17.11.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН МАЛАЙЗИЯ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Малайзия Ҳукумати номидан Малайзия Фан, технология ва инновация вазирлиги (бундан кейин алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона муносабатларни эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат иқтисодиётининг тараққий этишида фан ва технологиянинг муҳимлигини англаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай ҳамкорликнинг ўрнатилиши иккала мамлакатнинг умумий манфаатларига хизмат қилишига ҳамда фан ва технологиянинг тараққий этиши ва ривожланишига ҳисса қўшишига ишониб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Англашув Меморандумининг қоидалари ҳамда ҳар бир мамлакатда амалда бўлган қонунлар, қоидалар, йўриқномалар ва миллий сиёсатга амал қилиб тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида икки давлат ўртасида фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисида келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон, ўз мамлакатларидаги ушбу Англашув Меморандуми предметини тартибга солувчи амалдаги қонунлар, қоидалар, йўриқномалар ва миллий сиёсатга асосланган ҳолда, қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга оширишга ҳаракат қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) тадқиқот ихтиролари, илмий ва техникавий маълумотлар ҳамда ҳужжатлар билан ўзаро алмашишни ўз ичига олган қўшма тадқиқотлар, ривожлантириш ва дизайн лойиҳаларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган олимлар, мутахассислар ва тадқиқотчилар билан алмашиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) биргаликдаги илмий конференциялар, симпозиумлар, курслар семинарлар ва кўргазмалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қўшма лойиҳаларда Томонларнинг илмий тадқиқотлар ўтказиш қурилмалари ва ускуналаридан умумий фойдаланиш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Томонлар ўртасида ўзаро келишиб олинган ушбу Англашув Меморандуми доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа шакллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандумининг бажарилишига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Малайзия Ҳукумати номидан Малайзия Фан, технология ва инновация вазирлиги масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Қўшма қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 Ушбу Англашув Меморандумни бажарилишини енгиллаштириш учун Томонлар вакилларидан ташкил топган Илм-фан ва технологик ҳамкорлик бўйича Қўшма қўмита (Қўшма қўмита) тузилади. Ҳар бир Томон Қўшма қўмитага навбати билан раислик қилувчи вакилни тайинлайди. Қўшма қўмита аъзолари тегишли Томон тарафидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма қўмита ўзининг иш тартиби қоидаларини қабул қилади ва ҳар икки йилда бир марта ёки ўзаро келишувга кўра навбати билан Ўзбекистон Республикасида ва Малайзияда учрашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшма қўмита қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Фан ва технология соҳасида ҳамкорликни режалаштириш, мувофиқлаштириш, кузатиш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Томонлар амалга ошираётган ҳамкорлик фаолиятларини рағбатлантириш ва икки Томон ўртасида фан ва технология соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш таклифларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ушбу Англашув Меморандумга мувофиқ амалга оширилаётган ҳамкорлик фаолиятларини татбиқ этилишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Ушбу Англашув Меморандумнинг келажаги бўйича фикрлар алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшма қўмита ўз вазифаларини бажаришда зарур бўлса, муайян масалалар билан шуғулланиши учун вақтинчалик ёки доимий қўшма ёрдамчи қўмита ёки ишчи гуруҳларини тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Англашув Меморандумининг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, ушбу Англашув Меморандумини бажаришда, мазкур Англашув Меморандумига мувофиқ амалга ошириладиган ҳамкорликдаги фаолиятларида Томонларнинг давлат ва/ёки хусусий секторлари (бундан кейин алоҳида «иштирок этувчи институт» ва биргаликда «иштирок этувчи институтлар» деб аталадилар) иштирокини рағбатлантиришлари ва уларга кўмаклашишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иштирок этувчи институтлар ушбу Англашув Меморандумига мувофиқ амалга ошириладиган ҳамкорликдаги фаолиятлари доирасида хусусан қуйидагиларни ўз ичига оладиган қўшимча битимлар тузадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳамкорликнинг мақсади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) қўшимча битимларни бажарадиган иштирок этувчи институтлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қўшимча битимларни бажариш учун амалга ошириладиган молиявий келишувлар; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қўшма илмий лойиҳалар натижаларидан фойдаланишнинг чора-тадбирлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар томонидан 2-моддага мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай алмашинув дастурларининг тафсилотлари Томонларнинг розилигига асосан келишиб олиниши лозим. Ўқитувчилар, талабалар ёки ўқув материаллари билан алмашиш ўзаро бўлиши шарт эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ҳамкорликка кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ҳар бири, ўз мамлакатларидаги ушбу Англашув Меморандуми предметини тартибга солувчи амалдаги қонунлар, қоидалар, йўриқномалар ва