26.04.2007 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН УКРАИНА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИНГ ОҚИБАТИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Украина Вазирлар Маҳкамаси, бундан буён Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга, Ўзбекистон Республикаси билан Украина ўртасида давлатлараро муносабатларни барча чоралари билан ривожлантиришга тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳар томонлама ҳамкорликка интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатини бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик иккала давлат фаровонлиги ва хавфсизлигига кўмаклашишини эътироф қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар иккала мамлакат учун хавфли эканини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида илмий-техникавий ахборот алмашиш ўзаро қизиқтиришини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг кучлари ва воситалари билан бартараф қилиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши мумкинлигини ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида иккала давлатнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари зарур бўлишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Таърифлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим мақсадлари учун қуйидаги атамалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«сўровчи Томон» — бошқа Томонга ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларини, асбоб-ускуналар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисида илтимос билан мурожаат қиладиган Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тақдим қилувчи Томон» — бошқа Томоннинг ёрдам бериш бўйича гуруҳлар, асбоб-ускуналар ва таъминот материалларини юбориш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирувчи Томон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли орган» — ушбу Битимни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ишларга раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш учун Томонлардан ҳар бири тайинлайдиган орган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ» — тақдим қилувчи Томоннинг мутахассисларидан ташкил топган, ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган, зарур гуруҳлар, асбоб-ускуна ва материаллар билан таъминланган гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият» — сўровчи Томон давлати маълум ҳудудида авария, хавфли табиат ҳодисаси, ҳалокат, табиий ва бошқа офат натижасида юзага келган одамларнинг қурбон бўлишига олиб келадиган вазият бўлиб, одамлар соғлиғига ёки атроф-муҳитга зарар етказиши, катта моддий талофатларга ва одамларнинг яшаш шароитларининг бузилишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин ҳолатдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазиятни олдини олиш» — олдиндан ўтказиладиган ва фавқулодда вазият пайдо бўлиш хавфини мумкин қадар камайтиришга қаратилган ва шунингдек бу вазият пайдо бўлган тақдирда одамлар соғлиғини сақлашга, атроф-муҳитга етказилган зарар ва моддий талофат ҳажмини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият оқибатларини бартараф қилиш» — фавқулодда вазият пайдо бўлганда қилинадиган ва одамлар ҳаётини қутқаришга ва соғлиғини сақлашга, атроф-муҳитга етказилган зарар ва моддий талофат ҳажмини камайтиришга, шунингдек фавқулодда вазият зонасини чеклашга зона учун хавфли факторлар ҳаракатини тўхтатишга қаратилган авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«фавқулодда вазият зонаси» — сўровчи Томон давлатининг маълум ҳудудида юзага келган фавқулодда вазият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«авария-қутқарув ишлари» — фавқулодда вазият зонасида одамларни, моддий ва маданий бойликларни қутқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятни чеклаш ва вазият учун омилларни йўқотиш ёки унга хос бўлган хавфли омилларни минимал даражага келтириш бўйича ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«асбоб-ускуна» — ёрдам кўрсатиш гуруҳининг материаллари, техник ва транспорт воситалари, аслаҳа-анжомлари ва аъзоларнинг шахсий аслаҳалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таъминот материаллари» — фавқулодда вазият натижасида зарар кўрган аҳоли ўртасида тақсим қилиш учун мўлжалланган моддий воситалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«транзит давлати» — сўровчи Томон давлат ҳудудида ёки учинчи давлат ҳудудига етиб бориш мақсадида ёрдам кўрсатиш гуруҳларининг асбоб-ускуна ва таъминот материаллари билан ҳудудидан ўтадиган давлат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш бўйича қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек Томонидан — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
