06.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1936
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи, 06.04.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1936
Кучга кириш санаси
16.04.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АВТОМОБИЛДА ТАШУВЧИНИНГ ФОЙДАЛАНИШ ХИЗМАТИ ВА ТЕХНИКА ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 6 апрелда 1936-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сон «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида» қарорини бажариш ва умумий фойдаланишдаги автомобилда ташиш билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг иш фаолиятини қонуний тартибга солиш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2009 йил 3 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2009 йил 3 мартдаги 19-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати ва техника хизмати тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом автотранспорт воситасида йўловчи ва юк ташиш фаолияти билан шуғулланувчи мустақил хўжалик юритувчи субъектларнинг фойдаланиш хизмати ҳамда техника хизматига оид вазифаларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 июндаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1936-2, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1936-2/0495-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари — йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилда ташувчи — мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш хизмати — юк ва йўловчилар ташишни белгиланган режа ва шартномаларга мувофиқ равишда ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш, ташиш жараёнини бошқариш, назорат ва таҳлил қилиш, ҳаракатланиш жадвалларини ишлаб чиқиш, йўловчилар ва юкларни хавфсиз ташиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи таркибий бўлинма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника хизмати — автотранспорт воситаларини техник жиҳатдан шай ҳолда сақлаш ва уларни ривожлантириш ишларини амалга оширувчи таркибий бўлинма.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати — корхонада хавфсиз ва соғлом иш шароитлари яратилганлигини ва барча ходимлар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрларига риоя этилишини назорат қилувчи, тармоқ бўлимлари раҳбарларига аниқланган нуқсонларни бартараф этиш ҳақида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар берувчи, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузаётган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида корхоналарнинг раҳбарларига тақдимномалар киритувчи таркибий бўлинма.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фойдаланиш хизмати автомобилда ташувчи раҳбарига бевосита бўйсунувчи фойдаланиш бўлими бошлиғи томонидан бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситалари миқдори 150 тадан ортиқ бўлган тақдирда фойдаланиш хизматини автомобилда ташувчи раҳбарининг ташувларни ташкил этиш ва фойдаланиш бўйича ўринбосари бошқаради. Корхона раҳбари штат таркибига алоҳида фойдаланиш бўлими бошлиғи лавозимини киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Техника хизмати автомобилда ташувчи раҳбарига бевосита бўйсунувчи ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи томонидан бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситалари миқдори 150 тадан ортиқ бўлган тақдирда техника хизмати раҳбар ўринбосари (бош муҳандис ва айни вақтда ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи) томонидан бошқарилади. Корхона раҳбари штат таркибига алоҳида ишлаб чиқариш техник бўлими бошлиғи лавозимини киритиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунига асосан, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
(4-банд Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2016 йил 13 декабрдаги 48-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1936-1, 16.12.2016 й.) таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2016 й., 50-сон, 576-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юк ташувчи якка тартибдаги тадбиркор фойдаланиш хизмати ва техника хизматини фойдаланиш хизмати ва техника хизмати мавжуд бўлган корхоналар билан шартнома асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Йўловчилар ташиш жараёнида фойдаланиш хизматининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланаётган автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ равишда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш учун зарур шароитлар яратиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлган тақдирда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) автомобилда ташувчининг фаолият кўрсатадиган ҳудудидаги мавжуд йўналишлар ҳамда очилиш эҳтимоли бўлган янги йўналишлар бўйича йўловчилар оқимини ўрганади, йўловчилар ташишда автотранспорт воситасидан самарали фойдаланиш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва маданиятини ошириш бўйича режалар тузади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий транспорт бошқармаларига янги йўналишлар очиш ва/ёки мавжудларини ўзгартириш, ҳаракат йўналиши, йўналиш масофаси ва ҳаракатланиш жадвалига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар беради;
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 26 июндаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1936-2, 19.07.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2023 й., 10/23/1936-2/0495-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун бўлиб ўтадиган очиқ тендерларда иштирок этишга талабгор сифатида қатнашади, тендерларда қатнашиш учун керакли ҳужжатларни (тендер таклифлари, тарифлар учун асослар ва ҳ.к.) тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) автотранспорт воситаларининг ҳар бир йўналишдаги иш тартибини белгиловчи йўриқномаларни, автотранспорт воситаларини йўналишга чиқариш ва корхонага қайтариш жадвалини, автотранспорт воситаларининг йўналишлардаги ҳаракатланиш вақтлари меъёрларини ишлаб чиқади, шунингдек, автотранспорт воситаларини зарурий анжомлар (экипировкалар) билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) йўл варақаларини расмийлаштириш, белгиланган миқдорда техник жиҳатдан соз, зарурий анжомлар билан таъминланган автотранспорт воситасини жадваллар асосида йўналишга етказиб туриш, фойдаланиш хизматига оид ҳисоб ва ҳисоботни юритиш ишлари бўйича диспетчерлик хизмати фаолияти ҳамда чипта ҳисобчилари иши устидан назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) йўналишлардаги чипта сотувчиларни ва ҳайдовчиларни йўналишга чиқишда чипталар билан таъминланганликларини ҳамда иш якунида улар томонидан тушумларнинг топширилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
й) автотранспорт воситасининг йўналишдаги ишини тезкор диспетчерлик хизмати орқали бошқаради, шунингдек, йўналишдаги назоратни амалга оширади ҳамда йўналишга техник ёрдам автомобилларининг етказиб берилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) ҳайдовчилар устидан тегишлича бошқарувни (ишга жалб қилиш, автомобилларга бириктириш) амалга оширади ҳамда автотранспорт воситасининг иш жадвалидан келиб чиққан ҳолда уларнинг иш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) йўналишдаги бино ва иншоотлардан (автошоҳбекат, автобошбекат, тўхташ жойлари, диспетчерлик пунктлари) самарали фойдаланишни таъминлайди, уларда шикоят ва таклифлар дафтарларининг мавжудлигини назорат қилади, тушган шикоят ва аризаларнинг қатъий ҳисобини юритади, шунингдек, уларни кўриб чиқиб, тегишли муддатда жавоб қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) йўловчи ташиш транспортининг узлуксиз ишлашини таъминловчи бошқа турдаги ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Юк ташиш жараёнида фойдаланиш хизматининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юк ташиш билан шуғулланувчи автомобилда ташувчининг фойдаланиш хизмати қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автомобилда ташувчи хизмат кўрсатувчи ҳудудда мавжуд юк ташиш айланмаси ҳамда юкларнинг мавжудлиги, уларни ташиш йўналишлари ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқади, юк жўнатувчи ва қабул қилувчилар бўйича ташиш режаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташишлар учун буюртма ва аризалар қабул қилади, ташиш бўйича шартномалар тузади, шартномавий тарифларни келишиб олади, ташиш шартлари, шунингдек, алоҳида ҳолларда, ортиш-тушириш ишларининг ҳам бажарилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юкни жўнатиш ва қабул қилиш манзилларини ўрганиб чиқади, уларнинг автотранспорт воситасини қабул қилишга ҳамда ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга тайёргарлигини аниқлайди, кириш йўллари, ёритилиш даражаси, тарозхонаси, ортиш ва тушириш майдонининг ҳолатини, юкловчилар ҳамда ортиш-тушириш механизмлари билан таъминланганлик даражасини текширади ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ташувларнинг оралиқ масофасини текширади, юк берувчининг вакиллари ҳамкорлигида уларни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштиради, оралиқ масофаларнинг рўйхатини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) автотранспорт воситасининг йўналишга чиқиш ҳамда корхонага қайтиш жадвалини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) автомобилнинг юксиз қатнови имкон қадар кам бўлишини ва ташиш самарадорлигини инобатга олган ҳолда, юк ташиш бўйича ҳаракат жадвали ва йўналишини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) зарур ҳолларда, бир кеча-кундузлик тезкор ташувлар режасини тузади ҳамда ана шу режа асосида ҳар бир автомобиль учун тезкор топшириқни назарда тутувчи йўл варақаларини ёзиб беради ва бажариш учун ҳайдовчиларга топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) автотранспорт воситасининг йўналишдаги ишини диспетчерлик хизмати орқали бошқаради ва назоратни амалга оширади, шунингдек, ҳар бир йўналишга техник ёрдам автомобилларининг етказиб берилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ҳайдовчилар устидан маъмурий бошқарувни (ишга жалб қилиш, автомобилларга бириктириш) амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) халқаро ташувларни амалга ошириш учун ҳайдовчиларнинг рухсатнома бланкалари билан таъминланишларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатади;
(7-банднинг «к» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) юк ташиш автотранспортининг узлуксиз ишлашини таъминловчи бошқа ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Фойдаланиш хизматининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фойдаланиш хизмати қуйидагилардан ташкил топади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диспетчерлар гуруҳи (бош диспетчер ва навбатчи диспетчерлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўналишдаги ходимлар (йўналиш диспетчери ва назоратчилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чипта сотувчи кассирлар (йўловчиларни ташишда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиқлари (автотранспорт воситалари миқдори 150 тадан ортиқ бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Диспетчерлар гуруҳи (бош диспетчер ва навбатчи диспетчерлар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўловчи ташишда — автобус, микроавтобус, такси ҳаракатини ташкиллаштириш, ҳаракатланиш жадвали ва тартибини ишлаб чиқиш, ташувларни тезкор равишда режалаштириш, автотранспорт воситасини йўналишга чиқариш жадвалининг бажарилиши устидан назорат олиб бориш, йўл варақаларини расмийлаштириш, бериш, қабул қилиш ва таҳлил қилиш, йўналиш диспетчерларини бошқариш, техник ёрдам автомобилларини юбориш, ташкилотлардан йўловчиларни ташиш бўйича буюртмалар олиш ва уларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юк ташишда — шартномалар тайёрлаш, ташувларга буюртмалар қабул қилиш, уларни бажаришни тезкор равишда режалаштириш, йўл варақалари ҳамда товар-транспорт юкхатларини расмийлаштириш, бериш, қабул қилиш ва таҳлил қилиш, автотранспорт воситасининг йўналишдаги ишини бошқариш, техник ёрдам автомобилларини юбориш билан шуғулланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Йўналишдаги ходимлар (йўналиш диспетчери ва назоратчилар):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) йўловчи ташишда — автобус, микроавтобус, таксиларнинг йўналишдаги ҳаракатини тезкор равишда бошқариш, ҳаракатланиш жадвали ва тартибига риоя этилишини назорат қилиб бориш, йўл ҳужжатларини расмийлаштириш, ҳаракатланишни назорат қилиш журналини юритиш, тушумнинг тўлиқ йиғилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) юк ташишда — юкларни ташишга тайёрлаш ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракати учун зарур шарт-шароитлар мавжудлигини назорат қилиш, бажарилган ишлар қайдномасини юритишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Автотранспорт воситалари гуруҳлари бошлиқлари ўз навбатида хавфсиз сақланиши устидан назоратни таъминлайди, автотранспорт воситасининг жадвал асосида ва жамланган ҳолатда йўналишга чиқарилишини кузатиб боради, ҳайдовчилар, уларга бириктирилган ҳаракат воситалари ҳамда иш тартибини белгилаш устидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Автомобилда ташувчининг техника хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Техника хизматининг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Техника хизмати қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) янги ва илғор технологияларни татбиқ этган ҳолда, автотранспорт воситасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини ташкиллаштиради ҳамда иш фаолияти, таъмирлаш ишлари ва техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, узел ва агрегатлар миқдорининг камаймаслигини, шунингдек, автотранспорт воситасини ўз вақтида техник жиҳатдан соз ҳолатда йўналишга чиқариш учун тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) йўналишда автотранспорт воситасидан техник жиҳатдан тўғри фойдаланилишини назорат қилади, йўналишда иш вақтининг техник сабабларга кўра йўқотилишини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) автотранспорт воситасини йўналишдан қабул қилиб олишни ҳамда унинг тегишли жойда сақланишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фойдаланиш анжомлари учун кетадиган сарф-харажатларни қисқартириш тадбирларини амалга оширади, техник хизмат кўрсатиш жараёнида ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) техника хизмати соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда техник хизмат кўрсатишда банд бўлган ишчилар ва муҳандис-техник ходимлар малакасини ошириш бўйича техник ўқув курсларини йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) техник хизмат кўрсатишда зарур бўлган бино ва иншоотлар, шунингдек, асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан тўғри фойдаланилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) техник хизмат кўрсатиш жараёнидаги жароҳатланиш сабабларини ўрганади, уларни бартараф этиш чораларини кўради, техника хизматига оид ҳисобот ишларини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) хавфсиз фаолият кўрсатиш ва техник воситалар билан таъминланишга оид бошқа ишларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Техника хизматининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Техника хизматининг ташкилий тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гараж бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устахона бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминот бошлиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино, иншоот ва техника воситаларидан фойдаланиш бўйича механиклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатчи механиклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ёрдамчи участкалар усталари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Техник хизмат воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Автотранспорт воситасининг бир маромда ишлашини таъминлаш учун автомобилда ташувчи қуйидаги бино, иншоот ва техник хизмат воситаларига эга бўлиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) автотранспорт воситасини сақлаш учун совуқ об-ҳавода двигателни ишончли тарзда ишга туширишга имкон берувчи техник воситалар билан таъминланган гараж ёки майдон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) автотранспорт воситасига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун рўйхатдаги ҳар 10 та автомобилга камида биттадан тўғри келадиган жиҳозланган автомобиль жойи, техник хизмат кўрсатиш, кўрикдан ўтказиш, таъмирлаш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ёнилғи-мойлаш ва бошқа турдаги фойдаланиш маҳсулотларини сақлаш ва тарқатиш учун керакли иншоот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Техник хизмат воситалари доимий ва/ёки ҳаракатланувчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Барча иншоот ва техник хизмат воситалари жойлашуви ва фойдаланилишига кўра автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар, электрожиҳозлар, кўтариш механизмлари, санитар-техник ва бошқа қурилмалардан техник фойдаланиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, техника хавфсизлиги ва санитария қоидаларига, гаражларни лойиҳалаш меъёрлари ва шартлари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Техника хизмати техник жиҳозларнинг узлуксиз ва ишончли ишлашини таъминлашда уларни олдиндан режали таъмирлаш тизимига асосланиши, шунингдек, автотранспорт воситасининг кундалик техник хизмати, биринчи техник хизмат, иккинчи техник хизмат ҳамда жорий таъмирни ўз ичига олувчи техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш ишларини йўлга қўйиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Техник хизмат кўрсатиш ишлари тасдиқланган режа ва иш ҳажмига қараб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Автотранспорт воситасини сақлаш ва йўналишга чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Автотранспорт воситаси усти ёпиқ бино ичида ёки автотранспорт воситасининг туриши учун махсус ажратилган очиқ майдонларда сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иссиқ туриш жойига биринчи навбатда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари жойланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Автотранспорт воситаси фойдаланиш хизмати ва техника хизмати ўртасидаги ўзаро келишув ҳамда корхона раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида йўналишга чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Йўл варақалари автотранспорт воситасининг техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи маълумот олинганидан кейингина ёзиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Йўналишда техник ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Техника хизмати йўналишдаги носоз автомобилларга ёрдам кўрсатиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш автомобилини жиҳозлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Техник ёрдам кўрсатиш автомобили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фургон типидаги кузов ёки соябон билан таъминланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички чироқлар ҳамда ходимларга мўлжалланган ўриндиқларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
исканжали устачилик дастгоҳи билан жиҳозланиши, автомобилларни йўналишда таъмирлаш учун зарур асбоб-ускуналар ва мосламалар мажмуи, энг муҳим эҳтиёт қисмлар, шунингдек, хизмат кўрсатилувчи автомобилларни кўтариб туриш имконини берувчи қурилмалар билан таъминланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобилни шатакка олиб тортиш учун қаттиқ шатакка олиш қурилмаси, трос, керакли асбоблар ҳамда сирпанишга қарши занжирлар билан таъминланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнилғи ва мой қуйиш учун қўшимча баклар, шунингдек, ёнилғи қуйиш учун жиҳозларга эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши воситалар (ўт ўчириш асбоблари, қум тўлдирилган қутилар), биринчи ёрдам учун дори қутиси ҳамда қоронғида таъмирлаш ишларини олиб бориш учун қўшимча ёритиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Автотранспорт воситасини йўналишдан қабул қилиб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Автотранспорт воситасини йўналишдаги иш вақти тугаганидан сўнг қабул қилиш ҳамда корхонага қайтариш жараёнида уларнинг бутлиги ва рақам белгилари текширилади ҳамда носозликларни аниқлаш мақсадида ташқи кўрикдан ўтказилади. Автотранспорт воситасини қабул қилаётганда навбатчи механик йўл варақаси ва қайд этиш дафтарига спидометр кўрсаткичларини ёзиб қўяди ҳамда қайтиш вақтини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ташқи кўрик навбатчи механик томонидан ҳайдовчи иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрикдан ўтказиш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) зарурий анжомлар, радиатор устки қоплами ва кузовнинг (кабина ва платформа) ташқи кўриниши, уларнинг ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) двигателнинг ишлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мой, сув, тормоз суюқлигининг оқиб кетмаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) руль механизмининг тортқилари ва шарли бирикмалар, трос, шланг ва қувурлар, тормоз, раманинг бўйлама тўсинлари, кўндаланг тўсин ва рессоралар, шина, автотиркаманинг тиркаш мосламалари аҳволи текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кўрик натижалари асосида навбатчи механик зарурат туғилганда, таъмирлаш ишлари рўйхатини тузиб чиқади. Авария ҳолатидаги шикастланишлардан далолат берувчи носозликлар аниқланган тақдирда, навбатчи механик далолатнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Техник носозликлар туфайли автотранспорт воситаси йўналишдан вақтидан олдин қайтса, навбатчи механик бунинг сабабини аниқлаши, йўл варақасининг тегишли жойига белги қўйиши, ҳаракат таркибининг таъмирдан ўтказилишини ташкиллаштириб, унинг йўналишга қайтарилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 2 март,

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қуллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 2 март,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 192-модда; 2016 й., 50-сон, 576-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.07.2023 й., 10/23/1936-2/0495-сон)