миллий сиёсатга асосланган холда, бошқа Томонга ушбу Англашув Меморандумини бажаришда зарур бўлган ёрдамни кўрсатишга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Молиявий келишувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандуми доирасида амалга ошириладиган ҳамкорликдаги фаолиятлар харажатларини қоплаш учун кўриладиган молиявий чоралар, ҳар бир ҳолат юзасидан воситалар ва захиралар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, Томонларнинг ўзаро розилигига кўра келишиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Учинчи томоннинг иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Томон иккинчи Томоннинг ёзма розилиги билан ушбу Англашув Меморандумига мувофиқ амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ва дастурларга учинчи томонни иштирок этиш учун таклиф этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-қисмида кўрсатилган қоидалардан қатъи назар, Томонлар учинчи томоннинг қўшма лойиҳалар ва дастурлардаги иштирок этиши Томонлар қабул қилган шарт-шароитларга асосан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳимояси Томонларнинг амалдаги тегишли қонунлар, қоидалар ва йўриқномаларга ҳамда ҳар иккала Томон имзолаган халқаро битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлардан бирининг номи, белгиси ва/ёки расмий эмблемасидан нашр, ҳужжат ва/ёки бошқа қоғозларда фойдаланиш, ушбу Томоннинг ёзма рухсатисиз тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу модданинг 1-қисмида кўрсатилган қоидалардан қатъи назар, амалга ошириладиган ҳар қандай технологик янгилик, маҳсулот ва хизматларнинг ривожланишига оид интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Томонларнинг биргаликдаги фаолияти ёки Томонларнинг ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган тадқиқотлар натижасида яратилган бўлса, ўзаро келишилган шартларга мувофиқ ҳар иккала Томонга тегишли ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Томонлардан бирининг якка ёки алоҳида фаолияти ёхуд якка ёки алоҳида амалга оширган тадқиқотлари натижасида яратилган бўлса, фақат ўша Томонга тегишли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Махфийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг хар бири, ушбу Англашув Меморандумининг ёки унга мувофиқ тузилган бошқа хар қандай битимларнинг бажарилиши даврида бошқа Томондан олинган ҳужжатлар, ахборот ёки бошқа маълумотларнинг махфийлиги ва сир тутилишига риоя этиш мажбуриятини олади. Ҳар доим учинчи томон ҳужжатлар, ахборот ёки бошқа маълумотларни олиши учун ушбу ҳужжатлар, ахборот ёки бошқа маълумотларни тақдим қилган Томоннинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар икки Томон мазкур модда қоидалари, ушбу Англашув Меморандуми тугатилишига қарамасдан, Томонлар ўртасида мажбурий бўлиб қолишига келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Бажарилишини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон миллий хавфсизлик, манфаат, жамоат тартиби ва соғлиғидан келиб чиққан ҳолда ушбу Англашув Меморандумининг бажарилишини вақтинчалик тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини сақлаб қолади, бундай тўхтатиш бошқа Томоннинг дипломатик каналлар орқали хабардор қилинганидан сўнг дарҳол амал қила бошлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Қайта кўриб чиқиш, ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро розилик асосида ушбу Англашув Меморандумини қайта кўриб чиқишлари, унинг барча ёки айрим қисмларига ўзгартиш ёки қўшимчалар киритишлари мумкин. Бундай қайта кўриб чиқиш, ўзгартиш ёки қўшимчалар киритиш ёзма шаклда амалга оширилади ва ушбу Англашув Меморандумининг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳар қандай қайта кўриб чиқиш, киритилган ўзгариш ва қўшимчалар Томонлар томонидан белгиланган санадан бошлаб кучга киради ҳамда бундай қайта кўриб чиқиш, ўзгартиш ва қўшимчалар уларнинг кучга киргунига кадар ушбу Англашув Меморандумидан келиб чиққан ёки унга асосланган Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Англашув Меморандумнинг шартларини талқин қилишда ва/ёки бажаришда ва/ёки қўллашда Томонлар ўртасида вужудга келган ҳар қандай келишмовчиликлар ёки низолар учинчи томон ёки халқаро трибуналга мурожаат қилмаган ҳолда дипломатик каналлар орқали Томонлар ўртасидаги ўзаро маслаҳатлашувлар ва/ёки музокаралар орқали дўстона ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Кучга кириши, амал қилиши ва ўз кучини йўқотиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Англашув Меморандуми имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва 5 (беш) йил давомида амал қилади. Бундан сўнг, агар Томонлардан бири бошқа Томонга ушбу Англашув Меморандумининг амал қилиш муддати тугатиш ният қилинаётган санадан камида 6 (олти) ой олдин уни бекор қилиш тўғрисида дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабар бермаса, у ўз-ўзидан кейинги бир (1) йиллик муддатга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Англашув Меморандумининг тугатилиши унинг тугашига қадар келишилган, лекин ниҳоясига етмаган тадбирлар/дастурларнинг амалга оширилишига таъсир кўрсатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни тасдиқлаб, ўз Ҳукуматлари томонидан тегишли ваколат олган куйида имзо чекувчилар ушбу Англашув Меморандумини имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2008 йил 17 ноябрь куни икки (2) асл нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Матнларни талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2008 й., 3-4-сон)