Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 09.04.2009 йилдаги 104-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ «НАВОИЙ» ЭРКИН ИНДУСТРИАЛ-ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ ҲУДУДИГА КИРИШИ, УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШИ, У ЕРДА БЎЛИШИ ВА ИШГА ЁЛЛАНИШИНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сонли «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириш ва ундан чиқиш учун визалар бериш, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатдан ўтказиш, шунингдек хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатнома бериш ва ҳудуддаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига меҳнат фаолияти ҳуқуқини тасдиқлаш ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш давлат божи ва бошқа тўловлар ундирилмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудидаги тегишли бўлинмани белгиланган тартибда зарур алоқа каналлари билан ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 апрелдаги 104-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда «Навоий» ЭИИЗ деб аталади) ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисида Низомни бажариш юзасидан хатти-ҳаракатлар схемаси ушбу Низомга иловада берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига ва уларнинг оила аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчилари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг мақсади учун ушбу бандда кўрсатилган шахслар «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг умумий ҳисобини юритади ҳамда хорижий фуқароларга уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўз вақтида тушунтиришни таъминлайди, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш, республика ҳудудида юриши ва улар учун белгиланган бу ерда бўлиш муддати тугагач Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишини таъминлаш юзасидан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Танлаб олишдан ўтмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши, у ерда бўлиши ва ундан чиқиб кетишини расмийлаштириш, шунингдек улар томонидан хорижий ишчи кучларини жалб этиш умумий равишда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга кириш визалари «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига берадиган ёзма илтимосномаси асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси томонидан айрим давлатлар фуқаролари учун рухсатномаларни расмийлаштиришнинг ушбу Низомда назарда тутилганидан бошқа янада қулайроқ тартиби белгиланган бўлса, қулайроқ бўлган тартиб қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига кириш визаси бериш учун ёзма илтимосномасини кўриб чиқиш муддати илтимоснома берилган кундан бошлаб икки иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига (кириш, кириш-чиқиш) кириш визалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан, улар мавжуд бўлмаган тақдирда — бошқа мамлакатларнинг улар билан айрим консуллик функцияларини бажариш тўғрисида аҳдлашув мавжуд бўлган дипломатик ваколатхоналари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий мамлакатларга қатновлар мавжуд бўлган аэропортлардаги консуллик бюроси томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикасига кириш визалари «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга бир йилгача муддатга ёки Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси амал қиладиган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикасига кириш учун кўп марталик визалар «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга бир йилгача муддатга ёки Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси амал қиладиган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш визалари олиш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-аризани, миллий паспортни ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси илтимосномасини, Ўзбекистон Республикасига контрактлар (шартномалар) бўйича ишлаш учун уч ойдан кўп муддатга келаётганлар эса — Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномани ҳам тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кириш визаси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳақиқийдир, хорижий фуқароларнинг кириши учун ёпиқ бўлган жойлар, объектлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг кириш учун очиқ бўлган ҳудуди бўйлаб эркин юришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар «Навоий» ЭИИЗга туташган, уй-жойлар ва ижтимоий инфратузилмалар қуриш учун ажратилган ва «Навоий» ЭИИЗ Бош режасида назарда тутилган ҳудудда яшайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси ва ички ишлар органлари билан келишган ҳолда бошқа ҳудудда ҳам яшаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида миллий паспортлари ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш асосида яшайдилар. Миллий паспортлар ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатлар етиб келгандан кейин бир сутка мобайнида вақтинчалик рўйхатдан ўтиш учун «Навоий» ЭИИЗ дирекциясига тақдим этилади, байрам ва дам олиш кунлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг ёзма мурожаатномалари асосида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилади. Мурожаатномалар, байрам ва дам олиш кунларидан ташқари, рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган хорижий фуқаролар томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун миллий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар топширилган вақтдан бошлаб уч сутка мобайнида берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва унинг муддатини узайтириш «Навоий» ЭИИЗ дирекцияси ёзма мурожаатномаларида кўрсатилган давр учун, лекин виза амал қиладиган муддат доирасида бир кун муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишдан озод қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар миллий паспортларини ёки уни ўрнини босадиган ҳужжатларини ўзи билан бирга олиб юришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар миллий паспорти ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатлари йўқолганлиги тўғрисида дарҳол «Навоий» ЭИИЗ дирекциясига ва ички ишлар органларига хабар қилишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар томонидан шахсий ва хизмат автотранспорт воситасидан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини қўлланиш, хорижий фуқароларнинг транспорт воситаларини давлат техник кўригидан ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига тегишли бўлган автомототранспортни фойдаланиш учун хорижий фуқароларга ёки Ўзбекистон Республикасида яшайдиган хорижий фуқароларга бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юриши, шунингдек Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини чеклаш, уларнинг бу ерда бўлиш муддатини қисқартириш ва уларни республикадан ташқарига чиқариб юбориш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш визаларини расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар учун Ўзбекистон Республикасидан чиқиш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш визаларини) бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар визалар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун миллий паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатини кўрсатган ҳолда «Навоий» ЭИИЗ дирекциясига мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ дирекцияси илтимоснома ва икки нусхада тўлдирилган белгиланган шаклдаги анкета-ариза билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига ёки Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш визаларини (чиқиш, чиқиш-кириш визаларини) бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомасини кўриб чиқиш муддати буюртманома берилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчи томонидан юқори малакали ишларни бажариш учун таклиф этилган хорижий фуқарога виза (кириш, кириш-чиқиш визалари) бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш буюртманома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларга кўп марталик чиқиш-кириш визалари бир йилгача муддатга ёки Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси амал қиладиган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ички ишлар органлари «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаронинг анкета-аризасини кўриб чиқиш натижаларига кўра амал қилиш муддати кўрсатилмаган чиқиш визасини хорижий фуқаронинг миллий паспортига ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатига ёпиштириб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар кўп марталик чиқиш-кириш визалари ёпиштириб қўйилгандан кейин «Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг билдиришномаси билан чет элга кўп марталаб чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқароларнинг ишга ёлланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига келаётган хорижий фуқаро фақат ўзининг номига қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда Агентлик томонидан берилган меҳнат фаолиятига ҳуқуқнинг тасдиқномаси (кейинги ўринларда тасдиқнома деб аталади) мавжуд бўлган тақдирдагина ишга ёлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тасдиқноманинг амал қилиш муддати хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига берилган рухсатноманинг амал қилиш давридан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Иш берувчига Агентлик томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) тасдиқнома бериш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома бир йил муддатга берилади ва бу муддат томонларнинг келишувига кўра, иш берувчи томонидан ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш асосида, меҳнат контрактининг амал қилиш муддати ўтгунгача узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хорижий ходим учун тасдиқнома иш берувчига хорижий ишчи кучини жалб этиш ҳуқуқига рухсатнома билан биргаликда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. «Навоий» ЭИИЗ қатнашчиси рухсатнома тасдиқномани олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси гувоҳномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг илтимосномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ходимнинг фотосуратли анкетаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ходим учун ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт лойиҳаси ёки хорижий ходимларни жалб этиш нияти ва шартлари тўғрисида хорижий фуқаролар ёки хорижий ташкилотлар билан олдиндан аҳдлашилганликни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсатнома/тасдиқнома муддатини узайтириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: белгиланган шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган шаклдаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» ЭИИЗ дирекциясининг илтимосномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ходимнинг фотосуратли анкетаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ходим учун ОИВ-инфекцияси йўқлиги тўғрисидаги сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсатнома/тасдиқноманинг асл нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. «Навоий» ЭИИЗ ҳудудидаги хорижий фуқаролар учун рухсатнома/тасдиқнома бериш юзасидан ҳужжатларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бошқармаси хулосаларини талаб қилмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Рухсатнома/тасдиқнома бериш (унинг муддатини узайтириш) тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан, иш берувчи ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилган ҳужжатларни берган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Рухсатнома бошқа иш берувчиларга берилмайди. Рухсатнома асосида жалб этиладиган хорижий ходимлар бошқа иш берувчига ишлаш учун ўтказилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Рухсатнома/тасдиқноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни бекор қилиш, шунингдек хорижий ходимларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси ҳудудига кириши, ундан чиқиб кетиши, у ерда бўлиши ва ишга ёлланишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни бажариш юзасидан хатти-ҳаракатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Изоҳ. Иш берувчи томонидан юқори малакали ишларни бажариш учун таклиф этилган хорижий фуқарога виза (кириш, кириш-чиқиш визалари) бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан буюртманомани кўриб чиқиш буюртманома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 июлдаги 232-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 31-сон, 357-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 188-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда)