06.10.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» Агентлиги) билан Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
06.10.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ («ЎЗСТАНДАРТ» АГЕНТЛИГИ) БИЛАН ЛАТВИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ЎРТАСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Аккредитация соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Латвия Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир томондан Ўзбекистон Республикаси ва иккинчи томондан Европа Ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасида шерикчилик таъсис этувчи 1996 йил 21 июнда имзоланган Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим қоидаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг фойдалилигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Томоннинг иқтисодий манфаатларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га кириш учун тайёргарлик олиб боришини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Латвия Республикасининг Европа Иттифоқига аъзо давлат бўлганлигини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доираларида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишни истаб ва миллий қонунчиликка мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимни амалга ошириш давомида Томонлар мос равишда Ўзбекистон Республикаси ва Латвия Республикаси қонунларига амал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар миллий лабораторияларнинг ўзбек ва латвия ваколатли ташкилотлари тарафидан ташкил этиладиган лабораториялараро солиштиришларда ўзаро қатнашишига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг таклифига биноан, таклиф этувчи Томон уюштираётган илмни оширадиган турли тадбирлар (семинарлар, конференциялар, симпозиумлар ва бошқалар)да иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан бирининг (манфаатдор Томоннинг) илтимосига биноан, аккредитация масалаларига тегишли бўлган, ўз мамлакатларининг қонунчилик ҳужжатларини рус ёки инглиз тилида тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор Томоннинг таклифига биноан аккредитация соҳасида аудиторларни ўқитишда иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг 2, 3 ва 5-моддалари амали билан боғлиқ харажатларни алоҳида шартномаларга асосан таклиф қилаётган (манфаатдор Томон) қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим бўйича ҳамкорликни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатларни (ахборот, шарҳлар, тажриба ва ҳ.к. алмашиш) Томонлар мустақил равишда қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга мувофиқ олинган ҳужжатлар ёки ахборотнинг махфийлиги учун шу ҳужжатни ёки ахборотни олган Томон масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжат ёки ахборот учинчи тарафга фақат уни берган Томоннинг розилиги билан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музокаралар ва уларнинг натижалари ҳақидаги ахборот фақат иккала Томоннинг розилиги билан эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг, бир томондан, Ўзбекистон Республикаси ва иккинчи томондан, Европа Ҳамжамиятлари ва уларга аъзо давлатлар ўртасидаги халқаро битимлардан келиб чиқадиган мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидалари Латвия Республикасининг Европа Иттифоқига аъзолигидан келиб чиқадиган унинг мажбуриятларига қандайдир тарзда таъсир этадиган ёки ўзгартирадиган қилиб қўлланилиши ёки изоҳланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим қоидаларини талқин этишда ва қўллашда юзага келувчи барча келишмовчиликлар Томонлар ўртасида маслаҳатлашув ва музокаралар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувларига кўра ушбу Битимга тегишли баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишлари мумкин, мазкур баённомалар ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим ноаниқ муддатга тузилади ва имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлардан ҳар бири ўз нияти тўғрисида бошқа Томонга ёзма равишда хабар бериб, ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиши мумкин. Битимнинг амал қилиши бошқа Томон бундай хабарномани олган кундан бошлаб 1 (бир) ой муддат ўтгандан кейин тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2008 йил 6 октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, латиш ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим матнини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келса, рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2008 й., 3-4-сон)