Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Қарори
АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИГА ЯНГИ НАМУНАДАГИ АКЦИЗ МАРКАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1320-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 23 декабрдаги 28-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3733, 23.12.2025 й.) асосан 2026 йил 25 мартдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларининг 6 ва 7-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги 2009 йил 20 февралдаги 49-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 9-сон, 88-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 11 февралдаги 31, 2004-22 ва 03-02/8-14-сон қарори билан тасдиқланган «Алкоголли ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида»ги низомга (2004 йил 3 март, рўйхат рақами 1320 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 9-сон, 110-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 март,
34-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 март,
2009-14-сон
Давлат Божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 13 март,
01-02/8-7-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 149-модда)