун кафолат бермаса, у ҳолда буюртмачи танлов комиссияси билан биргаликда танлов ғолибидан кейинги ўринни эгаллаган қатнашчини танлов савдолари ғолиби деб эътироф этиши ёки такрорий танлов савдолари ўтказишни тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Танлов комиссияси мажлисини ўтказиш учун аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этиши лозим. Агар танлов комиссияси мажлисида комиссия раиси қатнашмаса ёхуд аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этмаса танлов комиссияси мажлиси ҳуқуқий ваколатли ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Қуйидаги ҳолларда танлов савдолари бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов таклифларини тақдим этишнинг энг охирги муддатигача фақат битта таклиф тушса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) барча танлов таклифлари танлов ҳужжатларига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) барча танлов таклифларида танлов ҳужжатлари шартлари билан талаб қилинадиган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) барча қатнашчиларнинг таклиф этган нархлари ўқув адабиётининг бошланғич қийматидан анча юқори бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Агар танлов савдолари бўлмаган деб эътироф этилса, такрорий танлов савдолари ўтказилади, унда танлов ҳужжатлари шартларини қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Закалат қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) танлов савдолари ғолибига — шартнома бажарилишининг талаб этиладиган таъминланиши (кафолати) тақдим этилиши бўйича шартнома тузилгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа қатнашчиларга — танлов савдолари ғолиби билан шартномалар тузилгандан кейин, бироқ танлов таклифлари амал қилиш муддатидан кечикмай;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ўз таклифини таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгунга қадар қайтариб олган қатнашчига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Закалат қайтариш учун асослар пайдо бўлган пайтдан бошлаб беш кун мобайнида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Закалат қуйидаги ҳолларда қайтарилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) таклифни тақдим этишнинг охирги куни ва вақти тамом бўлгандан кейин ўз таклифига ўзгартириш киритган ёки уни қайтариб олган қатнашчига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) таклифи амал қилиши даврида ўз таклифини қайтариб олган, танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда шартнома тузишни ёки шартнома бажарилишининг талаб этиладиган таъминланишини (кафолатини) тақдим этишни рад этган танлов савдолари ғолибига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Танлов комиссияси ва баҳолаш гуруҳи аъзолари танлов билан боғлиқ ахборотларни ошкор қилинганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 16-сон, 208-модда, 49-сон, 526-модда)