Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 06.04.2009 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ «ТУРКИСТОН» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИНИ ТУГАТИШ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИДАН ЯНАДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг ер ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган «Туркистон» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда «Туркистон» ДУК деб аталади) тугатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Туркистон» ДУКни тугатиш комиссиясининг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тугатиш комиссияси (Мусаев Д.О.):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туркистон» ДУКни тугатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредиторларни аниқласин ва тугатиш пайтида ҳосил бўлган кредиторлик қарзлар қайтарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебиторлик қарзлар ундирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига сотиладиган ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бериладиган мол-мулк рўйхатини аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк устун даражада тугатилаётган унитар корхона ҳудудида ташкил этилаётган фермер хўжаликларига сотилишини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган чорвачилик фермаларини мулкий комплекс сифатида сотишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш даврида «Туркистон» ДУК мол-мулки сақланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оралиқ тугатиш баланси ва тугатиш балансини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 декабрдаги 302-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатилаётган «Туркистон» ДУКнинг ер майдонларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тугатиш комиссиясининг қарори асосида — ижтимоий инфратузилма ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини (болалар боғчаси, мактаб, автомобиль йўли, электр узатиш линиялари ва трансформатор қурилмалари ва бошқаларни) белгиланган тартибда Тошкент вилояти ҳокимлигига берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги тугатилаётган «Туркистон» ДУК ҳудудида фермер хўжаликлари ташкил этиш учун талабгорлар орасида очиқ ва ошкора танловлар ўтказсин, ғолибларни аниқлашда ижтимоий адолат, холислик ва очиқ-ошкоралик тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг ушбу банди бажарилиши тўғрисида 2009 йил 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси, «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар тугатиш комиссияси билан биргаликда тугатилаётган «Туркистон» ДУК мол-мулкидан самарали фойдаланишни ҳамда унинг бинолари ва иншоотлари базасида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатадиган ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари ташкил этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Туркистон» ДУКнинг бўшаб қолаётган ходимларини ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 апрелдаги 99-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «Туркистон» давлат унитар корхонасини тугатиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусаев Д.О. ‎ —‎ Давлат мулки қўмитаси раиси, комиссия раиси‎
Саломов Ф.И.‎ —‎‎ Мудофаа вазирининг ўринбосари — молия-иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи, комиссия раисининг ўринбосари‎
Абдуллаев С.С.‎ —‎‎ Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари‎

‎Комиссия аъзолари:

Набиханов С.Х.‎ —‎‎ Давлат мулки қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи‎
Назаров А.А.‎ —‎‎ Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи‎
Мусашайхов Л.Т.‎ —‎‎ Тошкент вилояти адлия бошқармаси бошлиғи‎
Умарханов Б.Х.‎ —‎‎ Тошкент вилояти молия бошқармаси бошлиғи‎
Бўрибеков Ш.‎ —‎‎ Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи‎
Махамаджанов Ш.Я.‎ —‎‎ Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари‎
Газизов Р.Н.‎ —‎‎ Мудофаа вазирлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари‎
Муратов Д.Ш.‎ —‎‎ Мудофаа вазирлиги хизмати бошлиғи‎
Каримбердиева В.У.‎ —‎‎ «Савдогарбанк»нинг Қибрай филиали бошқарувчиси‎
Камалов М.Р.‎ —‎‎ «Туркистон» ДУК директори вазифасини бажарувчи‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 184-модда)