украин Томонидан — Украинанинг фавқулодда вазиятлар масалалари ва аҳолини Чернобиль ҳалокати оқибатларидан муҳофаза қилиш масалалари бўйича вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ваколатли орган тайинланган тақдирда Томонлар бир-бирини дипломатик каналлар орқали ёзма шаклда хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасидаги ҳамкорлик қуйидагиларни кўзда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли техноген ва экологик жараёнлар, шунингдек табиат ҳодисалари мониторингини ташкил қилиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдиндан айтиб бериш ва уларнинг оқибатларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга, шу жумладан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича, тайёрлашни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ижро этувчи ҳокимиятларининг манфаатдор органларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатиш бўйича баҳамжиҳат ҳаракат қилишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ифлосланишларнинг атроф-муҳит ва аҳолига бўладиган таҳликага баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот лойиҳаларини биргаликда режалаштириш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, илмий-техникавий адабиёт ва тадқиқот ишлар натижаларини алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот, даврий нашрлар, методик ва бошқа адабиёт, видео ва фотоматериаллар ва шунингдек технологияларни алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма конференциялар, семинарлар, ишчи мажлислар, машқ ва машғулотларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма нашрлар ва маърузаларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатлари ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш, стажёрлар, ўқитувчилар, олимлар ва мутахассислар билан алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ваколатли органлари ўртасида баҳамжиҳат ҳаракат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника, мулк ва аслаҳа-анжом билан ускуналашда ўзаро ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режалаштириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик фавқулодда вазиятлар пайдо бўлиши тўғрисида ўзаро ахборот билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда ўзаро ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатини бартараф қилиш соҳасида Томонлар ваколатли органлари мувофиқлаштирган бошқа фаолият.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида фаолият юритаётган Томонлар давлатларининг ижро этувчи органлари, ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Қўшма комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни бажариш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун Томонлар ваколатли органлари фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия таъсис қиладилар, унинг таркибини, вазифаларини ва иш тартибини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Вакилларни қабул қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимда назарда тутилган фаолиятда иштирок этишлари учун вакилларнинг юриб туришлари билан боғлиқ бўлган ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда ёрдам кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган барча харажатларда ҳар бир Томон ўз қисмини ўзи қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги сўровларни амалга оширувчи органлар, Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам дипломатик каналлар орқали юборилган сўровга асосан кўрсатилади, унда сўровчи Томон фавқулодда вазиятнинг хусусияти тўғрисида ахборот тақдим этади, зарур ёрдамнинг турини ва ҳажмини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим қилувчи Томон қисқа муддатларда сўровчи Томоннинг мурожаатини кўриб чиқади ва уни бериладиган ёрдам имконияти, ҳажми ва шартлари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларга раҳбарлик қилишни сўровчи Томоннинг ваколатли органи шу гуруҳлар раҳбарлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ёрдам турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишдаги ёрдам гуруҳларини, асбоб-ускуналарни, таъминот материалларини юбориш йўли орқали ёки бошқа сўралаётган шаклда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳлар фавқулодда вазият зоналарида авария-қутқарув ишларини бажариш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳлар раҳбарларини фавқулодда вазият зонасида ва аниқ иш участкаларида юзага келадиган вазият тўғрисида ахборот беради ва зарурат бўлганда бу гуруҳларни таржимонлар ва алоқа воситалари ва шунингдек қўриқчилар билан