Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРГА АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 589-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сонли «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3566, 31.10.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларининг 6 ва 7-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 1998 йил 10 декабрдаги 04-02-05/809, 98-156-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 1998 йил 6 декабрдаги 02/8-42-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (1999 йил 7 январь, рўйхат рақами 589 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 2-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 март,
33-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 март,
2009-15-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 март,
01-02/8-6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 148-модда)