таъминлайди ва бепул тиббий хизмат кўрсатади ва уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларнинг асбоб-ускуналари фавқулодда вазият зонасида 72 соат давомида мустақил ҳаракат қилишлари учун етарли бўлиши керак. Захиралар тамом бўлгандан кейин агар Томонлар қўшимча равишда келишмаган бўлсалар, сўровчи Томон ишни давом эттириш учун ушбу гуруҳларни зарур воситалар ва озиқ-овқат билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларнинг давлат чегарасини кесиб ўтиш шартлари ва уларнинг сўровчи Томон давлати ҳудудида бўлиш режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳнинг давлат чегарасини кесиб ўтиши ҳар бир гуруҳ аъзосининг паспорт ҳужжати мавжуд бўлганда давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ раҳбари ўзининг паспорт ҳужжатлари билан бирга чегараолди назорат органларига тақдим этувчи Томоннинг ваколатли органлари берган, гуруҳнинг ёрдам кўрсатиш мақсадида кетаётганини тасдиқловчи ҳужжатни ва гуруҳ таркибида кетаётган шахслар рўйхатини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларнинг аъзолари сўровчи Томон давлати ҳудудида бўлган вақтларида шу давлат қонунларига риоя қилишга мажбурдирлар. Шу ўринда улар тақдим этувчи Томон давлати юрисдикцияси остида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегарадан ўтказиш тартиби ва кинологик гуруҳларнинг бўлиши ҳар бир алоҳида ҳолатда сўровчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларнинг жойдан-жойга юриши уларнинг асбоб-ускунасини ва таъминот материалларини ташиш автомобиль, темир йўл, сув ёки ҳаво транспортида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш учун транспорт турларидан фойдаланиш тартибини Томонларнинг ваколатли органлари ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф қилишда ёрдам кўрсатиш учун асбоб-ускуна ва таъминот материалларини олиб кириш ва олиб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар оқибатлари бартараф қилинаётганда ёрдам кўрсатиш учун сўровчи Томон давлати ҳудудига олиб кирилаётган ва тақдим этувчи Томон давлати ҳудудидан олиб чиқиладиган асбоб-ускуна, таъминот материаллари ва гуруҳ аъзоларининг шахсий ашёларининг божхона расмийлаштирув ишлари Томонлар давлатлари қонунчилигига мувофиқ енгиллаштирилган ва устуворлик тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам бериш бўйича гуруҳларнинг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда фойдаланиш учун мўлжалланган асбоб-ускуна ва таъминот материалларидан бошқа ҳар хил товарларни олиб ўтиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам бериш бўйича ишлар тамом қилингандан кейин олиб кирилган асбоб ускуна сўровчи давлат Томон ҳудудидан олиб чиқилиши керак. Юзага келган айрим вазиятлар туфайли асбоб-ускунани олиб чиқиш имконияти бўлмаса, у сўровчи Томоннинг ваколатли органига келишилган шартлар асосида беғараз ёрдам сифатида берилиши мумкин. Бу ҳолда сўровчи Томоннинг ваколатли ва божхона органларини берилган асбоб-ускуна турлари, миқдори ва жойлашган жойини кўрсатиб хабардор қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарар кўрган шахсларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш зарурат туғилганда сўровчи Томон давлати ҳудудидаги таркибида наркотик моддалар бўлган тиббий препаратлар зарур миқдорда олиб кирилиши мумкин. Бу ҳолда ёрдам кўрсатиш бўйича, гуруҳ раҳбари Томонларнинг божхона органларига таркибида наркотик моддалар бўлган тиббий препаратлар тўғрисида, уларнинг турлари ва миқдори кўрсатилган декларацияни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тиббий препаратлар сўровчи Томонга берилмайди ва фақатгина шу Томон вакилларининг назорати остида малакали тиббий ходимлар томонидан ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида наркотик моддалар бўлган, ишлатилмай қолган тиббий препаратлар сўровчи Томоннинг божхона назорати остида ушбу препаратлар рўйхати ва миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида олиб чиқилиши керак. Таркибида наркотик моддалар бўлган, ишлатилган тиббий препаратлар учун сўровчи Томон божхона органи уларнинг ишлатилганлиги тўғрисида ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳнинг раҳбари ва врачи имзолаган ва сўровчи Томон ваколатли органи вакили тасдиқлаган актни кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Транзит
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транзит давлати Томони ўз давлатининг ҳудуди орқали тақдим этувчи Томоннинг ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳларини, асбоб-ускунасини ва таъминот материалларини учинчи давлатга шу давлат билан фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатини бартараф қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида имзоланган битимлар асосида ва Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ тўхтатмай ўтказиб юборишга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ҳаво кемаларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ваколатли органи сўровчи Томоннинг ваколатли органига ёрдам бериш учун ҳаво кемаларидан фойдаланишга қарор қабул қилиниган тўғрисида хабар қилади, бунда ҳаво кемаларининг типлари, таниқлик белгилари, маршрути, экипаж аъзоларининг сони, юкнинг хусусияти, парвоз қилиш, қўниш жойи ва вақти кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон тақдим этувчи Томон ҳаво кемаларининг ўз давлати ҳудудининг маълум пунктига учиб боришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парвозлар Халқаро фуқаро авиация ташкилоти ўрнатган парвоз қоидаларига ва ҳар бир Томон давлатларининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Харажатларни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлар бошқа тўғрисида келишиб олишмаган бўлсалар, сўровчи Томон тақдим этувчи Томонга ёрдам бериши билан боғлиқ харажатларни тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровчи Томон ёрдам бериш тўғрисидаги илтимосини бекор қилиши мумкин, аммо бу ҳолда тақдим этувчи Томон қилган харажатлари учун товон олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлар бошқа тўғрисида келишиб олишмаган бўлсалар, харажатлар тақдим этувчи Томондан бу тўғрида олинган талабнома олингандан кейин дарҳол қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳлар аъзоларини суғурта қилади. Суғуртани расмийлаштириш бўйича харажатлар ёрдам кўрсатиш бўйича қилинадиган умумий харажатларга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томон ҳаво кемаларининг учиб ўтиши, қўниши, аэродромда туриши ва ундан парвоз қилиши учун тўловдан ва шунингдек аэронавигация хизматлари учун тўловдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этувчи Томоннинг ҳаво кемаларига ёқилғи ва техник хизмат кўрсатиш учун харажатларни қоплаш тўғрисидаги масалаларни Томонлар ҳар бири алоҳида ҳолда ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бу воқеа ушбу Битимни амалга ошириш бўйича вазифаларни бажариш давомида юз берган бўлса, сўровчи Томон ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ аъзоларининг ярадор бўлиши ёки ўлими билан боғлиқ харажатларни ўз зиммасига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ аъзоси сўровчи Томон давлати ҳудудида ушбу Битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ вазифаларни бажариш вақтида юридик ёки жисмоний шахсга зарар етказса, зарарни сўровчи Томон унинг ёрдам бераётган фуқаролари зарар етказган ҳолларда қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдам кўрсатиш бўйича гуруҳ аъзоси атайлаб ёки дағал эътиборсизлик натижасида келтирилган зарарни тақдим этувчи Томон қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида фаолият натижасида олинган ахборот Томонлар давлатлари қонунчилигига мувофиқ ошкор этилмайдиган ахборотдан ташқари, агар Томонлар ваколатли органлари ёзма шаклда бошқа тўғрисида келишмаган бўлсалар, Томонлардан ҳар бирининг оддий амалиёти ва кўрсатмалари асосида эълон қилинади ва ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Низоли масалаларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин қилишда ёки қўллашда келиб чиқадиган низолар Томонларнинг ўзаро музокаралари ва маслаҳатлашувлари йўли билан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин, бунда баённомалар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Қайд қилинган баённомалар ушбу Битимнинг 19-моддаси қоидаларига асосан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Бошқа шартномаларга нисбатан муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим чекланмаган муддатга тузилди ва Томонларнинг давлат ички процедураларини бажарганликлари тўғрисида охирги ёзма хабарномаси олинган муддатда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бири иккинчи Томоннинг Битимни бекор қилиш тўғрисидаги истаги ҳақида тегишли хабарномани олган кундан 90 кун ўтиб Битим ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ўз кучини йўқотиши, агар Томонлар бошқача келишувга эришмаган бўлсалар, унинг доирасида амалга оширилаётган, бошланган, бироқ тугатилмаган фаолиятларга таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2007 йил 26 апрелда, икки нусхада ҳар бири ўзбек, украин ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни қўллаш ва талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда рус тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2008 й., 3-4-сон)